Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ёзги лагерларни жойлаштириш. 
Ёзги лагерлар узоқдаги яйловларда, 
молларни ҳайдаш масофаларини қисқартириш учун қурилади. Улар 
молларнинг дам олиш, соғиш, қўшимча озиқлантириш ва бошқа ишлаб 


400 
чиқариш жараёнларини ўтказиш жойи вазифаларини бажаради. Лагерларда 
молларнинг вазифалари ва турларига боғлиқ ҳолда бостирмалар, уй-жой, 
маҳсулотларни ва озуқаларни сақлаш, молларни сунъий қочириш ва ш.ў. учун 
бинолар қурилади. 
Моллар учун ёзги лагерни қуриш, агар яйлов фермалардан молларнинг 
мазкур тури ва гуруҳлари учун мумкин бўлган ҳайдаш масофасидан узоқ 
бўлганда амалга оширилади. Шуни унутмаслик керакки, соғиладиган 
сигирларни лагерда сақлаш катта харажатлар билан боғлиқ ва ҳамма вақтда ҳам 
чорвачилик фермаларидаги ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари 
талабларига жавоб бермайди. Узоқ яйловларни соғилмайдиган сигирлар, 
ғунажинлар ва катта ёшдаги бузоқлар подаларига ажратиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Ёзги лагер учун баланд ва қуруқ жойлардаги, санитария-гигиена нуқтаи 
назаридан қулай, шамол яхши эсиб турадиган, аммо совуқ шамоллардан 
ҳимояланган, молларга бириктирилган яйловларнинг марказида, сув 
манбаалари ёки улар қуриладиган жойлар ёнида жойлашган участкалар 
ажратилади. Рельефи бўйича улар текис бўлиши керак. Лагерларга молларни 
иссиқдан ва шамолдан ҳимоя қилиш учун ўрмон ёки бутазор участкалари 
қўшилса яхши бўлади. Қурғоқ чўл, ярим саҳро минтақаларида ушбу 
мақсадларда соябон шаклида дарахтзор, бутазорлар лойиҳаланади. 
Пода участкалари ёнма-ён жойлашганда молларнинг 2-3 пода гуруҳларига 
битта лагер қурилади, бу қурилиш учун капитал харажатларни камайтириш ва 
лагер учун минимал зарур майдонни ажратиш имконини беради. 
Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини жойлаштириш учун 
лагерларга бир бош сигирга 50-60 м
2
ҳисобидан ер майдони ажратилади. 
Қўйларни доимий яйловда сақлашда қўтонлар, баҳорги-кузги яйловларда 
дағал озуқалар тайёрланадиган жойлар ёнида, йил давомида ўтлатиб сақлашда 
эса - қишки яйловда ёки қўшни мавсумий участкалар (баҳорги ёки кузги) 
чегараларида жойлаштирилиши керак. 
Ёзги лагерлар ва қўтонлардан ташқари қишлоқлардан ташқаридаги 
объектлар: қўйларнинг жунини қирқиш, чўмилтириш, сунъий қочириш, 
кўзиларни сўйиш ва бошқ. ташкил этилиши мумкин. Қўйларнинг жунларини 
қирқиш ва чўмилтириш жойлари қишлоқларга ёки фермаларга яқин жойларда 
қурилади.
Ёзги лагерлар номунавий лойиҳалар бўйича жойлаштирилади ва қурилади.
Ёзги лагерларни мавжуд электр узатиш тармоқлари ёнида жойлаштириш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Сув манбааларини ва суғориш жойларини жойлаштириш
. Молларнинг 
нормал ривожланиши ва маҳсулдорлиги ошиши учун уларни яхши сифатли 
сувлар билан етарлик даражада таъминлаш катта аҳамиятга эга. 
Яйлов сув таъминотини ташкил этиш учун сув манбааларини, суғориш 
жойларини ва улардаги иншоотларни ўрганиш материалларига эга бўлиш 
керак. Бу материаллар манбаанинг тури ва жойлашган ўрнини, унинг сув бериш 
қобилияти ( фойдали ҳажми, сарфи, сув бериши), аҳволи ва уни яхшилаш 


401 
бўйича чоралар ҳамда сувларнинг сифати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига 
олиши керак. Олинган маълумотлар молларни суғориш ва бошқа заруратлар 
учун сувга бўлган талаб билан, улар яйловлардан узоқда бўлса - молларни 
суғориш жойигача ҳайдашнинг йўл қўйиладиган масофаси билан 
солиштирилади. Бунда, сув манбааларининг унумдорлиги вақт бирлигидаги 
минимал сув чиқиши бўйича, сувга бўлган талаб эса - сув таъминотининг 
соатлар бўйича нотекислик коэффициентини ҳисобга олиб ҳисобланади. 
Сув манбаалари йўқ бўлганда, мавжуд сув манбааларидаги сувлар етарлик 
бўлмаганда ёки уларнинг сифати ёмон бўлганда янги сув манбааларини қуриш 
ёки яйловга сувларни ташиб келтириш бўйича тадбирлар (сув ўтказувчи 
қувурларни қуриш, сувларни катта идишларда олиб келиш ва ш.ў.) 
белгиланади. 
Сув манбааларини жойлаштиришда ишлаб чиқариш ва бошқа заруратлар 
учун бутун яйлов даврида сув истеъмол қилиш меъёрларига мос тарзда бир 
кеча-кундуз ҳисобига зарур сув миқдори белгиланади. Яйловда сақланганда 
молларнинг сув истеъмол қилиш меъёрлари қуйидагидек (1 бошга бир кеча-
кундузда, л): 
Қорамоллар: 
сигирлар - 60-70 
1 ёшдан катта бузоқлар - 35-40 
1 ёшгача бўлган бузоқлар - 15-20 
катта буқалар - 50-60 
Қўйлар: 
катталари - 5-6
ёшлари - 3-4 
Отлар: 
катталари - 50-60 
ёшлари - 30-40 
Сувларнинг зарур миқдори, ёзги лагерларнинг жойла-шиши, ҳар хил 
турдаги молларни ҳайдаш масофалари, ин-шоотлар баҳоси тўғрисидаги 
маълумотларга асосан лойиҳа-ланаётган сув манбааларининг сони ва турлари 
белгила-нади. 
Яйлов сув таъминоти манбааларини (дарёлар, дарёча- 
лар, қудуқлар, кўллар, зах қочириш ва суғориш каналлари, қувур ўтказгичлар 
ва ш.ў.) жойлаштириш, молларни суғо-риш жойларига ҳайдашнинг йўл 
қуйиладиган масофасини ҳисобга олиб ўтказилади. Улар: сигирлар учун 1,0-1,5 
км, ёш бузоқлар учун 0,5-1,0 км, ёш қорамоллар учун 2,0-2,5 км, қўйлар учун 
2,5-3,0 км, отлар учун 4,0-5,0 км тенг. 
Cув таъминоти манбаалари хизмат кўрсатиладиган пода участкаларининг 
марказларида, молларни лагерларда сақлашда эса - ёзги лагерларда 
жойлаштирилади. 
Суғориш жойига келиш учун қўлай шароит яратиш ва санитария-
профилактика қоидаларига риоя қилиш керак. Cув манбааларини 
батқоқлашган, сув босадиган ва ифлосланган участкаларда жойлаштиришга 


402 
ҳамда бир суғориш жойида суғориладиган моллар сонининг 250 бош 
қорамолдан ёки 2000 бош қўйдан ошишига йўл қўймаслик керак. 
Агар моллар хохлаган пайтларида сувга келиши ва уни ичиши мумкин 
бўлса, бу энг яхши шароит ҳисобланади. Турғун суғориш жойларини ташкил 
этишда қаттиқ қопламали, автосувичгичлар ва бетон новалар, ариқчалар билан 
жиҳозланган суғориш майдончалари қурилади. Улар рельеф бўйича сув 
манбааларидан пастда, ундан 20-30 м масофада жойлаштирилади. 
Cуғориладиган маданий яйловларда суғориш учун қувурлардаги ва 
каналлардаги сувлардан фойдаланилади, уларнинг сифати ёмон бўлганда эса 
сув қувурларини қуриш ёки сувни автосув ичгичлар билан жиҳозланган 
цистерналарда олиб келиш назарда тутилади. 
Моллар ҳайдаладиган йўлларни жойлаштириш. 
Пода участкалари ва 
қамаб боқиладиган майдонлар фермалар, мажмуалар, ёзги лагерлар ва сув 
манбаалари билан моллар ҳайдаладиган йўллар билан боғланади. Моллар 
ҳайдаладиган йўллар пода участкаларини ва моллар қамаб боқилади-ган 
майдонларни лойиҳалаш билан бир вақтда лойиҳаланади. Уларнинг 
жойлашиши яйлов массивининг ва пода участкасининг ҳудудий жойлашиши, 
уларнинг майдони ва фермалардан узоқлиги, ҳудуднинг мавжуд ташкил 
этилиши ва унинг инженерлик жиҳозланиши билан аниқланади. 
Моллар ҳайдаладиган йўллар текис, қуруқ жойлардан, рельефнинг баланд 
элементларидан ва сувни енгил ўтказадиган тупроқлардан, молларнинг энг 
қисқа масофа бўйича юришлари учун қўлай ерлардан ўтказилади. Уларни бат-
қоқлашган участкаларда, тик қияликларда, сойлар қир-ғоқларида ва жарликлар 
чеккаларида жойлаштириш керак эмас. Уларни транспорт ҳаракатига халал 
бермаслик, йўл-лар қопламаларини бузмаслик ва ифлосламаслик, юқумли 
касалликлар тарқалиши ҳавфининг олдини олиш учун хў-жаликлараро ва 
магистрал йўллар билан ҳам бирлаштириш мумкин эмас. Уларни моллар 
қабристони ва изоляторлар ёнида жойлаштириш мумкин эмас. Уларни тўғри 
чизиқли, кескин бурилишларсиз жойлаштириш керак. 
Моллар ҳайдаладиган йўллар асосий - молларни фер-малардан, 
мажмуалардан ёки ёзги лагерлардан яйловларга ҳайдаш учун, яйлов ичидаги - 
моллар қамаб боқиладиган майдонларни ўзаро боғловчи йўлларга бўлинади. 
Асосий моллар ҳайдаладиган йўлларнинг тахминий кенглиги қорамоллар 
учун 15-20 м, қўйлар учун - 25-35 м, яйлов ичидаги моллар ҳайдаладиган 
йўллар кенглиги эса 8-10 м тенг бўлади. 
Пастқам ва зах жойлардан ўтказилган асосий ҳамда яйлов ичидаги моллар 
йўлларини кўтариш ва шағал-қум материаллари билан 25-30 см қалинликда 
қоплаш керак. Моллар ҳайдаладиган йўлларнинг қолган қисми топталиш-га 
чидамли ўтлар аралашмаси билан, уруғ сепишнинг оширилган меъёрида 
ўтлоқлаштирилади.
Моллар ҳайдаладиган йўллар, одатда, ўралади (26 расм).

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish