Кумушнинг органик лигандлар билан координацион бирикмалари.
Кумуш органик лигандлар билан ҳам жуда кўп бирикмалар ҳосил қилади. Бунадай бирикмалар қаторига тўйинган ва тўйинмаган углеводородлар, карбон кислоталар, аминокислоталар, комплексонлар, аминлар шунингдек, фосфор ва мишяк, азот ва олтингугурт, азот ва селен, фофор ва олтингугурт сақлаган органик лигандларни киритишимиз мумкин.
Аминокислоталар билан кумушнинг ҳосил қилган комплекс бирикмалари асосан pH-потенсиометрик титрлаш усулида ўрганилган. Бундай бирикмаларга кўплаб аминокислоталарни, оқсилларни, пиридинкарбон ва хинолин карбон кислоталарни, барбутир кислотасини келтириш мумкин. Бу бирикмаларнинг кўпчилигида кумуш ва лигандларнинг бирикиши 1:1 ва 1:2 нисбатларда бўлади. Кўпинча кумуш билан бирикиш ион боғ орқали водород атоми ўрнидан ва координатсион боғ орқали азот атомидан бирикади.
Пиридинкарбон кислоталар билан бирикмаларида кумуш асосан +2 оксидланиш даражасида бўлади. Бунда ҳосил бўлган бирикмаларнинг умумий формуласи AgA•nH2O бўлади. AgNO3 га кислоталар таъсир эттириб натрий персулфатнинг концентрланган эритмасида олинган. Пиридинкарбон кислоталарнинг барқарорлиги моно-> ди-> трикарбон кислоталар қаторида камайиб боради.
Комплексон типидаги аминокислоталардан этилендиаминтетрасирка кислота (H4Y) ва нитрилосирка кислоталар N(CH2COOH)3 (H3X) билан кумуш тузлари сувли эритмаларда Ag2H2Y (pH 4,5-7), Ag4Y ва Ag2HX (pH≥8) типидаги бирикмалар ҳосил қилади. Кумушни сувли эритмалардан pH метрик титрлашда [AgY]3- ва [Ag2Y]2- комплекслари билан аниқлаш мумкин. Бу комплексларнинг диссотсиланиш константаси [AgY]3- = Ag+ + Y4- va [Ag2Y]2- = Ag+ + [AgY]3- реакциялари учун 5,3•10-8 va 10-4 га тенг. [7]
2-оксихинолин, 4-метилоксихинолин ва 5-оксиметил-8-хинолин билан кумуш тузлари сувли ва органик эритувчиларда AgC9H6NO va AgC9H5NOCH3 таркибли комплекслар аралашмаси ҳосил бўлади, бунда кумуш атоми кислород ва азот атомлари билан координатсияланади. [22]
Тиомочевина ва кумуш нитрат эритмалари аралаштирилганда, компонентларнинг мол нисбатлари 3:1 бўлган чўкма ҳосил қилади. Ag[SC(NH2)2]3+ ионининг бар=арорлик константасининг логарифми 13,05 га тенг. [885]. Тиомочевина ва аллилтиомочевина AgNO3 билан метанолдаги эритмада реакцияга киришса [Ag2(NH2)2CS](NO3)2 , [Ag(NH2)2CS]NO3 , [Ag2C3H5NHCSNH2](NO3)2 ва [AgC3H5NHCSNH2]NO3 таркибли бирикмалар ҳосил бўлади. [23]
Тиоатсетамид билан кумуш тузлари қуйидагича комплекс тузлар ҳосил қилади: [Ag(CH3CSNH2)]NO3, [Ag(CH3CSNH2)]HSO4, [Ag(CH3CSNH2)2]NO3 ва [Ag(CH3CSNH2)2]HSO4.
Кумуш дитизион билан бир ва икки алмашинган комплекслар ҳосил қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |