Адабиётлар
1. Мусурмонова О., Абдураҳимова Ф. Маҳаллада қизларнинг соғлом турмуш тарзи. –Тошкент: «Ўзбекистон», 2007. -Б. 53.
2 . Шарипова Д.Ж. Оиламнинг саломатлик сирлари. –Т.: UNICEF, 2000. –Б. 17.
БАРКАМОЛ ШАХС ШАКЛЛАНИШИДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ
Г.Т. Қодирова, З.А. Мажидова.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологилар институти
Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари
Аннотация: Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга қанчалик муҳим эътибор берилаётгани шунда ҳам намоён бўладики, бу вазифа фақатгина маълум синф ёки босқичда эмас, таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида амалга оширилиши лозимлиги дастурда аниқ белгилаб қўйилган.
Калит сўзлар: Миллий тизим, маънавий-ахлоқий тарбия, кадрлар тайёрлаш, диний бағрикенглик.
Ёшларни юксак маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш дастурнинг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланган. Бу ҳақда Миллий дастурнинг мақсади ва вазифаларига бағишланган махсус бобда шундай дейилади: “Мазкур дастурнинг мақсади — таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир”. Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш дастурнинг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланиши билан бирга, уни рўёбга чиқариш учун ҳал этилиши назарда тутиладиган вазифалар қаторида ҳам маънавийахлоқий тарбияга алоҳида ўрин ажратилади. Дастурда, жумладан, ”таълим олувчиларни маънавийахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” асосий вазифалар жумласига киритилган .
Ҳар бир халқнинг кучқудрати унинг маданияти ва маънавияти билан ўлчаниши ҳақида гапириб, И. Каримов шундай деган эди: ”сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан балки, биринчи навбатда, ўзининг юксак маданияти ва маънавияти билан кучлидир”. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг моҳияти шахс ва жамият мақсадлари, орзу-умидларини акс эттирадиган, Ватан ва халқ ўтмиши ҳамда келажагини уйғунлаштирадиган, умрбоқий хоҳиширодасини амалга оширишга кўмаклашадиган ва бевосита ҳисса қўшадиган тарбиявий ғоялар тизимидан иборатдир. Шахснинг камолтопишида ахлоқий тарбиянинг ўрни қанчалик муҳимлигига аждодларимиз алоҳида эътибор берганлар. Тарбия жараёнини чуқурроқ таҳлил қилиш шундан далолат берадики, унда фақат тарбияланувчи эмас, тарбиячининг ўзи ҳам тарбияланиб боради. Бу ҳолат укув машғулотларида ҳам, дарсдан ташқари тадбирларда ҳам, жумладан, маданиймаърифий тадбирларда ҳам яққол намоён бўлади. Дарсдан ташқари тадбирлар сифатида спорт машғулотлари, ўйинлари, мусобақаларининг аҳамиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ҳар бир спорт тадбирларини ташкил этишда ўқувчиларнинг қизиқишларини, имкониятларини ҳисобга олиш уларнинг қизиқарлилигини оширади ҳамда шу орқали иштирокчилар ва томошабинлар ўртасида маънавий-руҳий яқинлик пайдо бўлади. Бу эса ҳар икки томоннинг бирбирларига тарбиявий, жумладан, ахлоқий-тарбиявий таъсир ўтказиши учун имконият яратади.
Тарбия ва ўзини ўзи тарбиялаш шахс шаклланиши жараёнининг икки томонидир. Ўзини ўзи тарбиялаш деганда, шахснинг ўзини такомиллаштиришга йўналтирилган онгли, мақсадли ва мустақил фаолияти тушунилади. Ўзўзини тарбиялашда теннис, волейбол, футбол, кураш ва бошқа спорт турларининг ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу борада улар маданиймаърифий тадбирлар орқали ёш авлодда халқимизнинг қуйидаги миллий хусусиятларини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутиши лозим:
■ жамоа тимсоли бўлган оила, маҳалла, элюрт тушунчаларининг муқаддаслиги;
■ миллатнинг ўлмас руҳи бўлган она тилига муҳаббат;
■ каттага ҳурмат ва кичикка иззат;
■ меҳр-муҳаббат, гўзаллик ва нафосат, ҳаёт абадийлигининг рамзи — аёл зотига эҳтиром;
■ сабр-бардош ва меҳнатсеварлик;
■ ҳалоллик, меҳр-оқибат ва ҳоказо”.
Шунингдек, маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилишда ва ўтказишда педагогмураббий қуйидаги умумбашарий қадриятларга асосланиши мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидагилар:
■ қонун устуворлиги;
■ инсон ҳақҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик;
■ турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат яшаш;
■ диний бағрикенглик;
■ дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик;
■ ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш ва ҳоказо.
Ёш авлоднинг ўзини ўзи тарбиялаш жараёнига жалб этилишлари учун муҳим омиллардан бири уларнинг ўзини ўзи англашидир. Машғулотлар давомида ва дарсдан ташқари пайтларда маданий-маърифий тадбирлардан кенг ва унумли фойдаланиш уларда юксак ахлоқий қадриятларнинг шаклланишига баракали замин яратади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, биринчидан, мустақиллик йилларида мамлакатимизда маънавийруҳий иқлимни соғломлаштириш ва аҳолининг жипслигини таъминлаш, ёшлар онгида юксак маънавийахлоқий қадриятларни шакллантириш зарурияти маънавийахлоқий тарбия масаласига алоҳида эътибор беришни тақозо этди; Иккинчидан, баркамол авлодни спорт турлари, жисмоний тарбия, оммавий спорт орқали шакллантириш мумкинлигини мутахассислар алоҳида таъкидлаб ўтмоқдалар. Ёшларимиз доимий равишда ўз вақтларини спорт машғулотларига сарфлашлари учун нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам етук бўлишлари керак; Учинчидан, тарбия жараёнида фақат тарбияланувчи эмас, тарбиячининг ўзи ҳам тарбияланиб боради. Бу ҳолат ўқув машғулотларида ҳам, дарсдан ташқари тадбирларда ҳам, жумладан, маданиймаърифий тадбирларда ҳам яққол намоён бўлади; Тўртинчидан, маданиймаърифий тадбирлар тарбияга ҳам, ўзини ўзи тарбиялашга ҳам жиддий таъсир ўтказади. Шунинг учун ҳам маданиймаърифий тадбирларни ташкил қилувчи педагог ва мураббий ўқувчиларни ўзини ўзи тарбиялашни йўлга қўйишлари учун уларга истиқболни аниқ кўра билишларида, унга эришиш йўлларини излаб топишда, юксак идеалларга эга бўлишларида ёрдам бериши ва имконият яратиши лозим; Бешинчидан, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қурилаётган экан, бу жараён маънавийахлоқий тарбияни кучайтиришни тақозо этади. Чунки кучли фуқаролик жамияти маънавияти ва ахлоқи юксак одамлар томонидан бошқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |