Хроматография методларининг классификациям
Кенг тарақий этиши туфайли юзага келган хроматографик методларнинг турли-туманлиги, уларни классификацияланишни тақозо этади. Қуйидаги асосий белгилари асосида классификациялаш мумкин:
Ажратиш механизми бўйича:
Аралашманинг агрегат ҳолати бўйича:
Фазалар нисбий харакати бўйича:
Элементар акт табиати бўйича:
5)Қулланиладиган техника бўйича:
Ажратиш механизми буйича турга бўлинади:
Адсорбцион хроматография
Тақсимланиш хроматографияси
Ионалмашиниш хроматографияси
Чўкма хроматографияси
Адсорбцион хроматография - аралашмаларни ажратиш
компонентларнинг каттиқ сорбентларда ютилганида уларнинг турлича
сорбиланиш хоссаларига асосланган.
Тақсимланиш хроматографияси - бу компонентларнинг иккита
аралашмайдиган эритувчилар (улардан бири юпка қават сифатидаги
ташувчи сиртига шимдирилган) орасида турлича тақсимланишига
асосланган.
Бу принцип асосида газлар ёки учувчан моддалар анализининг бажарилиши катта аҳамиятга эгадир. Бу газ — суюкдик хроматографияси хам дейилади. Агар ташувчи сифатида фильтр қогози ишлатилса қоғоз хроматографиясидир.
Ионалмашиниш хроматографияси - бу эритма миқдори ва
сорбентнинг ионалмашиниш группалари орасида ионларнинг
алмашинишига асосланган.
Чўкма хроматографияси - ташувчи ва чўктириувчи тутган колонка
орқали анализ килинадиган эритма ўтказилганда чўкмаларнинг ҳосил
бўлишига асосланган методдир.
2.Аралашманинг агрегат холати бўйича:
Газ хроматографияси:
Суюклик хроматографияси:
Газ - суюклик хроматографияси:
3.Фазаларнинг нисбий ҳаракати бўйича (хроматограммалар олиш
усули бўйича хам дейилади) :
Фронтал хроматография:
Элюентли хроматография:
Сиқиб чикиш хроматографияси:
1. Фронтал хроматография - (колонкали ёки ички хроматография хам дейилади)да — анализ килинидаган моддалар аралашмаси колонкадаги сорбент қаватдан узлуксиз равишда ўтказилади. Бунда маълум вақтдан кейин колонкадан чиқиш жойида дастлаб элюент А, сўнгра кам сорбиланадиган В модда, сўнгра бироздан сунг ВС ва яна кейинрок, ВСД моддалар чикади ва хоказо.
Ташқи хроматограмма қуйидаги кўринишга эга бўлади.
2-расм. Ташқи хроматограмма.
Фронтал хроматографияда тоза холда фақат кам сорбиланадиган биринчи компонент чиқади, сўнгра иккита ва учта компонентлар аралашмаси чиқади.
Элюентли хроматографияда дастлаб колонкани бошқаларга нисбатан кам сорбцияланадиган ёки умуман сорбцияланмайдиган А элюенти билан узлуксиз элюент киритилади. Бунда комппонентлар колонкада турли тезликда адсорбцион қобилиятлари асосида зоналарга тақсимланади.
3-расм. Комппонентлар колонкада турли тезликда адсорбцион қобилиятлари асосида зоналарга тақсимланиши.
Демак колонкадан дастлаб элюент билан В модда, сўнгра элюент билан Д модда чиқади. Методнинг эффективлиги жуда юқори, компонентларни амалий жиҳатидан тўлик, ажратишга эришилади.
3. Сиқиб чикдриш хроматографияси.
Бу метод аралашмакомпонетлари десорбцияси кучли сорбцияланадиган сиқиб чикарувчи модда оқими ёрдамида амалга оширилади. Бу метод билан ишлашда сорбент билан тўлдирилган колонкани дастлаб сорбцияланмайдиган модда билан ювилади, сўнгра анализ қилинадиган моддалар аралашмаси киритилади. Аралашма компонентлари ҳаракати ва уларни колонкадан ювиш чикиб чикарувчи оқими ёрдамида амалга оширилади. Анализ килинадиган моддалар аралашмаси компонентлари сиқиб чиқарувчи олдида сорбцияга мойиллиги асосида зоналарга ажратилади.
Фронтал методдан фарқи ўлароқ бу методда олинган хроматограмманинг ҳар бир поғонаси битта компонентнинг миқдорига туғри келади.
Элюентли методдан фарқли равишда бу методда компонентлар ювувчи модда билан суюлмайди. Бу метод асосан аралашмаларнинг микромикдорларини аникдашда қўлланилади.
4.Элементар акт табиати бўйича.
Адсорбцион хроматография
Тақсимланиш хроматографияси
5.Қўлланиладиган техника бўйича
Колонкали хроматография;
Юза сирт хроматография.
а) Қоғозли (ионалмаштиргичли, тақсимланиш хроматографияси) хроматография.
б) Юпқа қаватли хроматография (хроматографиянинг хамма механизмларидан фойдаланилади).
Хроматографиянинг хамма турларида характеристикаси умумий ва иш методикаси ҳамда амалга ошириладиган жараёнларда ҳам умумийлик мавжуд.
Методика ва аппаратурани тайёрлаш;
Хроматограммалар анализи.
Do'stlaringiz bilan baham: |