«Эволюция» атамаси биологияда илк бор XVIII асрда швейцария олими Ш. Боннэ томонидан қўлланилган бўлиб, бу сўз дастлаб «ёйилиб очилиш» маъносини англатган эди.



Download 4,68 Mb.
bet10/14
Sana12.04.2022
Hajmi4,68 Mb.
#544936
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-ma'ruza mavzusi taqdimoti

Буюк аллома ва мутафаккир Абу Райхон Беруний (973-1048 йиллар) фан тарихида, айниқса табиатшуносликда, шу даражада из қолдирдики, уни шак-шубхасиз Дарвин таълимотининг башоратчиси деб ҳисоблаш мумкин. Европада бундан минг йил илгари илм-фан, маърифат ва маданият хали ривожланишнинг ибтидоий холатида турган бир даврда, Беруний ҳозирги биологиянинг назарий пойдевори бўлган эволюция назариясининг асосларини шакллантиришга муваффақ бўлган.

  • Буюк аллома ва мутафаккир Абу Райхон Беруний (973-1048 йиллар) фан тарихида, айниқса табиатшуносликда, шу даражада из қолдирдики, уни шак-шубхасиз Дарвин таълимотининг башоратчиси деб ҳисоблаш мумкин. Европада бундан минг йил илгари илм-фан, маърифат ва маданият хали ривожланишнинг ибтидоий холатида турган бир даврда, Беруний ҳозирги биологиянинг назарий пойдевори бўлган эволюция назариясининг асосларини шакллантиришга муваффақ бўлган.
  • Ўзининг машхур «Сайдана» асарида Беруний Ер юзининг ўзгаришини ўсимлик қоплами ва ҳайвонот оламининг ўзгаришига олиб келишини кўрсатади. Тирик организмларнинг юзага келиши ернинг тарихи билан боғлиқ. Ер юзасида яшаган организмларни ўрганишда ер кобиғи мухим тарихий манба бўлиб хизмат қилади. Абу Райхон Беруний Қорақум ва Қизилқум сахроларида олиб борган палеонтологик қазилмаларни ўрганиш асосида, қумликлар қазиб кўрилганда чиғаноқлар чиқади, мазкур қумликлар бир вақтлар денгиз туби бўлган деган хулосага келади.
  • «Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар» ҳамда «Хиндистон» асарларида Беруний ҳайвон ва ўсимлик организмларининг таркибини уларни муҳит билан узвий боғлиқлигининг махсули деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ҳозирги ҳайвонларнинг шакллари қадимгилардан тубдан фарқ қилади, чунки уларнинг ўртасида узоқ тарихий давр ётади. Бундан оламнинг оддийдан мураккабга қараб такомиллашиб бориши, органик дунёнинг эволюцион тараққиёти ҳақида хулоса чиқади.
  • Беруний одамнинг келиб чиқиши, ирсият қонунлари масалаларида қатор изланишлар олиб борди. Одамларнинг ранги, ташқи қиёфаси, табиати ва ахлоқининг ҳар-хил бўлишининг сабабларини тупроқ, сув, ҳаво ва одамлар яшайдиган жойларга боғлади. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб олимнинг айтишига қараганда – бу одамларнинг гуруҳларга ажралиши, бир-биридан узоқлашиши ҳамда уларнинг ҳар бирида турли хохишларни ифодалаш учун зарур бўлган сўзларга эхтиёж туғилишидадир.
  • Форобийнинг табиий ва сунъий танлаш тўғрисидаги ғоясини ривожлантириб, Беруний таъкидлайдики, Ер юзини бирҳил дарахт ёки бирҳил ҳайвон бутунлай қоплаб олганида, ҳайвоннинг кўпайишига ҳам, дарахтнинг ўсишига ҳам ўрин қолмас эди. Шунинг учун ҳам, дехқонлар экинларини ўтоқ қилиб, кераксизларини юлиб ташлашади, боғбонлар эса дарахтларнинг яроқсизларини кесишади. Асаларилар ўз жинсидаги, ишламай хувадан асални бекорга еб ётганларини ўлдиришади. Тирик табиат худди шундай иш тутади. Табиат айрим холда яхшини ёмондан ажратишда ҳаммасига бир хил таъсир этиш оқибатида дарахт баргларини тўкиб, мева ҳосил қилишдан қолдиради ва қуритади.
  • «Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар»да Беруний биринчи бўлиб йил фаслларининг алмашишини ўсимлик ва ҳайвонларнинг мавсумий ўзгаришларига таъсирини тадқиқ этади, уларнинг орасида узвий боғлиқлик мавжуд эканлигини кўрсатади.
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish