Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET
Ер эгаликлари (ердан фойдаланувчилар) ерлари камчиликларини тугатишнинг иқтисодий самарадорлиги
Ердан фойдаланувчилар чегараларидаги камчиликларни аниқлаш.
Камчиликларни бартараф қилиш усуллари.
Иқтисодий самарадорлик.
4.Ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ер ажратишни иқтисодий асослаш
1.Ердан фойдаланувчилар чегараларидаги камчиликларни аниқлаш.
Корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари аксарият ҳолларда ишлаб чиқаришни юритишни қийинлаштирувчи ва ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини пасайтирувчи жиддий камчиликларга эга бўлишади. Улардан энг кўп тарқалганлари:
ер эгаликлари (ердан фойдаланувчилар) ерларининг жойлашган минтақасига ва табиатни муҳофаза қилиш талабларига мос тушмаслиги тарзида намоён бўладиган нооқилона ўлчамлари, тузилиши ва ер турлари таркиби;
хўжалик ерларининг бошқа хўжаликлар ерлари билан бўлинганлиги, яъни, юкларни ташиш масофасининг ўсишига, бошқа хўжаликлар ҳудудидан ўтиш заруратига, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг сусайишига, харажатлар кўпайишига ва уларнинг самарадорлиги пасайишига олиб келадиган бир неча мустақил бўлаклардан ташкил топиши;
ер эгалиги чегаралари ичида транспорт харажатларининг ўсишига, бир-бировларининг ерлари орқали қатновларга, айрим ҳолларда ердан фойдаланишда камчиликларга ҳам олиб келадиган бошқалар ерларининг жойлашиши;
чегаралар нотекислиги ва уларнинг ҳудудни ички ташкил этишни қийинлаштирувчи, ер участкаларининг майдалашишига, шаклининг ёмонлашувига олиб келувчи ўткир бурчакли қирралари борлиги, бу техникадан фойдаланишни қийинлаштиради, ишлов берилмай, экилмай қоладиган майда ер бўлакларининг пайдо бўлишига, ерларнинг фойдаланишдан чиқиб қолишига олиб келади;
хўжалик ерлари бир қисмининг аҳоли яшаш жойларидан, ишлаб чиқариш марказларидан, чорвачилик фермаларидан уларга боришни қийинлаштирадиган, қўшимча йўллар қуришни талаб этадиган, транспорт харажатларини оширадиган, ишлаб чиқаришни ташкил этишни қийинлаштирадиган анча узоқлиги;
Бундан ташқари, ер эгаликлари (ердан фойдаланувчилар) ерларининг камчиликлари қаторига:
мазкур ер эгалиги чегарасида табиий ва сунъий тўсиқлар (дарёлар, жарликлар, батқоқликлар, темир ва автомобил йўллари, йирик каналлар ва ш.ў.) билан бўлинган ер бўлакларининг жойлашувидан келиб чиқадиган топографик бўлакларга бўлиниши;
чегараларнинг бориш қийин бўлган ва ер рельефи, сувларининг оқиш шароити билан боғланмаган, тупроқ Ерозияси хавфини туғдирувчи жойлашуви ҳам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |