399
Қамаб боқиладиган майдонларни лойиҳалашда қияликлар йўналишлари ва
нишабликлари ҳисобга олинади. Эрозия жараёнларининг олдини олиш ва
молларни боқишга яхши шароитлар яратиш учун, қамаб боқиладиган
майдонларнинг узун томонларини қияликка кўндаланг қилиб жойлаштириш
керак. Ўтлари таркиби ва ўтларнинг ўсиш муддатлари ҳар хил бўлганлиги учун
бир майдонга ҳар хил йўналишлардаги қиялкларни киритиш керак эмас (сойлар
бундан мустасно).
Текис рельефга эга чўл, саҳро ва ярим саҳро минтақаларида қамаб
боқиладиган майдонлар ёруғлик томонларини ва асосий шамол йўналишларини
ҳисобга олиб жойлаштирилади.
Ёз вақтида подалар ёки сурувларни боқишда қуёшга қарши йўналтириш
тавсия этилмайди, шунинг учун қамаб боқиладиган майдонларнинг узун
томонини иложи борича шарқдан ғарбга қараб жойлаштириш керак. Баҳорги ва
кузги яйловларда қамаб боқиладиган майдонларни асосий шамоллар
йўналишига перпендикуляр қилиб жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қамаб боқиладиган майдонларни жойлаштиришга қўйиладиган айрим
талаблар бир-бирларига мос тушмаса ёки қарама-қарши бўлса, охирги қарор
асосий талаблардан: тупроқларни эрозиядан ҳимоялаш, яйловлардан ва уларни
парваришлаш бўйича техникадан юқори унум билан фойдаланишдан келиб
чиқиб қабул қилинади.
Моллар ҳайдаладиган йўлларнинг минимал узунлигига қамаб боқиладиган
майдонларни коридор тизими деб аталувчи усулда калта томонлари мол
ҳайдаладиган йўлларга чиқадиган қилиб жойлаштириш натижасида эришилади.
Бироқ, бундай жойлаштириш суғориш тармоқларини жойлаштиришга
(суғориладиган яйловларда) қўйиладиган талабларга қарама-қарши бўлмаслиги,
ҳамда майдонларни ўраш учун харажатларни камайтиришга ёрдам бериши
керак.
Ҳар бир қамаб боқиладиган майдонда, майдон атрофидаги ўтларнинг
кучли топталишига йўл қўймаслик учун, кенглиги 6-8 м бўлган иккита дарвоза
қуриш керак.
Айрим пода участкаларини, қамаб боқиладиган майдонларни ўраш учун
доимий ва вақтинча четан деворлардан фойдаланилади. Доимий четан девор
яйлов массивлари, мол ҳайдаладиган йўллар, айрим вазиятларда эса қамаб
боқиладиган майдонлар чегаралари бўйлаб қурилади. Унинг учун ёғоч ва
темир-бетон устунлардан, новдалардан, тиканли симлардан фойдаланилади.
Қирғоқбўйи яйловларида сув тошқинлари пайтида деворлар бузилишининг
олдини олиш учун йиғиладиган ёки ярим доимий, яъни қиш кунлари ечиб
олинадиган симлардан иборат деворларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўчириладиган вақтинчалик деворлардан қамаб боқиладиган майдонларни
ўраш ва қисмларга бўлиб ўтлатиш участкаларини ажратиш учун
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: