ЁШЛАР ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШДА МАДАНИЯТНИНГ ЎРНИ
Жўрабек Тўйчиев
ЎзДСМИ
Маданиятшунослик мутахассислиги
1 босқич магистранти
Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ конститутсия ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
|
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварли, миллий анъана ва қадрятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларни юксак ҳуқуқий маданиятини шакиллаштириш, манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муаян ишлар амалга оширилди. Албатта мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятига эришиш учун фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яхши билишлари зарур. Шундай экан аҳолимизнинг 60 фоизидан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, келажагимиз эртаси бўлган ёшлар бугун қандай инсон бўлиб улғаётгани билан чамбарчас боғлиқлиги ёш авлод вакиллариги жиддий эътибор қаратилишни талаб этади.
Ёшларни ҳуқуқий маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган, зеро, жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг, мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир. Бунинг учун жамиятнинг хар бир аъзоси янги қонунларни, ҳуқуқий жиҳатларни ўқиб, ўрганиб бориши зарур. Бундан ташқари ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксантиришда Ёшлар иттифоқи, ёшлар ва хотин- қизлар ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шу жумладан маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти катта. Уларнинг зиммасига ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбиянинг турли шаклларидан ёшларнинг янада самарали фойдаланиш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтиришга катта ҳисса қўшиш вазифалари юкланади.
Аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллаларда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан кенг кўламли сора-тадбирларни амалга ошириш кутилган натижа бериш шубҳасиз. Маҳалларда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари юзасидан кенг маънодаги тушунтиришларни олиб бориш, суҳбат, маъруза машғулотларини ўтказиш ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга катта ёрдам беради.
авлоднинг ҳуқуқий билимини юксалтиришда ҳуқуқий адабиётлар, муҳим аҳамиятга эга. Ўтган йиллар давомида бу йўналишда ўнг миндан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар фуқароларимиз ёшларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ҳуқуқий маданиятини шакиллантиришга дасруи амал бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз фуқароларнинг барча қатламлари ҳуқуқий сақодхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун асосий эътиборни нималарга қаратиш лозимлиги ҳақидаги вазифалар Олий Мажлис томонидан 1997 йил 29 августда тасдиқланган “жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастур”да белгилаб берилган. “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармон, 1997 йил 29 майдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш сора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори бу соғадаги ислоҳотлар ривожида муҳум дастуруламал бўлган бўлса, эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айнан янгича талаб ва маъсулятни ошириувчи асос бўлди.
Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор долзарб ишлар амалга оширилди. “бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоғотлар самараси авваломбор юксак маданиятли, мустақил фиклайдиган, ватанимиз тақдирини ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммастга олишга қодир ёш кардлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ”, деганда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида.
Дарҳақиқат Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиши, юртимиз эртаси уларнинг бугун қандай инсон бўлиб улғаётгани билан чамбарчас боғлиқлиги ёш авлод вакиллариги жиддий эътибор қаратилишни талаб этади.
Ҳуқуқий маданият ва маънавият умуминсоний қадриятларнинг таркибий қисмидир. У умумий маданиятнинг шунчаки бир қисми эмас, балки унинг ўзаги, негизи, асосидир. Ҳуқуқий маданият деганда, ҳар бир давлатнинг қонун асослари, ҳуқуқий меъёрларининг мавжудлиги, фуқароларнинг мавжуд қонунларини билиши ва ўз фаолиятида уларга риоя этиши – ҳуқуқий ва демократик давлат барпо этишнинг муғим шарти ҳақида фуқаролик жамиятида кишиларнинг етук маънавияти, уларнинг ҳуқуқий бурч ва масъулиятлари тушунилади.
Ёшларимиз ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари сабабли нопок инсонларнинг тузоғига тушиб, жиноятга қўл урмоқдалар. Мўмайгина пул ишлашга қизиқиб, турли давлатларга кетиш оқибатида кўпчилик соғлигидан айрилиб, ҳар
Do'stlaringiz bilan baham: |