Масалан, 3-5 ёшли болалар оилада дарс тайёрлаётган ака-опаларидан инжиқлик билан дафтар, китоб, ручка сўрайдилар, талашадилар.Уларнинг ҳам ёзгиси, китобларни варақлагиси келади.Аммо бу болалар истагини ҳамма ҳам тўғри тушунавермайди.Ушбу ҳолатни икки хил оилада таҳлил қиламиз.
Биринчи оилада:
Фарзанди ғашликларини кузатиб, вазиятга тўғри муносабатда бўлмаган она дарҳол боласининг қўлига гўёки “эскирган китоб”(китоб маънавий бойлик),“ёзувлари бор дафтар”, “расмли журнал”ни тутади ва фарзандига “бу сенга”, “ёзавер”,”чизавер” деб уқтиради, ҳаттоки, ўзи биринчи бўлиб кўрсатиб беради. Болага “сўзи” ва “амалий фаолияти” билан таъсирини ўтказади. Бироқ, ҳали ёзиш-чизишни билмаган бола ака-опаси сингари оппоқ қоғозга ёзгиси келади, онасидан шуни талаб қилади. Ваҳолангки, бола онанинг маънавий қашшоқлиги таъсирига тушади. Яъни, она “сўз орқали” бола ихтиёрига қарши чиқиб, “босим қилиш” ва боланинг кичик жуссасидаги беғубор қалби “истагини” рад этади. Бу ҳолатнинг салбий таъсири шундаки, бола ручка ёки қалам билан ҳали муомалада бўлган китоб ва бирор журналнинг саҳифаларига чизиб ташлайди. Китобда мавжуд расмларни ўз истагидек қайта-қайта бўяйди. Мана энди онанинг боласига бир вароқ оқ қоғоз тутишга эриниши, болага тўғри муносабатда бўлмаслиги келгусида шу фарзандни маънавий тарбиясига катта таъсир кўрсатади.
биринчи оиладаги таҳлилимизга кўра, она ва бола муносабатларидаги қуйидаги камчиликлар:
- мактабгача ёшдаги болаларга ота-она томонидан эътиборсизлик, истакларнинг рад этилиши;
- ота-она (асосан оналар) мактабгача ёшдаги болаларга ўз тилида нутқимиздаги сўзларни тўғри ифодалаб, муносабат билдирмасликлари;
- мактабгача ёшдаги бола эҳтиёжларини кўр-кўрона бажариш; (фарзандига қалам, ручка тутқазиб, китоблар, расмли журналлар, газета саҳифаларига ёзиш, чизишга йўналтириш ва бу ҳолатга бефарқлик)
Иккинчи оилада:
Иккинчи оилада эса худди шу истакни она самимий қабул қилади. У ўз фарзандининг нутқига жиддий қарайди. Бола қалбидан айтилаётган сўзларни тушуниб, бола истагига кўра унга оқ қоғоз тутиб, гарчи у ёш бола китобнинг маънавий ва моддий жиҳатларини англамаса-да, “сўз орқали” болага таъсир ўтказади. Шундай вазиятда она “бу китоб”, ”бу дафтар”, бу журнал”, бу газета” каби сўзларни ишлатади. Уларнинг ҳар бирини ўз фикри билан таърифлайди. Бу “акангники”, “бу опангники”, “унга тегиш мумкин эмас”, “бу китобга чизиш мумкин эмас”,”буларни эҳтиёт қилиб, олиб қўямиз” дея болага тушунтиради. Фарзанд онасидан эшитганларини ёдда тутади. Кичик ёшдаги бола бу фикрларни бошқаларга такрорлайди. Боланинг шу тариқа муносабат билан тарбияланиши, яъни онанинг тил орқали “сўз ифодаси” билан муносабатни тўғри шакллантириши келгусида ўзининг ижобий натижаларини кўрсатади. Бола оилавий муҳит тарбияси орқали маънавий етуклик сари қадам босади. Ушбу жараёнда онанинг асосий воситаси сўздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |