6.3. Кабелларни блокларда, таянч тузилмаларда ва ариқчаларда ётқизиш 6.3.1. Кабелларни блокларда ётқизиш
Ётқизиладиган кабелларни механик шикастланишлардан сақлаш мақсадида ерда қуриладиган қурилма кабель блоки дейилади.
Одатда блок бир нечта трубадан (асбест–цемент, сопол ва бошқа) ёки темир–бетон элементлардан (панеллардан) ва уларга тегишли қудуқлардан иборат бўлади.
Темир–бетон панеллардан ишланган кабел блокларининг ўлчамлари
6.5–жадвал
Темир–бетон панелларидан ишланган блоклар
|
Блок тури
|
Каналлар сони
|
В
|
Н
|
Гори–
зонтал бўйича
|
Вертикал
бўйича
|
Жами
|
Қуруқ тупроқда
|
ББ–1/3
ББ–2/2
ББ–2/3
|
1
2
2
|
2
2
3
|
3
4
6
|
150/180
|
480/490
345/335
510/520
|
ББ–2/4
ББ–2/6
ББ–2/8
|
2
|
4
6
8
|
6
12
16
|
300/320
|
675/685
1005/1015
1335/1345
|
Зах ва сувга тўйинган тупроқда:
1– терилган ғишт, 2–панел,
3–цемент қоришмаси,
4–бўяладиган битум изоляцияси,
5–бетондан тайёргарлик,
6–ёпиш–тириладиган изоляция,
7–ғишт девор.
|
ББ–3/3
ББ–3/4
ББ–3/5
ББ–3/6
ББ–3/8
|
3
|
3
4
5
6
8
|
9
12
15
18
24
|
450/480
|
510/520
675/685
840/850
1005/1015
1335/1345
|
ББ–4/4
ББ–4/5
ББ–4/6
|
4
|
4
5
4
|
16
20
24
|
615/645
|
675/685
840/850
1005/1015
|
ББ–5/5
ББ–5/6
|
5
|
5
6
|
25
30
|
765/795
|
840/850
1005/1015
|
Эслатма: 1. Блокларнинг В ва Н ўлчамлари: суратда–қуруқ тупроқлар учун, махражда–нам тупроқлар учун кўрсатилган.
2. ББ блоклари икки каналли, узунлиги 5995 мм ли ПК–2 ва ПК–3 типли ёки узунлиги 2995 мм ли ПК–2а ва ПК–3а панелларидан тузилади.
3. Кабеллар блокларга тортилаётганда улар шикастланиш хавфидан холи бўлиши учун панелларнинг каналларига ишлов бериши керак. Каналларнинг ички сиртлари керосинда 2:1 нисбатда суюлтирилган ВН–IV маркали битум билан қопланиши лозим.
Кабель линиясини блокларда ётқизишда улар иш жойларига олиб келиниши ва кабель трассаси бўйлаб қўйиб чиқилиш и лозим. Темир–бетон плиталаридан ва трубалардан тузилган блок қурилмалари ҳақидаги маълумотлар 6.5, 6.6, 6.7–жадвалларда келтирилган.
Асбест–цемент трубалардан ишланган кабель блокларининг ўлчамлари
6.6–жадвал
Асбест–цемент трубалардан ишланган блоклар
|
Блок тури
|
Каналлар сони
|
Ўлчамлари, мм
|
Гори–зонтал бўйича
|
Вертикал
бўйича
|
жами
|
УВ
|
Н
|
қуруқ тупроқда:
Зах ва сувга тўйинган тупроқларда: 1–қум ёки эланган тупроқ солинган, 2–трубалар, 3–ёғоч қистирмалар, 4–бетон ёстиқ,
5–гидроизоляция.
|
БА–1
БА–1/3
|
1
|
1
3
|
1
3
|
200
|
200
500
|
БА–2/2
БА–2/3
БА–2/4
БА–2/6
БА–2/8
|
2
|
2
3
4
6
8
|
4
6
8
12
16
|
350
|
350
500
650
950
1250
|
БА–3/3
БА–3/4
БА–3/5
БА–3/6
БА–3/8
|
3
|
3
4
5
6
8
|
9
12
15
18
24
|
500
|
500
650
800
950
1250
|
БА–4/4
БА–4/5
БА–4/6
|
4
|
4
5
6
|
16
20
24
|
650
|
650
800
950
|
БА–5/5
БА–5/6
|
5
|
5
6
|
25
30
|
800
|
800
950
|
Эслатма: 1. Блокли тузилишлар учун шартли ўтиш жойлари 100 ёки 125 мм ли асбестцемент трубалар (босимсиз трубопроводлар учун) ишлатилади.
2. Блокларни қуруқ тупроқларда ётқизишда асбест–цемент трубаларнинг ташқи сиртлари икки қатлам гидроизоляция билан бўялиши лозим, сувга тўйинган тупроқларда ётқизишда эса–икки қатлам елимланадиган гидроизоляция билан қопланиши лозим.
3. Трубаларни учма–уч улашни узунлиги 150–200 мм ли асбестцементдан ёки қалинлиги 1–1,2 мм ли лист пўлатдан тайёрланган манжетлар билан амалга оширилади. Трубаларнинг учма–уч туташган жойлари бетон билан беркитилиши ва тегишли гидроизоляция билан қопланиши лозим.
Ҳар бир кабель блоки 10% гача резерв каналига, лекин энг камида битта каналга, эга бўлиши керак. Кабель блокларининг ердаги чуқурлиги маҳаллий шароитларга қараб аниқланади, лекин, кабеллар траншеяларда ётқизилганда йўл қўйиладиган масофалардан кам бўлмаслиги лозим. Трассанинг йўналиши ўзгарадиган ва блокларда ётқизилган кабел линияларининг тармоқланадиган жойларида ва кабелларни блоклардан ерга ўтадиган жойларида, янгидан ўтказиладиган кабелларни қулай ўтказишни таъминлайдиган, шунингдек уларни ишлатиш давомида осон ва тез алмаштириш имконини берадиган кабел қудуқлари қурилиши керак (6.7–расм, а–е).
6.7–расм. Кабель блоклари қудуқларининг конструкциялари:
а–ўтувчи, б–бурчак, в–ўтмас бурчакли, г–Z симон, д– Т симон, е–хочсимон.
Сув оқиши учун блокларни қудуқлар томонига ҳар 100 м да 100 мм нишаб билан жойлаштирилади. Кабел қудуқлари трассанинг тўғри чизиқли қисмларида бир–биридан ернинг релpефи, ётқизиладиган кабелларнинг узунлиги, шунингдек кабелни блок каналига тортаётганда вужудга келадиган йўл қўйиладиган чўзилиши (6.8–жадвал) билан аниқланадиган масофаларда қурилади.
Сопол трубалардан кабел блокларининг ўлчамлари
6.7–жадвал
Агрессив ва сувга тўйинган тупроқларда фойдаланиш учун сопол трубалардан ишланган блок
|
Блок тури
|
Каналлар сони
|
Ўлчамлари, мм
|
Гори–зонтал бўйича
|
Верти–
кал
бўйича
|
жами
|
В
|
Н
|
1–гидроизоляция,
2–трубаларнинг атрофига бетон қў–йиш,3–сопол трубалар,
4–бўяладиган изоляция,
5–бетон ёстиқ.
|
БК–1
БК–1/3
|
1
|
1
3
|
1
3
|
300
|
300
780
|
БК–2/2
БК–2/3
БК–2/4
БК–2/6
|
2
|
2
3
4
6
|
4
6
8
12
|
540
|
540
780
1080
1500
|
БК–3/3
БК–3/4
БК–3/5
БК–3/6
|
3
|
3
4
5
6
|
9
12
15
18
|
780
|
780
1020
1260
1500
|
БК–4/4
ББ–4/5
|
4
|
4
6
|
16
20
|
1020
|
1020
1260
|
Эслатма: 1. Блокни қуриш учун диаметри 125 мм ли узунлиги 1000 ва 1200 мм ли сопол (канализация) трубалари ишлатилади.
2.Блокнинг горизонтал қаторлари энига ёғоч қистирмалар (трубалардан 100 ва 150 мм нарида) қўйилади.
Қудуқлар кабелларни нормал шароитда ётқизиш ва кабел муфталарини монтаж қилиш ни таpминлайдиган қилиб қурилади. Қудуқнинг тубида оқиб тушадиган ер ости сувлари ёки сел сувлари йиьилиши учун металл панжара билан ёпиладиган чуқурча – сув йиьгич қилинади.
Кабелларни ётқизишдан олдин қудуқлар кўздан кечирилади ва улар орасидаги трубалар тозаланади. Трубалар бир–биридан 600–700 мм масофада трос билан кетма–кет уланган назорат цилиндри (калибр) ва сим чўтка билан тозаланади. Назорат цилиндрининг бўш учи чиьирнинг тортадиган тросига уланади, кейин чиьирнинг барабанини айлантириб труба орқали цилиндр ва сим чўтка тортилади. Шундай қилиб, труба фақат тозаланибгина қолмай, айни вақтнинг ўзида унинг ички юзаси, трубалар бириктирилган жойлардаги тешиклардан суюқ бетон массасининг тушиши натижасида ҳосил бўлган қаттиқ қоришма парчаларидан тозаланиб калибрланади. Назорат цилиндрларининг энг йўьон (калибрлайдиган) қисмининг диаметри 100, 119 ва141 мм ли каналлар учун мос ҳолда 85, 105 ва 125 мм га тенг.
Чиьир тросни трубаларга бир нечта усулда тортиш мумкин, лекин улардан энг оддийси учлари илмоқли иккита сим ёрдамида тортишдир. Симлар трубанинг иккала учидан бир вақтда киргизилади ва улар трубада учрашганда илмоқлари билан илашади, кейин симни трубанинг бир томонидан симлар туташган жой чиққунча тортиб чиқарилади. Кейин трубада қолган симнинг бир учига тортиш чиьирнинг тросси бошқа учига назорат цилиндри ва битта ёки бир нечта сим чўтка боьланади. Охирги сим чўткага кабелни тортиш учун хизмат қиладиган диаметри 12 мм дан кам бўлмаган пўлат трос боьланади.
Кабелларнинг йўл қўйилган энг катта узунлиги ва улар блок орқали тортилганда ҳосил бўладиган тортиш кучлари
6.8–жадвал
Кабель марка
си
|
Кабел
|
Кучланиши, кВ
|
Йўл қўйи–лади–ган энг катта тор–тиш кучи, кН
|
1 гача
|
6
|
10
|
Кабел узунлиги м
|
Талаб қилина–диган тор
тиш кучи, кН
|
Кабел узунлигим
|
Талаб қилина–диган тортиш кучи, кН
|
Кабел узунлиги м
|
Талаб қилина–диган тор
тиш кучи, кН
|
СГТ
|
3х50
3х70
3х95
3х120
3х150
3х185
|
350
350
300
300
250
250
|
600
780
860
1070
1080
1310
|
265
310
350
300
250
250
|
635
895
1070
1290
1345
1470
|
225
270
300
300
250
250
|
635
900
1250
1410
1390
1610
|
650
910
1230
1560
1950
1400
|
АСГТ
|
3х95
3х120
3х150
3х185
|
300
300
250
250
|
553
670
665
797
|
300
300
250
250
|
757
890
930
960
|
240
280
250
250
|
750
945
970
1110
|
760
960
1200
1480
|
Эслатма: 1. Кабелларни блокларга тортиш учун лозим бўлган кучланишни камайтириш учун блокнинг каналлари олдиндан яхшилаб тозаланиши ва ишлов берилиши лозим, кабеллар эса мойланиши керак.
2. Жадвалда келтирилган маълумотлар блокларга кабелларни тортишда кабелнинг йўл қўйиладиган энг катта узунлиги ва бунда талаб қилинадиган тортиш кучлари кабел троснинг кабел (бевосита кабел томирини қамраб ушлайдиган) қисмасига туташтирилган ҳолдагина тўғридир.
Кабелни блокларга тортиш учун у тросга, кабелнинг қобиғига қўйиладиган симдан тўқилган тўр тасма билан ёки қисма ёрдамида маҳкамланади. Кабелли барабан қудуқ яқинига ўрнатилади. Кабелни блокнинг трубасига тортишдан олдин трубасига оғзи кенг ажраладиган пўлат воронка, қудуқ оғзининг четига эса труба бўлагидан ёки тахта пўлатдан тайёрланган тарнов ўрнатилади. Воронка кабель блокка тортилаётганида кабелни ва трубанинг четини шикастланишдан сақлаш учун хизмат қилади; тарнов кабель блокка тортилаётганда уни хавфли букилишидан сақлайди.
Кабелни блокларга кўпи билан 5 км/соат тезликда тўхтамасдан тортиш лозим. Тўхтаб–тўхтаб тортилса, кабел жойидан қўзғалганда унга катта куч таъсир этади. Кабелни трубага тортишдан олдин унинг ҳар 1 метрига 8–10 г ҳисобида тавот ёки УС сурков мойи суртиш тавсия қилинади.
Кабель блокка тортиб бўлингандан сўнг унинг блокдан чиқиб турган учи муфтага улаш учун ишлов бериш мумкин бўлган узунликда кесилади.
Агар шу кун охирида навбатдаги кабель ётқизиш ишлари тугамаган бўлса, кабелларнинг қудуқдаги ва барабандаги учларига қўрғошин қалпоқча кавшарланади ёки герметиклайдиган полиэтилен қалпоқчалар кийгизиб қўйилади. Лозим бўлган герметикликни таъминлаш учун полиэтилен қалпоқчанинг ички сиртига олдиндан БФ ёки БМК елими суртилади, сўнг уни кабелнинг учига кийдирилади ва кабель қобиғига сим бандаж билан маҳкамлаб қўйилади.
Иншоотнинг ва блок қурилмаси ҳамма элементларининг техник ҳолатини лозим бўлган даражада тутиб туриш жуда қимматлиги; иккита қудуқ орасида кабел шикастланиб қолганда уни алмаштириш лозимлиги; совутиш шароитининг ёмонлиги сабабли кабелнинг ток ўтказувчи томирлари кесимидан токнинг йўл қўйилган зичлиги бўйича тўла фойдаланиш мумкин эмаслиги кабелларни блокларда ётқизишнинг асосий камчиликлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |