Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 


403 
3. Суғориладиган маданий яйловлар ҳудудларини ташкил этишнинг 
хусусиятлари
Суғориладиган маданий яйловлар ҳудудини тузишнинг хусусияти шундан 
иборатки, унинг барча элементларининг жойлашиши ёмғирлатиб суғориш 
техникасининг техник- 
иқтисодий тавсифини ва суғориш тармоғининг жойлашишини ҳисобга олишга 
бўйсундирилади. Бунда қуйидаги масалалар ечилган бўлиши керак:
яйловларни чорвачилик фермаларига бириктириш;
яйлов алмашишларни ишлаб чиқиш;
суғориш тармоғини ва ёмғирлатиб суғориш машина 
ларини (қурилмаларни) жойлаштириш тартибини танлаш; пода участкаларини, 
моллар навбат билан қамаб бо-қиладиган майдонларни, ёзги лагерларни, сув 
манбаалари-ни, моллар ҳайдаладиган йўлларни жойлаштириш;
суғориш тармоғини жойлаштириш. 
26 расм. Маданий яйловлар ҳудудини ташкил этиш лойиҳаси 


404 
Суғориладиган маданий яйловлар одатда маҳсулдорли-ги юқори молларга, 
энг аввало сут фермаларига бириктири-лади. Яйлов алмашишлар ўрмон - чўл 
шароитида 6-10 ва чўл шароитида 4-8 йиллик ротацияли қилиб лойиҳаланади. 
Суғориш тармоғини жойлаштириш тартибини танлашга қўйидагилар таъсир 
этади: яйлов участкасининг майдони, шакли, рельефи, навбат билан қамаб 
боқиладиган майдон-лар сони ва ўлчамлари, ёмғирлатиб суғориш 
машинасининг (қурилмасининг) тури. Алмалиётда яйловларни суғоришда 
сувларни механик кўтаришга асосланган ёмғирлатиб суғориш тизими кўп 
тарқалган. У кўпинча қувур ўтказгичлар шаклида лойиҳаланади ва гидрантлари 
ер юзасига чиқарилиб ерга ётқизилган доимий, суғориш олдидан яйлов юзасига 
ётқизиладиган кўчма, магистрал қувурлари ерга кўмилган, уларга суғориш 
қувурлари уланадиган аралаш (ярим доимий) бўлиши мумкин.
Суғориладиган маданий яйловлар учун одатда моллар подалари қуйидаги 
ўлчамларда шакллантирилади: сигирлар-200, бузоқлар-100, ёш қорамоллар-300 
бош. Пода участкаларининг ҳисобланган майдони ёмғирлатиб суғориш 
машиналарининг мавсумий унумдорлигига тенг бўлиши керак. Майдонлари 
кичик бўлган бузоқларнинг пода участкаларига, уларнинг умумий майдонлари 
суғориш техникасининг мавсумий унумдорлигига тенг бўлганда, битта 
ёмғирлатиб суғориш машинаси хизмат кўрсатиши мумкин. Пода 
участкаларининг майдони ва томонлари ўлчамлари суғориш тармоқларини ва 
навбат билан моллар қамаб боқиладиган майдонларни жойлаштириш 
жараёнида узил-кесил аниқланади. 
Навбат билан қамаб боқиладиган майдонларни лойиҳалаш, уларнинг 
сонини ва майдонини аниқлашдан, шакли ва жойлашишини белгилашдан 
иборат бўлади. Шу-ни унутмаслик керакки, суғориладиган маданий яйловларда 
бир қамаб боқиладиган майдонда моллар боқиладиган кун-лар сони бир 
ўтлатиш циклида 1-3 кунни, ўт қоплама-сининг ўсиш даври ўртача 24-26 кунни 
ташкил этади. 
Суғориш шароитида моллар қамаб боқиладиган майдоннинг ўлчамлари ва 
шаклини белгилашга қуйидагилар таъсир этади: суғориш тармоғи тури, 
ёмғирлатиб суғориш машинаси (қурилмаси) типи, суғориш тармоғининг 
жойлашиш тартиби.
Молларни қамаб боқиш майдонининг яхши шакли узунлиги ва кенглиги 
ёмғирлатиш қанотлари кенглигига ёки ёмғирлатиб суғориш машиналарининг 
ишлаш радиусларига тенг бўлган тўғри бурчакли тўртбурчак ҳисобланади. 
«Фрегат» номли ёмғирлатиб суғориш машинасидан фойдаланилганда, пода 
участкаларида бурчакли ва айлана шаклидаги моллар қамаб боқиладиган 
майдонлар лойиҳаланиши мумкин. 
Молларни қулай боқишни ташкил этиш ва поданинг эркин айланишини 
таъминлаш учун суғориладиган маданий яйловларда бир сигир ҳисобига қамаб 
боқиладиган майдоннинг кенглиги 0,5-0,7 м қилиб қабул қилинади. 
Молларни қамаб боқиш майдонлари қуйидаги талабларга мос қилиб 
жойлаштирилади: 
суғориш техникасидан юқори унум билан фойдаланиш; 


405 
суғориш тармоғининг, моллар ҳайдаладиган йўлларнинг ва моллар қамаб 
боқиладиган майдонлар периметрларининг минимал узунлиги; 
ҳар бир қамаб боқиладиган майдонни мустақил суғориш; 
жойнинг рельефи, ёруғлик томонлари, суғориш тармоғи жойлашиши;
фермалар, ёзги лагерлар, сув манбааларидан энг қисқа масофа. 
Қамаб боқиладиган майдонлар ичида вақтинчалик четан деворлар (электр 
чўпонлар) ёрдамида молларни бўлиб ўтлатиш ташкил этилади. Суғориш 
техникасидан юқори унум билан фойдаланишга, қамаб боқиладиган майдонлар 
суғориш тармоғининг намунавий тартибига мос қилиб жойлаштирилганда 
эришилади. Ҳар бир майдонни мустақил суғориш, қачонки у маълум магистрал 
сув тақсимловчи қувурга уланган бўлса амалга ошади. 
Моллар ҳайдаладиган йўлларни лойиҳалашда суғориш тизимининг тури ва 
жойлашиши, 
қўлланиладиган 
ёмғирла-тиб суғориш машиналари ва 
қурилмалари типлари ҳисобга олинади. ДДН типидаги ёмғирлатиб суғориш 
машиналари-дан фойдаланадиган суғориш тизими моллар ҳайдаладиган 
йўлларни пода участкалари ичида, қамаб боқиладиган майдонларни коридор 
тизими бўйича жойлаштириб лойиҳалаш имконини беради. Бошқа машиналар 
ва қурилмалардан фойдаланилганда моллар ҳайдаладиган йўллар, асосан, пода 
участкасининг ташқи чегараси бўйича лойиҳаланади. Моллар ҳайдаладиган 
йўллар кенглиги суғорилмайдиган яйловлардаги каби қилиб қабул қилинади. 
Суғориладиган яйловларда доимий суғориш жойларини ташкил этишда 
уларда қаттиқ қопламали, автосув ичгичлари бор суғориш майдончалари 
қурилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish