Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ислом Каримов “Юксак маънавиятенгилмас куч”.Т.”Маънавият”.2008 йил
2. Ислом Каримов “Биз келажагимизнинг ўз қўлимиз билан қурамиз”. Т.Ўзбекистон 1999 йил.
ЁШ АВЛОДНИ ХАР ТОМОНЛАМА КАМОЛ ТОПТИРИШДА ОИЛАНИНГ РОЛИ
Д. Эгамбердиева, Ш. Усмонова
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологилар институти
Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари
Аннотация: Маънавият илм-фан, фалсафа, аҳлоқ, адабиёт ва санъат, халқ таълими, оммавий ахборот воситалари, урф-одатлар, анъаналар, дин ва бошқа кўплаб тарихий амалий ва замонавий қадриятларнинг таъсирида шаклланади. Айнан шу қадриятлар оилада ота-она, катта ёшдаги оила аъзолари таъсирида шаклланади.
Калит сўзлар: жамият, қадриятлар, соғлом, тадбиркорлик, ишбилармон, меҳнатсевар, шахс.
Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш улуғвор мақсадлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов ўз асарларида оиланинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва ролига юқори баҳо берар экан, қуйидагиларни қайд этади: “Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. ...Бу эса олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир”.[1, 49 b]
Зотан фуқаролик жамияти улкан ижтимоий макондир. Бу маконда эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади. Унда жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон сифатида эркин ва озод бўлиши, ҳар бир фуқаронинг ўзаро тенглиги, фуқаро мақомидаги мустақиллиги каби принциплар устувор аҳамият касб этади. Демак, шу жиҳатдан олиб қараганда, оила ҳам фуқаролик жамиятининг узвий таркибий қисми саналади, у ҳам муайян ижтимоий вазифани бажаради.
Маълумки, жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғини ҳисобланган оила инсонларнинг турмуш кечириш ва ҳаёт давомийлигини таъминлаш тарзидир. “Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Зеро, оила фаровонлиги-миллий фаровонлик асосидир.
Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган”.[2, 9-10 b]
Жамиятдаги юксак нуфузи, эътибори ва аҳамияти боис оилага Асосий Қонунимиз – Конституцияда алоҳида боб бағишланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси умум эътироф этилган ҳуқуқ нормаларига тўла мос равишда тузилганлиги, айниқса, “оила – жамятнинг таянч тузилмасидир” деган қоидага асослангани бежиз эмас, албатта. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 1998 йилнинг “Оила йили” деб эълон қилинганлиги хамда “Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар давлат дастури” қабул қилинганлиги ва унинг ҳаётга тўла тадбиқ эътилганлиги улкан маъно касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармони ва унда белгиланган вазифалар янги давлат ва янги жамият сари тараққиётимиз манфаатлари ҳамда мақсадлари билан узвий боғлиқдир.
Оилада кичик оилавий бизнесни йўлга қўйиш, оилавий корхоналар, оила пудратини ташкил этиш деҳқон, фермерлик фаолиятини кучайтириш оилада тадбиркорликни, йўлга қўйиш унда «Уста-шогирд» анъанаси асосида оилавий касаначилик фаолиятидан кенг фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маµсулотларини қайта ишлаш корхоналари ташкил этиш оилада тўкинлик ва фаровонликни таъминлаш учун заминдир. Ҳар томонлама бадастур оилада эса жисмонан ва маънан соғлом, тадбиркор, ишбилармон, меҳнатсевар шахс шаклланади ва вояга етади.
Ўзбекистан Республикасининг мустақилликка эришиши жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган покланиш, оила, оилавий муиосабатлар, оилада маънавий ва жисмоний баркамол ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳам жиддий ўзгаришлар қилишни тақозо этди. Жумладан: оиланинг жамиятдаги ўрни, оилавий муносабатларга боғлиқ миллий анъаналар, сермазмун миллий кадриятларнинг илдизлари аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, миллий оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ўзбек оиласига хос хусусиятларни (менталитетини) яратиш ва кенг тарғиб этиш жамиятнинг асосий негизи ҳисобланмиш оилани истиқлол мафкурасига мос шаклан ва мазмунан шакллантиришнинг гаровидир.
Ҳар бир миллатнинг маънавий бойлиги миллий ва умуминсоний қадриятларнинг бирлигидан ташкил топади. Маънавий мерос ўтмишнинг ютуғи. Уни тўла, одилона эгаллаш ва ривожлантириш эса ҳозирги авлоднинг вазифасидир. Ўз маданий меросини, қадриятларини билмаслик ёки менсимаслик манқуртликдир, Уларни бойитиб, юксак даражага кўтаришга интилмаслик эса миллат ва унинг истиқлоли учун фожеадир. Маънавияти юксак даражада ривожланган инсонгина истиқлол, ватанимизнинг улуғ бир келажаги учун меҳнат қилишга ўзида куч ва қудрат топа олади. Шахс маънавияти дастлаб оила шароитида шаклланади ва жамият маънавиятини белгиловчи мезон сифатида намоён бўлади.
Шу боисдан, маданий меросдан, бугунги кун қадриятларидан тўғри фойдалана олиш, тарихдан тўғри хулоса чиқара билиш, ўз тарихига ва бугунги аҳволига, маданий мероси ва маънавий қадриятларига, динига ва аҳлоқига, мавжу сиёсий ва ҳуқуқий амалиётига, турмуш тарзига танқидий кўз билан қарай олиш – мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим маънавий асосидир. Мана шу маънавий асос ҳар бир ота-она, оилага кириб борсагина оила маънавияти қарор топиши табиийдир. Аксинча бўлса эса оиладаги ҳар бир ёшни жамиятимизда бўлаётган ўзгаришларни нотўғри талқин этишга олиб келади.
Ўзбек оиласида ватанига, халқига, оиласига, истиқлол ғояларига садоқатли, фидокор, мустақил фикрлайдиган, дунёқараши кенг, эътиқоди юксак, иқтидорли, ташаббускор, масъулиятли, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш келажаги буюк Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши учун гаровдир.
Юксак маънавиятга эга ота-она оиланинг моҳияти, қадри, бурч, масъулият, оила вазифалари, оилада баркамол фарзанд тарбияси, оилани моддий жиµатдан таъминлаш, унинг осойишталигини сақлаш каби вазифаларни англаб етади ва унга амал қилади. Юксак маънавиятли ота-она фарзандларини инсонпарвар, ватанпарвар, ахлоқий жиҳатдан пок, билимли, камтар, олийжаноб қилиб тарбиялайди.
Ўзбек халқи қадимдан оила маънавиятига алоµида эътибор қаратган. Бугунги кунда маънавий меросдан фойдаланиб, мустақил республикамиз талабига жавоб берадиган ёшларни тарбиялаш ҳар бир оиланинг муқаддас бурчидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |