6.2.3. Конструктив тестлар.
Орофарингоскопия кандай ҳолатлардан ташкил топган?
А) оғиз бўшлиғини кўриш
Б) халқумни кўриш: одатдаги нафас олиш, “а” товушнинг талаффузи.
Нормал ноғора парданинг таниш белгиларини санаб ўтинг?
А) болғача дастаси
Б) болғача ён ўсиғи
В) ёруғлик конуси
Г) олдинги ва орқа болғача бурмалари
Билвосита ларингоскопияда ҳалқумда қандай хосилалар аниқланади?
А) хиқилдоқ усти тоғайи
Б) чўмичсимон тоғай
В) овоз бойламлари
Г) даҳлиз бурмалари
Д) чўмичсимон–хиқилдоқ усти бурмалари
Пардали лабиринтни қайси хосила ажратади ?
А) пардали чиғанок йул
Б) халтача
В) маточка
Г) ярим доира йуллар
Д) эндолимфатик халта
Нормал ноғора пардада қайси таниш белгилар кўринади ?
А) болғачанинг ен усиғи
Б) болғача дастаси
В) еруғлик конуси
Г) олдинги ва орқа болғача бўрмаси
Ички қулоқда қайси аъзонинг рецепторлари жойлашади ?
А) эшитиш аъзонинг
Б) мувозанат аъзосининг
6.2.4. Намунали масалалар.
1. 35 ёшли бемор тез ёрдам орқали ЛОР бўлимига қуйдаги ташхис билан юборилди: ўнг томонлама ўткир йирингли гайморит. Беморда олдинги риноскопияда қандай патологик ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Жавоб: буруннинг ўрта йўлида йирингли йўлакча аниқланади.
2. 26 ёшли бемор ўнг қулоғида ўткир оғриқ шикояти билан ЛОР бўлимига келиб тушди. 3 кундан бери ОРВИ билан касалланган. Ўткир ўрта отит ташхисини қўйишда ёки кўймасликда қандай эндоскопик методлар кўллаш мумкин? Ўткир ўрта отитда ноғора пардада қандай ўзгаришлар бўлади?
Жавоб: 1. отоскопия.
2. ноғора парда гиперемияланган бўлади, таниш белгилари текисланган бўлади.
3. Уч ёшли болани нафас олиши қийин, оғзини очиб ухлайди. Болада аденоид ўсимтаси борлиги тахмин қилинмоқда. Охирги ташхис қўйиш учун қандай текшириш ўтқазиш керак?
Жавоб: халқумни бармоқ билан текшириш усули.
1. Поликлиника ЛОР шифокорига бемор қулоқда шовкин ва битиш шикоятлари билан мурожат килди. Отоскопияда олтингугурт тикини аниқланди. Ўнг қулоғи курув пайтида йутал приступи пайдо бўлди. Чап қулогидан олтингугурт тикинини олиб ташланди. Қуйидаги куринишни қандай тушунтириш мумкин.
Жавоб: адашган нервни таъсирланиши.
2. Беморда ноғора бўшлигидан грануляцияни олиб ташлаш жараенида беморга тилига ток ургандай сезгиси пайдо булди. Қуйидаги куринишни сабабини курсатинг.
Жавоб: horda tympani таъсирланиши.
3. Эшитиш паспортларини тахлил эшитишда эшитишни қайси типда бўзилганлик даражасига боғликлигини хулосалаш.
AD
|
Тесты
|
AS
|
|
Қ.Ш.
|
+
|
20 м
|
Ш.Н.
|
14 м
|
6 м
|
С.Н.
|
3 м
|
40 сек
|
С128 хаво
|
15 сек
|
20 сек
|
С128 суяк
|
20 сек
|
40 сек
|
С 2048
|
30 сек
|
( + )
|
R
|
( - )
|
|
W
|
чапга
|
Товуш ўтказиш зарарланиши
AD
|
Тесты
|
AS
|
|
Қ.Ш.
|
+
|
20 м
|
Ш.Н.
|
7 м
|
6 м
|
С.Н.
|
0,5 м
|
40 сек
|
С128 хаво
|
20 сек
|
20 сек
|
С128 суяк
|
10 сек
|
40 сек
|
С 2048
|
20 сек
|
( + )
|
R
|
( + )
|
ўнга
|
W
|
|
Товуш қабул қилиш зарарланиши
AD
|
Тесты
|
AS
|
|
Қ.Ш.
|
++
|
20 м
|
Ш.Н.
|
4 м
|
6 м
|
С.Н.
|
0 м
|
40 сек
|
С128 хаво
|
8 сек
|
20 сек
|
С128 суяк
|
6 сек
|
40 сек
|
С 2048
|
11 сек
|
( + )
|
R
|
( - )
|
ўнга
|
W
|
| Товуш қабул қилиш ва ўтказиш тизими зарарланиши.
6.2.5. Намунали бўлмаган масалалар.
1. Беморга ташхис қўйиш учун бурун–халкумни кўриш зарур, аммо кучли халқум рефлекси орқа риноскопияни ўтқазишга имконият бермаяпти. Бундай холатда бурун–халқумни қандай усуллар билан текшириш мумкин?
Жавоб: 1) оч коринга текширишни ўтқазиб кўриш керак.
2) халкум шиллиқ қаватини юзаки анестезия қилиб кўриш керак.
3) бурун–халқумни бармоқ билан текшириш керак.
2. 30 ёшли бемор тез тиббий ёрдам кўрсатилиш учун ЛОР бўлимига ўнг томонлама паратонзилляр абсцесс ташхиси билан келди. Ташхис қўйишда қандай эндоскопик текширувлар ёрдам беради ва бунда қандай ўзгаришлар аниқланиши мумкин?
Жавоб: орофарингоскопия, танглай ассиметрияси аниқланади.
3. ЛОР бўлимига 4 ёшли бола хиқилдоқ ўткир торайиши билан келиб тушди. Ташхис қўйиш учун қандай эндоскопик текширув ўтқазилиши лозим?
Жавоб: бевосита ларингоскопия.
1. Педиатрга кукрак ешидаги боласини аел қуйидаги шикоятлар билан олиб келди – боланинг нотинчлиги, юқори температура ва қўсиш. Кичкинтой қулоги козелогини босғанда болача йиглаб берди. Шифокор ўрта қулоқнинг ўткир яллигланишини тахмин қилиб, оториноларингологга юборди. Нима учун кукрак ешидаги беморларда қулоқ козелоги босилганда оғрик пайдо бўлади?
Жавоб: кукрак ешидаги болаларда ташқи эшитув йули суяк қисми ривожланмаган бўлади.
2. Отоларинголога бемор самолетда учиш пайтида қулогида битиш хисси пайдо бўлганлиги ва эшитишни заифлашганлигидан шикоят этиб келди. Чайнов пайтида эшитиш тикланмоқда. Отоскопияда ноғора парда томонидан патологик ўзгаришлар аниқланмади. Қуйидаги куриниш қандай тушунтирилади, сабабини аникланг.
Жавоб: - Эшитув найи утказувчанлигини бузилиши
- Тимпанометрия
3. Бемор канамицин билан даволаниш мобайнида қулоқларда шовкин пайдо бўлиши, эшитишни заифлашишига шикоят этиб келди. Эшитишни текширганда - Ш.Н. AD- 1 м, AS- 0 м, Cуяк орқали ўтказувчанлиги мос холда 12 с ва 5 с ( норма 30 с). Шу камертонда хаво орқали ўтказувчанлиги текширилганда ( С 128) 38 ва 32 с (норма 60с), камертон С2048 да (N 40 с) тегишли холда 7 и 15 с. Товуш бўзилиши типини кўрсатинг.
Жавоб: Иккала қулоқда товуш қабул қилиши пасайган
Do'stlaringiz bilan baham: |