Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш


Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати



Download 0,57 Mb.
bet24/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1.Маҳмудов Т. Комиллик асрорлари.-Т.: Адолат, 2006. 81 б.
2.Ашмарин, Б.А. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси: Дарслик / Б.А. Ашмарин. Москва: Таълим, 2018.287 б


ТИЛ МИЛЛАТ ҚИЁФАСИ
Рустамова Феруза Махмуджановна
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси ассистенти
Вахобжонова Муштарий .
Бухгалтерия хисоби ва аудит”йуналиши талабаси.
Аннотация. Бу мақола Давлат тили хақидадир. Ушбу мақолада ўзбек тилини тарихи кенг очиб берилган. Тил-бу маданият, халқ анъаналаридир.Ёш авлод миллатимиз аиъаналарини ва маданиятини ривожлантириши ва сақлаши кераклиги хақидадир.
Калит сўзлар: тил, анъана, мерос, омиллар, маданият, ривожлантириш
Мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ Биринчи Президентимиз томонидан ўзбек тилига давлат мақоми бериш масаласи кун тартибига қўйилиб, бу иш амалга оширилган эди. Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Агар ўшанда тил тўғрисида қонун қабул қилинмаганда эди, ўзбек тили ҳам тарих сахифаларидан жой олган бўлармиди?!. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Олимлар ва мутахассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди. “ Бинобарин, ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри айтишади... Ҳар қайси миллат, катта ё кичиклигидан қатъи назар, ўз она тилини ҳурмат қилади ” -деб таъкидлаган эди И.Каримов.
Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Она тили – миллатнинг руҳидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.
 Тил ўзлигимизни англашнинг бош белгисидир. Халқимизда «Ўз қадрини билмаган ўзганинг қадрини билмас», деган ҳикмат бор. Бу бежиз айтилмаган. Аввало, она тилимиз қадрига етсак, ўзга тиллар аҳамиятини англаймиз, ҳис қиламиз. Чет тилларни чуқур ўрганиб, керакли ўринда фойдаланишимиз фойдадан холи бўлмайди. Аммо, уларни бўлар-бўлмасга тилимизга қориштириш яхши эмас.
Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи, урф-одатини акс эттирувчи кўзгудир.
ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига кўра, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тиллар сони 8 мингтагача етган бўлса, ҳозирги кунда сайёрамизда 6 мингдан зиёд тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида. Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатлар тилларидир. Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, айримлари бундан ҳам бебаҳра.
Масалан, Африка тилларида сўзлашувчи аҳолининг 80 фоизи ҳамон ўз ёзувига эга эмас. Минглаб тиллардан таълим тизимида фойдаланишнинг имкони йўқ. Интернетдан фойдалана олмайдиган тиллар ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Чунки янги технологиялар ривожланиши туфайли айрим халқлар ўз тилларидан кўра замонавий тиллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонланди.
Бугун миллат билан бирга яралиб, шонли тарихнинг барча сокин ва суронли даврларини миллат билан ҳамнафас босиб ўтиб, миллат дарду қувончига шерик бўлиб келаётган, Ватан янглиғ бепоён ва муқаддас, она каби мўътабар ва мунис, жон каби яқин ва азиз ўзбек тилимизнинг мақому мартабаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида“ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида“ги қарори билан яна бир карра юксалди, эъзоз топди.
Ўзбек тилимиз “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир” дея улуғланади ушбу қарорда.
Президентимиз Ш.Мирзиёев - “ Ўзбекистон тараққиётининг бугунги янги босқичи — миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда”— дея таъкидлаган эди.
Биз Давлат тилининг асосий тарғиботчиси, ҳимоячиси бўлган ҳар бир юртдошимиз, миллатдошимизни ўзбек тили тараққиёти йўлида бирлашишга, ҳамкор, ҳамфикр бўлишга чорлаб қоламиз.
Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни тўҳтатар экан, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг сақланиб қолинишини англатади. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ш.Тўлаганов. Она тили – миллатнинг руҳидир.Халқ сўзи. 21.02.2018
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 04.10.2019 й. N ПҚ-4479
3. Қ.Очилов Тил ва эҳтиёж. “Гулистон”журнали 2020 йил 4-сон


Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish