Ерларни рекультивациялаш
қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
қишлоқ хўжалик ерларининг бузилган участкаларида тупроқларнинг
физик, кимёвий ва биологик хусусиятларини тўла ва қисман тиклаш;
бузилган участкаларнинг технологик хусусиятларини (рельефи, шакли ва
бошқ.), уларни хўжаликда фойдаланишга ўз вақтида қўшиш учун, оптималлаш;
бузилган ерлардан оқилона фойдаланишни ва улар ҳудудини тузишни
ташкил этиш.
Бунда лойиҳаланган тадбирларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик
самарадорликлари таъминланган бўлиши керак.
Ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни рекультивациялаш объектига,
унинг майдони ва жойлашишига, ерларнинг ҳуқуқий режимига, участканинг
бузилган ҳолатда бўлган вақтига, рекультивациялаш йўналишига, ҳамда
ишланган чизмалар ва ерларни рекультивациялашнинг ТИА, хўжаликлараро ва
хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларининг мавжудлигига боғлиқ бўлади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан ерлар режалаштириб олинганда, у
билан боғлиқ тупроқ-ўсимлик қатлами бузиладиган бўлса, ишчи лойиҳалар,
рекультивациялаш лойиҳасини ишлаш учун олдиндан тайёрланган техник
шароитлар асосида ва уларни ҳисобга олиб, тузилади. Бу шароитлар ер
участкасини бериш бўйича ер тузиш лойиҳаси таркибига киритилади ва
лойиҳалашга топшириқ тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда
ерларни рекультивациялаш бўйича ишлар технологиясини танлаш ва уларни
ташкил этиш ва бошқа ишларни ўтказиш чизмасини танлаш билан чамбарчас
боғланган ҳолда ўтказилишини ҳисобга олиш керак.
Агар ер участкаси илгари бузилган бўлса, тўла ҳажмдаги мустақил ишчи
лойиҳа ишланади, сабаби, рекультивациялаш бўйича лойиҳа ечимлари асосий
ишлаб чиқаришнинг технологияси ўзгариши билан боғлиқ эмас.
Рекультивациялаш самарадорлигини баҳолаш ҳар хил кўрсаткичлар
бўйича ўтказилади. Уларни танлаш ишланаётган тадбирларнинг даражаси ва
масштабига, рекультивацияланган ерлардан мўлжалланаётган фойдаланишга ва
бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Қуйидагилардан энг кўп фойдаланилади:
капитал харажатларнинг умумий (абсолют) самарадорлиги;
йиғма иқтисодий ва экологик самара;
капитал харажатларнинг нисбий иқтисодий самарадорлиги.
Ишчи лойиҳаларда рекультивациялаш капитал харажатларининг умумий
самарадорлиги кўрсаткичи соф даромад ўсиши миқдорининг ва ижтимоий-
экологик самаранинг ерларни рекультивациялашнинг техник ва биологик
босқичлари, ҳамда кейинчалик қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштириш ва
фойдаланиш харажатлари миқдорига нисбати сифатида аниқланади.
445
Do'stlaringiz bilan baham: |