Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси


-Мавзу: Ер ресурсларига оид маълумотларни йиғиш, маълумотлар базасини яратиш ва ундан фойдаланиш тартиби



Download 2,83 Mb.
bet23/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

7-Мавзу: Ер ресурсларига оид маълумотларни йиғиш, маълумотлар базасини яратиш ва ундан фойдаланиш тартиби.
(4 соат)

Ҳозирги вақтда давлат ер кадастрининг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва юритиш, ер ресурслари мониторингини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини яратишда ернинг масофадан зондлаш ҳужжатлари асосий омил бўлиб хизмат қилади. Жаҳон амалиётида ер кадастрининг автоматлаштирилган тизими ва қишлоқ хўжалиги ерлари мониторинги тизимини ташкил этиш ўта муҳим йўналишлардан биридир.


Рақамланган ер кадастр харитасида геоахборот технологияси (ГАТ) асосий ўринни эгаллайди. Бу харитани яратиш услуби қўлланиб келинаётган анъанавий усулга нисбатан тубдан фарқ қилади. Бу услубда тузилган хариталарнинг афзаллиги шундаки, улар деярли хатосиз бўлиб, янги қўшимча ахборотларни кўрсатиб беришдан иборат:

  • қўлланилаётган анъанавий усулга нисбатан тезкорлиги;

  • солиштириш имкониятининг мавжудлиги;

  • иқтисодий жиҳатдан афзаллиги, вақтда тежамкорлилиги.

У асосан, база маълумотларни йиғишдан бошланади. Йиғилган биринчи маълумотлар дешифровка қилиниб, рақамланади (ҳар бир қатлам алоҳида, жумладан сув, йўл, канал, кўп йиллик дарахтзорлар, аҳоли яшаш пунктлари, электр тармоқлари ва бошқа кўрсаткичларни белгилаш мумкин).
Бу рақамланган хариталардан кўпчилик ташкилотлар фойдаланиб, ўзининг тематик харитасини яратиш имконияти туғилади:

  • ерларни рўйхатдан ўтказишда;

  • тупроқ харитасини тузишда;

  • хўжалик еридан фойдаланувчилар ва кадастр харитасини тузиш ;

  • янги тузилган фермер хўжалик маълумотларини ҳудудларга жойлаштиришда;

  • канал, сув омборлари, электр ускуналари, газ қувурларини ўтказиш ишларини режалаштиришда;

  • умумдавлат миқёсидаги лойиҳаларни асослашда фойдаланиш мумкин.

«Ердан фойдаланишнинг ер маълумотлар базаси»ни дастурий мажмуасини яратишнинг вазифаларига қуйидагилар киради:



  • Microsoft Access – 2007 муҳитида маълумотлар базасининг таркиби ҳисобланган жадваллар, шакллар, сўровлар, ҳисоботлар (реестрлар) таркибини ишлаб чиқиш;

  • ердан фойдаланувчилар объектлари ва ер участкаларининг маълумотлар базасини ишлаб чиқиш;

  • йўқлама қилиш бўйича ишларни шакллантириш ва туман ер ресурслари ҳамда давлат кадастри хизматига беришда компьютерли ҳисоботлар шаклларини ишлаб чиқиш;

  • дастурий мажмуадан фойдаланувчига қўлланмани ишлаб чиқиш.

Маълумотлар банкининг таркиби. «ЕРАВТОБАНК» – бу ердан фойдаланиш объектларида йўқлама қилиш ишларини юритиш ҳамда уларни ер ресурслари ва давлат кадастри хизматларига беришда натижаларини рўйхатга олиш, сақлаш, ўзгаришларини киритиш ҳамда таҳлил қилишга мўлжалланган, Microsoft Access – 2007 маълумотлари каталог базаси сифатида яратилган дастурий маҳсулотдир.
Объектлар тўғрисида фойдаланувчи учун зарур бўладиган маълумотларнинг бутун бир жамланмаси асосан бир неча жадвалдан иборат бўлиб, улар ўрганилаётган ҳудуддаги объектлар тўғрисидаги маълумотлар банкини яратиш имконини беради. Бу тизим зарурий жадваллар, шакллар, ҳисобот бланкалари, классификаторлар билан тўлдирилиб, кўпгина макросларни ўз ичига олади.



Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish