Вестибуляр анализатор фаолиятини текшириш. Вестибуляр анализаторни текшириш максад вестибуляр анализаторни функциясини холати характери, даражаси ва тузилиши сабабини аникламасдан иборат. Вестубляр аппарат вестубляр ядро ва ўзтказувчи йўллар орқали мияча, орқа мия, кўз мускуллари харакат нерв ядроси, вегатив нерв системаси, билан боғлиқ. Шу сабабли вестубляр аппарат эксперментал қўзғатилганда ёки вестубляр аппарати касалликларда бир катор соматик, вегатив рефлекторлар ва сенсор реакциялар ( бош айланиши, бўлиминр чизмаси тузилиш) келиб чикади.
Клиникада кўз мускуллари ( нистагм – кўз айланмасини ритими қимирлаши соматик рефлексини бахолаш мухум ахамиятга эга.
Вестубляр функацияни текшириш спонтон вестибуляр рекациялар ва симптомлари шу билан бирга вестубляр аппартини эксперментал қўзғатилагндаги бузили субектив белгилари ( бош айланиши кўнгил айнаши) ва объектив симптомлар ( нистагм, мувозанат бузилиш) билан намоён бўлади.
Доимий субектив хиссиётларидан бири бу бош айланмасидир. Вестубляр аппарат қўзғатилиши ёки касллигига чикарилган бош айланмасига векториянинг йуналтиришлик) характерлик Беморлар баъзан белгиланган йўналишда атрофдаги буюмларни айланишини ( ўнгдан чапга, чапдан ўнга, юқоридан пастга, пастдан юқорига) кўтарилади. Баъзан беморга ўзи ўқи атрофида айланаётгандай бўлади. Бош айланиши бемор ўз ҳолатини ўзгартирганда ( турмоқчи бўлганда ) кучаяди , тинч ҳолатда, соғ қулоқ томонга ёнбошлаб ётганда эса бош айланиши камаяди. Бош айланишига шикоятлар қуйидаги касалликларда ( ҳафақон касаллигида бош мия қон айланиши бузилиши ва ҳокозо) ҳам учрайди аммо векториалликка эга бўлмайди беморлар кўз қоронғулашишига ва бошга қуйилишга ўхшаган сезги пайдо бўлади. Лабиринтитли бош айланишлар беморлар томонидан аниқ ва конкрет тушунтирилади.
Вегетатив бузилишлар. Вестибуляр функцияни бузилиши кўнгил айниши қайт қилиш тахикардия ёки брадикардия қон босимини ўзгариши тер ажралишини кучайиши юз тери ва бошқа тери қатламларини оқариб ёки қизариб кетиши каби кўринишидаги вагосимпатик (вегетатив ) бузилишлар билан бирга кечади. Бў кўринишлар вестибуляр нервни қўзғалиб кейин қўзғалишни адашган нерв ядроларига узатилиши билан тушунтирилади.
Спонтан нистагм вестибуляр аппарат касалликларини мухсин ва объектив симптоми ҳисобланади. Лабиринтли нистагм марказий келиб чиққан нистагмдан кўз олмасини икки фазали ритмик тебраниши билан ажралиб туради.
1 фаза- кўз олмасини бир томонга секин оғиши
2фаза- кўз олмасини олдинги ҳолатига тез қайтиши
Шу йўсинда лабиринтли нистагмда икки компонент фарқланади: секин ва тез компонент
Нистагмни кузатганда тез компонент яхши кўринади,шунга қараб нистагмни йўналиши аниқланади.Нистагм ҳосил бўлиши қуйидагича тушунтирилади . Нормал ҳолатда иккала лабиринт кўз нервини ҳаракатлантирувчи ядроларига уларни тонусини бир хил ушлаб туриш учун бир хил кучдаги тоник импульслар юборади. Бир лабиринтни кучсизланиши ёки қўзғалиши юқоридаги мувозанатни бузади ва натижада кўзни ҳаракатлантирувчи мускуллар томонидан реякция сифатида кўзни бири томонга оғиши кузатилади. Секин компонентли нистагм лабиринтни қўзғалиб кўзни ҳаракатлантирувчи нервга рефлектор ўтказилиши билан тушунтирилади. Бошланғич ҳолатдан кўзни олмасини оғиши марказий жавоб реякциясини чақириди ва кўз тезда олдинги ҳолатига қайтади --- тез компонент. Кўз олмасини тебранишини секин ва тез фазалари бирин –кетин алмашиб туради яъни қўғалган бир лабиринт иккала кўз ҳаракатлантирувчи ядроларига борадиган импульс мувозанат бузилади. Лабиринт қўзғалганда спонтан нистагм касал томонга йўналади. Лабиринт кучсизлантирилганда соғ томонга йўналади.