Ер тузишни лойихалаш


Пичанзорлар ва яйловларни яхшилашнинг ишчи лойиҳаси таркиби ва



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Пичанзорлар ва яйловларни яхшилашнинг ишчи лойиҳаси таркиби ва 
мазмуни 
Лойиҳа 
босқичлар
и
Лойиҳа таркиби
Лойиҳа элементлари



1.Тайёргар-
лик ишлари 
1.Яхшилашга мўл-
жалланган пичан-зор 
ва яйловлар 
участкаларини 
танлаш ва улар 
тавсифи.
1. 
Лойиҳа олди материалларини ўрганиш (ер 
тузиш чизмалари, пи-чанзор ва яйловларни 
яхшилашни ТИА ва хўжаликда ички ер тузиш 
лойиҳаси)
2. 
Тупроқ ва геоботаника изланиш-лари 
материалларини ўрганиш. 
Яхшиланадиган участкалар майдон-ларини ва 
улар жойлашган жойлар-ни хўжалик планида 
аниқлаш.
2. Лойиҳалаш учун 
топшириқни 
ишлаш. 
1. 
Дала изланишлари, ишларнинг ҳажмини ва 
турларини, участка-ларнинг жойлардаги 
чегараларини аниқлаш. 
2. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойи-ҳаси 
бўйича лойиҳаланган яйлов ва пичанзор 
алмашишларга мос тарзда яхшилаш 
навбатини аниқлаш. 
3. Ишларни йиллар ва бажарувчи-лар бўйича 
тақсимлаш. 
3. Махсус изла-
нишлар ўтказиш 
(геоботаника, туп-
роқ, тупроқ 
мелиорация ва 
бошқ.). 
1. 
Участкаларнинг 
жуда 
мураккаб 
шароитларини аниқлаш (эрозияга учраш, 
захлашиш, шўрланиш) ва уларни яхшилаш 
бўйича олдиндан тавсиялар тайёрлаш 
47 жадвалнинг давоми



2. 
Ўсимликларнинг биоиқлимий таркибини 
ва 
уни 
алмаштиришнинг 
мақсадга 
мувофиқлигини баҳолаш (наёб ва йўқолиб 
бораётган ўсим-лик турларини сақлашни 
ҳисобга олиб). 
2. 
Лойиҳани 
тузиш 
1. Яхшиланган пи-
чанзор ва яйловлар 
ҳудудини тузиш 
(агар хўжаликда 
ички ер тузиш 
лойиҳаси тузилма-
1.
Яйловлар ва пичанзорларни фер-малар ва 
бригадаларга бириктириш.
2.
Пода (ўтар) участкаларини жой-лаштириш. 
3.
Яйлов ва пичанзор алмашишларни ишлаш.
4.
Навбат билан моллар қамаб бо-қиладиган 
майдонларни ва пичанзор алмашиш 


441 
ган ёки эскирган 
бўлса) 
участкаларини жойлаш-тириш.
5.
Пода йўлларини, ёзги лагерларни, сув 
манбааларини ва йўл тармоғини 
жойлаштириш.
2. Ер турларини 
яхшилаш техно-
логиясини ишлаш. 
1. 
Ер турларини яхшилаш бўйича ишларни 
ўтказишнинг намунавий технологик 
чизмаларини танлаш.
2. 
Участкаларнинг технологик хусу-сиятларига 
боғлиқ ҳолда ишларни ба-жаришнинг ва техника 
ҳаракатининг оқилона усулларини аниқлаш.
3. 
Тошлар, тўнкалар, ёғочлар тўпланадиган 
ишчи майдончаларини жойлаштириш. 
4. 
Маданли ва органик ўғитларга, оҳакка ва ш.ў. 
бўлган талабни ҳисоблаш. 
5. 
Техникага, моддий ва меҳнат ре-сурсларига 
бўлган талабни ҳисоблаш. 
3. Смета молия 
ҳисоб-китоблари ва 
лойиҳани асослаш. 
1. Локал сметаларни тузиш.
2. Объект сметаларини тузиш.
3. Йиғма смета ҳисобини тузиш.
4. Соф даромадни, йиллик харажат-ларни ва 
капитал харажатларнинг қопланиш муддатини 
ҳисоблаш. 
3. 
Лойиҳани 
амалга 
оши-риш 
1. 
Лойиҳани жойларга кўчириш бўйича ишчи 
чизмаларни тузиш.
2. 
Материалларга, пулга ва бошқа ресурсларга 
бўлган талабларни йиллар бўйича тақсимлаб 
участкаларни яхшилаш режасини тузиш.
Ишчи лойиҳасининг бажарилиши устидан 
муаллифлик ва техник
 
 
47 жадвалнинг давоми



назорат ўрнатиш.
Пайдо бўладиган ўзгаришларни ҳисобга олиб, ишчи 
лойиҳага тузатишлар киритиш. 
Тайёргарлик ишлари 
яхшиланаётган 
участкаларнинг 
жойлардаги 
чегаралари ва майдонларига аниқлик киритиш, уларнинг маданий-техник 
аҳволини ва бажарилиши керак бўлган ишларнинг ҳажмини аниқлаш, 
жойларнинг тупроқ қатлами, рельефи, намланиш шароитларининг ўзига хос 
хусусиятларини аниқлаш учун ўтказилади. Лойиҳалаш учун топшириқда 
яхшиланадиган майдоннинг ер турлари ва контурлари, режалаштирилаётган ер 
турлари ва ҳар бир контурни яхшилаш типи, пичанзорлар ва яйловларнинг 
режалаштирилаётган 
ҳосилдорлиги 
бўйича 
кўрсатилади; 
капитал 


442 
харажатларнинг умумий хажми ва умумлаштирилган кўрсаткичлари бўйича 1 
га тўғри келадиган нисбий харажатлар баҳоланади ҳамда бош пудратчи, 
ишларни бошлаш ва тугатиш муддатлари, лойиҳалашнинг махсус шартлари 
кўрсатилади. 
Тайёргарлик ишлари ва бевосита лойиҳани тузиш орасидаги боғловчи 
бўғин - махсус қидирув ва изланишларни бажаришдир. Биринчи навбатда, 
ўтлар ва озуқа олинадиган ер турларининг маданий-техник аҳволи тўғрисида 
зарур маълумотларни олиш учун геоботаник ва маданий-техник изланишлар 
ўтказилади.
Дала изланишлари маълумотлари махсус журналга ёзилади, унда 
қуйидагилар кўрсатилади: ер турларининг чакалакзорлашиш ва ўрмонлашиш 
даражаси; дарахтлар турлари таркиби ва уларнинг диаметрлари; тошлар билан 
ифлосланиш даражаси; дўнгликлар ўлчамлари ва кўплиги; чим қатлами 
қалинлиги. Булардан ташқари суғурилган буталар, дарахтлар, тўнкалар, 
тошларни тўпланадиган жойларгача ташиш масофаси аниқланади. 
Дала маданий-техник изланишлари натижалари бўйича чизма тайёрланади, 
унда шартли белгилар билан пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланишнинг 
мавжуд ҳолати ва ҳисобланган майдончаларни жойлаштириш ўринлари; 
эрозияга қарши ва сув ҳимоя аҳамиятига эга дов-дарахтлар контурлари; 
дўнгликларга эга ва тошлоқлашган участкалар, ер турлари контурлари бўйича 
тупроқларнинг кислоталаниш даражаси; ишлар технологиясига таъсир 
кўрсатадиган инженерлик тармоқларнинг мавжудлиги ва уларнинг жойлашиши 
кўрсатилади; сув-ҳимоя минтақалари ва қирғоқ бўйи полосалари чегаралари 
белгиланади. Зарурат туғилганда бошқа турлардаги махсус изланишлар 
йирикроқ масштабда (1:500, 1:2000) ўтказилиши мумкин. 
Пичанзорлар ва яйловларнинг мавжуд ҳолатидан, уларнинг экологик 
хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни яхшилаш бўйича ишлар мўлжалланади, у 
ёки бу тадбирларга ва уларни бажариш технологияларига бўлган талаб 
аниқланади. Тубдан ва юзаки яхшилаш тадбирлари таркибига маданий-техник, 
агротехник ва агромелиорация ишлари, ерларни маданийлаштириш ва 
ўтлоқлаштириш киритилади. Ўз навбатида, маданий-техник ишлар тошларни 
териш, дарахт ва буталардан тозалаш, чуқурлар ва ювилган жойларни кўмиш 
бўйича ишларга бўлинади. 
Аввалига, ер устидаги ва ярим кўмилган тошларни йиғиш технологияси 
ишланади, у катта ва ўрта тошларни бульдозер ёки махсус тош йиғувчи машина 
КУМ-1,2 билан чиқариб олишни, уларни юклаш жойига олиб келишни, кейин 
эса уларни транспорт воситаларига юклаб, улар сақланадиган жойга олиб 
кетишни кўзда тутади. Кейин, майда ўрмон дарахтлари ва буталардан тозалаш 
бўйича ишлар технологияси белгиланади. Гумус қатламини максимал сақлаш 
учун суғурилган дарахтлар ва буталар илдизларини яхшилаб қоқиш билан 
майдонларни бўлиб тозалаш, ҳамда ҳудудни энг минимал чуқурликда қирқиш 
ва баландликда кўмиш билан текислаш мўлжалланади. Бўйи 3 метргача, пояси 
диаметри 6-8 см бўлган буталарни олдиндан қирқмасдан ботқоқлик-чакалазор 


443 
плуглари ПБН-75 ва ПБН-100 А билан 60-70 см чуқурликда ағдариб шудгорлаб 
юбориш мумкин. Айрим турган дарахтлар ва йирик тўнкалар Д-695, КБП-2 
суғургичлари билан суғуриб олинади. Уюмларга йиғилган буталар массаси 
йўқотилади ёки хўжалик мақсадларида фойдаланилади. 
Дўнгликлар билан қопланган участкалар учун шудгор олди ёриш ва 
қирқиш операцияларини ўз ичига оладиган махсус яхшилаш технологияси 
ишланади. Дўнгликларни катталигига боғлиқ ҳолда ёриш бир икки изда, 8 дан 
22 см гача чуқурликда ўтказилади. Бунинг учун ёриш машиналари ФБН-2,0, 
батқоқлик ёрғичи ФБН-1,5 ёки дискали бороналардан фойдаланилади. Тошлар 
ва дарахт-бута ўсимликлари йиғиб олингандан кейин пайдо бўлган чуқурлар ва 
ўйиқлар грейдерлар ёки булдозерлар билан текисланади.
Тубдан яхшилашда юзаки яхшилашдан фарқли ўлароқ, қўшимча бирламчи 
шудгорлаш, чим қатламини майдалаш, тупроқларни аралаштириш ишларини 
бажариш кўзда тутилади. 
Соз ва оғир қумоқ тупроқларда пичанзорлар ва яйловларнинг сув-ҳаво 
режимларини яхшилаш учун ерларни қуритиш мақсадга мувофиқ бўлмаса ёки 
уни ўтказиш имконияти йўқ бўлса, ишчи лойиҳада ерларни ёриш ёки кичик 
дренажлар қилиш мўлжалланади. Кичик дренажлаш ҳудуднинг энг катта 
нишаблиги томонга қараб шудгорлашдан кейин ёки у билан бир вақтда кичик 
дренаж машиналаридан МД-1 ёки РК-1,2 фойдаланиб ўтказилади. Кичик 
дренажлар орасидаги масофа 2-3 м, уларни қирқиш чуқурлиги 30-40 см, 
дренажчаларни олиш даври 3-4 йилда 1 мартани ташкил этади. Ёришни 2-3 й. 1 
марта ЩН-2-140 ёргичи билан 20-25 см чуқурликда, ёриқлар орасидаги 
масофани 0,7 м қилиб ўтказиш тавсия этилади. 
Яйловлар ва пичанзорларни маданийлаштириш бўйича ишларга 
тупроқларни оҳаклаш, маъданли ва органик ўғитларни солиш, ўтлоқлаштириш 
киради. Маъданли ўғитларни солиш меъёри тупроқларнинг агрокимёвий 
хусусиятларига ва режалаштирилаётган ҳосилдорликка боғлиқ бўлади; одатда 1 
га 45-60 кг ҳаракатдаги фосфор моддаси, 60-90 кг - калийли, 30-40 кг азотли 
ўғитлар солинади. Органик ўғитлар 1 га 20-30 т кам бўлмаган, оҳак 3 дан 8 
тоннагача миқдорда солинади. 
Ўтлоқлаштириш (кўп йиллик ўтларни экиш) яйловлар ва пичанзорларни 
тубдан яхшилашда, ўтларни қўшимча экиш - юзаки яхшилашда бажарилади. 
Ишчи лойиҳада ўтлоқлаштириш усуллари аниқланади, ўтлар аралашмалари 
танланади, уруғликни экиш меъёрлари ва усуллари белгиланади. Амалиётда 
ўтлоқлаштиришнинг бир-бирларидан ҳудудий белгилари (ёппасига ёки 
полосалаб 
ўтлоқлаштириш) 
ва 
ишларни 
бажариш 
жадалликлари 
(тезлаштирилган ва аста секин) бўйича фарқ қиладиган бир неча усуллари 
қўлланилади. Полосалаб ўтлоқлаштириш сув ва шамол эрозиялари тарқалган 
минтақаларда режаланади; бунда табиий ўсимликлар ва янгидан яратилган ер 
турлари полосалари алмашиниб туради. Чўл ва қуруқ чўл минтақаларида, 
намлик етишмаслиги ва кам қувватли чим қатлами шароитида тезлаштирилган 


444 
ўтлоқлаштириш қўлланилади, унда ўтларни экиш бевосита шудгорланган чим 
қатламида бажарилади. 
Ишчи лойиҳанинг кўрсатилган қисми тугатилгандан кейин яйловлар ва 
пичанзорларни тубдан ёки юзаки яхшилашда ишларни бажаришнинг 
технологик карталари ёки технологик чизмалари тузилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish