9.1. Ёритгичлар тузилиш ва синфлари
Ёритгич ёруғлик манбаи ва ёруғлик оқимини қайта тақсимлаш ва керакли йўналишга йўналтириш ҳамда ишчи кўзини ортиқча ёруғлик дан сақлаш учун мўлжалланган ёритиш арматурасидан иборат. Бу мақсадда ёритгичлар таъминланган нур қайтаргич ва ёруғлик ни кесиш қурилмалари хизмат қилади.
Ёритиш арматураси корпус, нур қайтаргич ёруғлик ни кесиш қурилмаси ёки ҳимоя шишаси, патрон (лампа ушлагич), ёқишни бошқариш аппаратлар (газ разрядли лампалар учун) подвеска тугунидан иборат: Ёритиш арматурасининг айрим турлари ёки ҳимоя шишаларсиз ҳал бўлиши мумкин.
Ёритгични асосий иқтисодий кўрсаткичи (ф.и.к.), яъни ёритгич ёруғлик оқимига нисбати.
ДРЛ лампаларининг ёритгичлари чўғланма лампаларининг ёритгичларидан бир мунча катта ўлчамлар ва ёқишни бошқариш қурилмалари борлиги билан ажралиб туради. Ёритгич корпуси симларини ва подвескани киритиш қурилмасига эга. Корпус ичида скоба ва ниппелда патрон маҳкамланган. Осма ёритгичлар тузилишига қараб илиш учун хар хил қурилмаларга эга. Трубага қотириш учун мўлжалланган резьбали потрубка; бураб қотирилган бючелли потрубок, уни охирида илгакли илиш учун хизмат қиладиган ҳалқа мавжуд: Безакли (декоратив) розеткани илиш учун скобали штанга ва ҳ.к. Ёритгич корпусида ёритгични трубада, тросда, қутида ва илгакда ўрнатиш учун йўл қўядиган подвеска тугуни ўрнатилади.
Паст босимли люминесцент лампалар учун ёритгичлар, патронлар (лампа ушлагичлар), стартер ушлагичлар, ёқишни тартибга солувчи қурилма, нурсотувчи ва улаш симларидан тузилган металл корпусдан иборат.
Ёритгичларни синфларини бир қатор белгиларга қараб амалга оширилади: нур тақсимлаш характери, ўрнатиш усули, намликдан сақланиш, ташқи муҳитда сақланиш ва ҳ.к.з.
Нур тақсимланиши характери бўйича ёритгичларни нур сочувчи кўпроқ қисми қайтарилган ва тўлиқ қайтарилган ёруғлик . Уларни орасидаги фарқ пастки полусферага нур оқимини сочилишидадир. Тўғри ёруғлик ёритгичлар учун 80% дан кўпроқ, кўпроқ қисми тўғри 60% дан 80% дан кўп эмас, нур сочувчи 40% паст эмас, 60% дан кўп эмас, кўпроқ қисми қайтарилган 20% кам эмас, 40% кўп эмас, тўлиқ қайтарилган 20% ва ундан кам.
Ўрнатиш усули бўйича қуйидаги ёритгичлар мавжуд: потолокга ўрнатиладиган, потолок ичига ўрнатиладиган, осма, деворга илинадиган, пол устига ўрнатиладиган (торшерлар). Сувдан сақланиш бўйича ёритгичларни: сувдан сақланган, томчидан сақланган, ёмьирдан сақланган, оқимдан сақланган, сув ўтмас ва герметик турлари мавжуд.
Ёритиш арматурасини бир биридан вазифаси, светотехник тавсифи, конструктив ишланиши ва ташқи қуриниш билан ажралиб турадиган ёруғлик ни хар ҳил манбалар учун тайёрланади:
умумий ёритиш учун мўлжалланган нормал шароитли биноларда ишлатиладиган чўғланма лампали ёритгичлар (Гс, Со, Уз) ва оғир шароитли (ГсУ, УПИ, УПД, УП, ППР, ва ППД);
портлаш таъсир қилмайдиган портлашга қарши юқори ишончлиликка эга (НОБ, Н4Б, В4А, ВЗГ) портлаш хавфи бор биноларни ёритиш учун мўлжалланган чўғланма лампали ёритгичлар;
умумий ёритиш учун мўлжалланган нормал шароитли биноларда ишлатиладиган ДРЛ лампали ёритгичлар (ГсР, СД–2, ДРЛ, СОР) ва оғир шароитли (ГсХР, УПДДРЛ);
умумий ёритиш учун мўлжалланган нормал шароитли биноларда люминесцент лампали ёритгичлар (ЛД, ЛСП, ЛОУ, ВЛО) ва муҳити бўйича оғир бўлган хоналарда (ПВЛ, ПВЛМ, ВЛВ, ВЛН);
портлаш хавфи бор бинолар учун мўлжалланган люминесцент лампали ёритгичлар (РВЛ ва РПЛ)
кўчаларни, майдонларни, ташқи ёритиш учун чўғланма лампали ёритгичлар (СЭП, СПО) ДРЛ лампали (СКЗПР, СКЗР, СЗПР, СППР) люминесцент лампали (СКЗЛ).
Уй–жой, жамоат, маoмурий биноларни ёритувчи чўғланма лампали ёритгичлар (ПКР, СК, СВК, ПЛК) люминесцент лампали (УСП, БЛ ШОД, Л 2010, ЛПР ва ҳ.к.)
Ташқи муҳитдан сақланиш тури бўйича ёритгичлар тузилиши бўйича ажралиб туради.
Очиқ, чангдан сақланган – лампа ташқи муҳитдан ажратилмаган.
Ёпиқ, чангдан сақланган – буларда чанг ўтиши зичланмаган ёруғлик ўтувчи қобиғи билан чекланган.
Тўлиқ чангдан сақланган – лампанинг ток ўтказувчи қисмлари ва колбаси, ёритгични ишдан чиқариши ва қисман бузилиши мумкин бўлган миқдордаги чангни ўтишидан ҳимояланган.
қисман чангдан сақланган – фақат гина ток ўтказувчи қисмларини чангдан сақлаш.
Умуман чанг ўтмайдиган – колба ва ток ўтказувчи қисмлари чангдан тўлиқ сақланган.
Қисман чанг ўтмайдиган – фақат гина ток ўтказувчи қисмларни чангдан сақлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |