Эшқурбонова мунисахон бозор қизи


Мис (II) иони бўйича ионитнинг алмашиниш сиғимини аниқлаш



Download 1,5 Mb.
bet13/24
Sana25.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#276300
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Эшқурбонова М. Б. БМИ.

Мис (II) иони бўйича ионитнинг алмашиниш сиғимини аниқлаш. Сорциядан кейинги эритмадан 5 мл аликвот қисм олиниб, 50 млгача суюлтирилади, сўнгра, аммиакли комплекс ранги ҳосил бўлгунча бир неча томчи аммиак қўшилади. Аралашмага ёрқин сариқ рангли эритма ҳосил бўлгунча, мурексид индикатори қўшилади, сўнгра, трилон Бнинг 0,05 н.ли эритмаси билан оч бинафша ранг ҳосил бўлгунча титрланди. Мис (II) иони бўйича ионитнинг алмашиниш сиғими қуйидаги формула билан ҳисобланади:

Бу ерда, ВК – трилон Б эритмасининг назорат эритмани титрлашга кетган ҳажми, мл; ВП – полимер билан контактдан кейин металл эритмасини титрлашга сарфланган трилон Б ҳажми, мл; Н –трилон Б эритмасининг нормаллиги; В1 – МеSO4 эритмасининг умумий ҳажми, мл; В2 – аликвот, мл; г – анионит тортими, г. [140; 10-15-б].
Никель (II) иони бўйича алмашиниш сиғимини аниқлаш. 5 мл аликвот қисм олиниб, 15 мл гача сув билан суюлтирилди ва 30 мл концентрланган аммиак эритмаси қўшилиб, аралашма мурексид иштирокида сариқ ранг бинафша рангга ўтгунча 0,05 н.ли Трилон Б эритмаси билан титрланди. Алмашиниш сиғими юқорида келтирилган формула бўйича аниқланди.
Pух (II) иони бўйича алмашиниш сиғимини аниқлаш. Комплекс бирикма ҳосил бўлиши рух (II) ионлари лаборотория хонаси шароити муҳитида ўрганилди. Сорбцияда мувозанат ҳосил бўлгандан сўнг(яьни тайёрланган буфер эритма қўшилиши натижасида), олинган 5 мл эритма 15 мл сув билан суюлтирилди ва бир неча томчи қора эриохром ва 1мл натрий хлорид қўшилгач эритма бинфша рангга киради сўнгра титрант сифатида тайёрланган 0,05Н ЭДТА нинг тўйинган эритмасидан сиёҳ рангига ўтгунча титрланди. Алмашиниш сиғими юқорида келтирилган формула бўйича аниқланди.
Кумуш (I) иони бўйича алмашиниш сиғимини аниқлаш. Комплекс ҳосил қилувчи ионитдан 0,1 г тортим олиниб, унга таркибида кумуш нитрат бўлган (6,77 г AgNO3 – 1 л 0,5 М HNO3) 10 мл 0,5 М нитрат кислота эритмаси қуйилди ва 24 соатга мувозанат ҳосил бўлгунча, қоронғи жойга қўйилди. Сўнгра, 5 мл эритма олиниб, унга 1 мл темир аммонийли аччиқтош (40 г/л) эритмаси қўшилди ва аралаштириб турилган ҳолда микробюреткадаги 0,1 М KCNS эритмаси билан сариқ ранг ҳосил бўлгунча титрланди. Сорбцияланган кумуш ионлари миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланди:

Бу ерда, V1 – бўш намунани титрлаш учун сарф бўлган KCNS эритмаси миқдори, мл; V2- ишчи эритмани титрлаш учун сарфланган KCNS эритмаси миқдори, мл; k – умумий эритма ҳажмининг аликвот қисм ҳажмига нисбати; p- ионит массаси, г.
Барча ўлчашлар статик шароитда ўтказилди. Металлар ионлари бўйича алмашиниш сиғимини аниқлашда мис (0,05 н, pH=3,5-3,8), никель (0.1 н, pH=6,5), кобальт (0.1 н, pH=5,5), рух (0.1 н, pH=5,5), кадмий (0.1 н, pH=5,5) сульфат эритмаларидан фойдаланилди.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish