Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси


-Мавзу: Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар (шахарлар) давлат хокимияти органларининг ер ресурсларини бошқаришдаги ваколатлари



Download 2,83 Mb.
bet20/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

5-Мавзу: Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар (шахарлар) давлат хокимияти органларининг ер ресурсларини бошқаришдаги ваколатлари.
(6 соат)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқликда, давлат чегараси доирасида, шу жумладан, барча минтақалар, вилоятлар ва туманлар маъмурий ҳудудларида қонунлар асосида ер ресурсларидан фойдаланиш ишлари бошқарилади. Республикада ер ресурсларини бошқариш бир неча босқичлардан иборат бўлиб булар: давлат бошқаруви, махаллий бошқарув ва хўжалик бошқарувидан ташкил топган (1-расм).


Давлат бошқаруви - давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда умумдавлат бошқарув ва идоравий бошқарувларга бўлинади. Умумдавлат бошқаруви умумий ваколатга эга бўлган юқори давлат органлари томонидан амалга оширилади. Улар асосан Ўзбекистоннинг ер ресурсларини бошқариш соҳасида стратегик йўналишларни белгиловчи, уларнинг давлат миқъёсида амалга оширилишини таъминлайди. Идоравий бошқарув махсус ваколатга эга бўлган, ер ресурсларини бошқариш сохасига фаолияти қаратилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Маҳаллий бошқарув – маҳаллий давлат органлари томонидан, жумладан, вилоят ва туман давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий бошқарув органлари асосан давлат томонидан белгиланган вазифлар ва тадбирларнинг амалга оширилишини таъминловчи асосий бўғин ҳосибланади.
Хўжалик бошқаруви – маълум бир мақсадда ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахси томонидан амалга оширилади.

2-расм. Ер ресурсларини бошқариш турлари.


Ер ресурсларини бошқаришда давлат бошқаруви ўзининг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда умумий ва махсус бошқарув турларига бўлинади. Умумий бошқарув умумий ваколатга эга бўлган қонун чиқарувчи ва уни ижро этувчи давлат органлари томонидан амалга оширилади. Махсус бошқарув ер ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш назорат қилиш буйича махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади (2-расм).
Вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси субъекти – Ўзбекистон Республикаси ва унинг субъектлари ўртасида ваколатларини чегаралаш тўғрисидаги шартнома билан мувофиқликда давлат ер ресурсларини бошқариш бўйича ваколат олади. Давлат бошқариш тизими вилоят даражасида якунланади, қуйи жойлашган даражалар «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тўғрисида»ги қонуннинг 12- моддаси билан мувофиқликда маҳаллий ўз-ўзини бошқаришга киритилган.

Шунинг учун давлат ҳокимиятининг органлари томонидан махсус рухсатсиз маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари давлат бошқариш ишлари билан шуғулланиш тасарруфида бўлган ҳуқуқига эга эмас. Улар, шунингдек, бошқариш вазифасининг бир қисмини давлат бошқаришини субъектидан шаҳар ва туман хизматига ўтказиш йўли билан расмийлаштириш ҳуқуқига ҳам эга эмас.


Шаҳар ва қишлоқ фуқаролар йиғини доирасида маҳаллий аҳамиятга эга давлат мулкчилигида турган ерларни умумий бошқаришни ва ўзининг ҳудудлари доирасида мулкчиликнинг махсус бошқариш ишини амалга оширадилар. Шаҳар ҳудудида умумий ва махсус бошқаришдан ташқари ер ресурсларининг идоравий бошқарилиши амалга оширилади ва унинг айрим вазифалари амалга оширилади. Масалан, йирик шаҳарлар ҳудудида ўз - ўзини бошқариш вазифаларини амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирликлар ва қўмиталар орқали тумандаги ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати – давлат қўмитаси органлари орқали барча ерларни умумий бошқаришни, ердан фойдаланишни ташкил қилиш ва назорати бўйича қатор вазифаларни амалга оширишни;

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлат кўчмас - мулк қўмитаси орқали табиатни муҳофаза қилиш мақсадида ердан фойдаланганлиги учун давлат назоратининг бир қисмини амалга оширилишини;

  • Адлия вазирлиги органлари – ер тақсимоти ва ундан фойдаланиш бўйича низоларни ечиш ҳамда ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда иштирок этишини;

  • вилоят ва шаҳар маъмуриятлари – ер тоифалари ҳамда вилоят аҳамиятидаги ерларни давлат мулкчилигига ўтказиш масалаларини ечишдаги иштирокини;

  • бошқарувчилик функциясининг бажарувчи шаҳар маъмурияти шаҳарнинг ўз ҳудудида унинг субъектлари фаолиятини ердан фойдаланиш бўйича таҳлил қилиш ва тадбирлар ишлаб чиқишни.

Жамоат ташкилотида ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқиб, бошқариш субъектлари кўриб чиқилганда ҳар бирининг ерларни бошқаришдан мақсадлари ҳар доим ҳам мос келавермайди. Шунинг учун шаҳарнинг бошқаришнинг умумий тизимини шакллантириш пайтида ягона мақсадни ишлаб чиқиш эмас, балки бошқаришнинг мақсадлар тизимини, уларнинг погоналари ва алоқадорлигини ишлаб чиқиш зарур. Бу давлатнинг умумий муаммоларини акс эттирувчи ва давлат ер сиёсатини амалга оширувчи ягона бошқарувчилик қарорларининг узвийлиги, бир-бирини тўлдиришини таъминлайди.
Вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси идоралари кўпроқ тор мақсадларга эга бўлган ердан фойдаланишнинг (ҳуқуқий, иқтисодий, экологик, ижтимоий) шароитларини таъминлашга интиладилар. Бунда вилоят ҳудудидаги муассасалар, ихтисослаштирилган корхоналарнинг меъёрида ишлаб туришларини таъминлашга бошқа вазифа деб қаралади.
Шундай қилиб, пировард мақсадда ердан фойдаланишнинг тежамли тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш, яъни агросаноат мажмуасида ва, умуман, иқтисодиёт тармоқларида уларни аниқ мақсадга йўналтирилганлигини - ерни тежаш ва фойдаланишда юқори самарадорликка эришиш мезони бўйича давлат ер захирасини, ер тоифалари бўйича табақалаштирилган мезонни таъминлашдан иборатдир.
Равшанки, бу ерда айрим тадбирларни четлаб ўтиб бўлмайди. Бинобарин, ердан фойдаланиш масаласини ечишга, янги шароитда, мажмуали ёндашув талаб этилади. Бироқ нафақат оддий тадбирлар мажмуаси, балки ердан фойдаланиш иқтисодиётини ташкил этиш, режалаштиришнинг барча тизимларини мақсадга йўналтирилган ҳолда ривожлантириш, пировард натижада ер ресурсларини бошқаришнинг яхлит ва самарали тизимини яратиш лозим.
Шунинг учун солиқ солиш ва бюджет даромадларини тўплашни кўпайтиришга имконият берадиган ер ресурсларини бошқаришнинг минтақа ва маҳаллий ўз-ўзини бошқаришда инвестициялар жалб қилишнинг, ер муносабатларининг субъектлари учун кафолатланган ҳуқуқ билан таъминлашнинг самарали тизимини яратишда янги тамойиллар ва услублар вужудга келади.
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:
- ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Ер кодексига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилиш;
- тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш;
- қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш, ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
- давлат мулкидаги ерларни тасарруф этиш;
- ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
- ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ер кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
- ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;
- ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Конституциянинг 98-моддасига биноан ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
2003 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 1-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси - Ҳукумати Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар қабул қилади. Ушбу талаб шу жумладан ер муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам тааллуқли.
Ер ресурсларини давлат бошқарилишини Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси номидан махсус орган ўзининг ҳудудий органларига (вилоят, шаҳар, туман) эга бўлган – Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” Давлат қўмитаси амалга оширади.
Ер муносабатларини тартибга солишда ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги ПФ-3503-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида” ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ташкил этилди. Ушбу қўмитага ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер кадастрини юритиш, ер тузишни ва ер мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш каби вазифалар юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри (“Ергеодезкадастр”) давлат қўмитасининг Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган Низомида таъкидланишича, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Давлат геодезия назорати инспекцияси, Марказий ва Самарқанд аэрогеодезия корхоналари, Геодезия ва картография миллий маркази, "Картография" давлат илмий-лойиҳалаш корхонаси, Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти - "Ўздаверлойиҳа", Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти, "Геоинформкадастр" давлат унитар корхонаси киради.
"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
“Ергеодезкадастр” Низомида унинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланган:

  • ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерлар мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

  • тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • ерлардан оқилона фойдаланилиши ва улар муҳофаза қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

  • геодезия ва картография фаолиятини бошқариш;

  • давлат геодезия назоратини ташкил этиш;

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:


- тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
- ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
- юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш;
- ўлчамидан қатъи назар барча ерларни олиб қўйиш, алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суҳориладиган ерлар, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар эгаллаган ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонлари, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;
- дипломатия ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларга мазкур ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиҳи қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб реализация қилиш;
- Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
- ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини ташкил этишда маҳаллий давлат ҳокимият органлари фаолияти ўзига хос ўрин тутади. Жойлардаги вакиллик органи ҳисобланадиган Халқ депутатлари кенгашлари ва ижро ҳокимияти бошлиғи бўлган ҳокимлар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича маълум ваколатларга эга бўлиб, ушбу ваколатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари” деб номланувчи XXI бобидаги 99-104 моддаларида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (02.09.1993 й.да қабул қилинган ва 30.08.1997й., 25.12.1998й., 03.12.2004й.ларда ўзгартиришлар киритилган) қонунда белгиланган. Ушбу қонуннинг 1-моддасига кўра Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасида кўрсатилишича, Вилоят, туман, шаҳар ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга, шунингдек ерларни олиб қўйишга ҳақли бўлиб, қабул қилинган бу хусусдаги қарорлар халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:
- тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
- ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
- фуқароларга, юридик шахсларга эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари ерларни, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларини, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерларни, сув фонди ерларини олиб қўйиш - ҳар бир ер эгасига ва ердан фойдаланувчига ўн гектаргача ўлчамда;
- фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ерларни ижарага бериш;
- фуқароларга, юридик шахсларга захира ерлардан ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш;
- ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш;
- ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш;
- ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
- ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш;
- ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
- қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ташкил этилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда, уларнинг ерга эгалик қилиши ва ердан фойдаланиши масалаларини ҳал этиш;
- ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Туманлар давлат ҳокимияти органларининг ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунннинг 10-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган бўлиб, унга кўра туман ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга, шунингдек ерларни олиб қўйишга ҳақли бўлиб, қабул қилинган бу хусусдаги қарорлар халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ушбу қонуннинг 24-моддасида халқ депутатлари туман Кенгашининг асосий ваколатлари сифатида ҳокимнинг тақдимига биноан ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туманнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш белгиланган.
Ерлардан фойдаланишни ҳудудий режалаштириш давлатнинг ушбу соҳадаги асосий ваколатларидан ҳисобланади. У ернинг табиий сифатларини, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа мақсадларини таҳлил этиш асосида амалга оширилади. Ерлардан фойдаланишни режалаштириш, бошқа давлат режалаштиришлари каби мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини дастурлаштиришга мўлжалланган. Режалаштириш жараёнида ерлардан фойдаланишнинг асосий мақсади белгиланади.
Ерлардан фойдаланишни режалаштириш туман ва бошқа маъмурий-ҳудудий бирликлар ер-хўжалик тузилиши комплекс ҳудудий схемасини тузишга йўналтирилган. Мазкур схемалар мавжуд ер тузилиши ҳужжатлари, давлат ер мониторинги маълумотлари, давлат ер кадастри маълумотлари асосида шаклланади.



Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish