Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси


Ер назоратининг жазолаш шакли



Download 2,83 Mb.
bet22/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

Ер назоратининг жазолаш шакли-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича қонун талабларини бажармайдиган ва уларга риоя этмайдиган ҳуқуқбузарларга нисбатан давлатнинг мажбурловчи чораларини қўллашга қаратилган текшириш тури.
Ерга оид қонунбузарлик-ер қонун хужжатлари меъёрлари ва талабларининг ер муносабатлари субъектлари томонидан бузилиши.
Ер қонунбузарлиги турлари-ер тўғрисидаги қонун хужжатларида ҳамда миллий ва халқаро юридик жавобгарлик нормаларида белгиланган талабларни бузиш тоифалари.
Ер тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ер қонунчилиги қуйидаги тамойилни инобатга олади:

  1. Тупроқларни, айниқса юқори қимматга эга бўлганларини қишлоқ хўжалигида фойдаланиш.

  2. Суғориладиган ерларни иложи борича ноқишлоқ ва ўрмон хўжалиги ер тоифаларидан чиқармаслик.

  3. Ерлардан қандай мақсадларда фойдаланмасин, уларни муҳофаза қилиш талабларининг мажбурийлиги.

  4. Ҳар бир ер тоифаларининг экологик вазифасини йўқотиб қўймаслик.

Бошқаришнинг предметига ердан фойдаланишни ташкиллаштириш жараёни, у маълум ҳудудий чегара доирасидаги ахолининг хилма-хил эътиёжларини таъминлайди. Эхтиёжлар ердан фойдаланишнинг бошқаришга тегишли бўлган турли-туман усулларини куллашни такозо этади.
Бундай усулларга қуйидагилар киради:

  • Ердан фойдаланувчи чегараси камровида ҳудудий ташкиллаштиришни амалга ошириш;

  • Ердан фойдаланиш жараёнининг мухандислик таъминоти (мухандислик коммуникациялари);

  • Ер участкасининг хуқуқий мақомини ўрнатиш (мулкчилик, фойдаланиш максади, ижара, чегаралаш, саклаш вазифаси ва бошкалар);

  • Ердан фойдаланишнинг турлари (фойдаланишга рухсат берилганлиги) ва йўналишларини ўрнатиш;

  • Ердан фойдаланишда самарали иқтисодий ва экологик технологияларини тадбиқ этиш;

  • Ернинг табиий ва иқтисодий ҳолатининг тахлили;

  • Ернинг микдор ва сифат ҳолатига ва мақомига таъсир кўрсатадиган бошқа тадбирлар.

Ерларни муҳофаза қилиш-ерларнинг муҳофазасига йўналтирилган моддий ва молиявий чораларни таъминлаб беришга Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичдаги ишлаб чиқариш кучларига монанд равишдаги ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил этиш. Ер кодексининг 28-моддасига биноан ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш йўлга қўйган ер муносабат субъектларига бир қатор иқтисодий рағбатлантириш меъёрлари белгиланган.
Ерларни муҳофаза қилишнинг технологик тадбирлари- ерларни муҳофазалашда юқори унумдорликка эриша оладиган технологик жараёнларни таъминлаб берувчи услуб ва услубларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш чоралари. Масалан, жарланган ва техноген бузилган ерларни тубдан мелиорация ва рекультивация қилишнинг илмий асосланган усулларини яратиш.
Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий таъминлаш усуллари- ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг самарали йўллари қўллашни таъминлайдиган ҳуқуқий чоралар йиғиндиси. Ушбу усуллар ер муносабати субъектлари учун ҳуқуқий имкониятлар яратиш ва тартибга солишнинг комплекс ҳуқуқий чораларнинг яратишнинг ҳуқуқий нормалар тавсифи ва йўналишлари орқали амалга оширилади.
Ерларнинг муҳофаза қилишнинг иқтисодий рағбатлантириш тадбирлари-тупроқ унумдорлигини сақлаш ва унинг қайта ишлаб чиқариш қобилиятини тиклаш ҳамда ерларни салбий антропоген жараёнлардан сақлашга ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ижобий фаолиятларининг моддий-молиявий қўллаб қувватла бўйича тадбирлар комлекси. Уларга: ер солиғи ва ижара тўлови бўйича имтиёз бериш, имтиёзли кредит бериш, давлат бюджети ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, ерларни муҳофаза қилиш борасидаги капитал маблағ ва қонун хужжатларида кўрсатилган бошқа тадбирлар киради.
Ер назорати-ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ер қонун хужжатлари нормаларидаги талабларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатланган идоралар ва шахслар ер муносабатлари субъектлар томонидан бажарилишини текшириш.
Давлат ер назорати (инспекцияси)-давлатнинг маҳаллий ҳокимият ва махсус ваколатли органларининг ер муносабати қатнашчилари (субъектлар) нинг ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир фаолиятларини текшириш.
Давлат ер назорати (надзор)-давлатнинг махсус ваколатли орган (прокуратура) томонидан ер муносабатлари субъектлари (жумладан давлат органлари ва мансабдор шахслар) фаолияти ер қонун хужжатларига мослигини текшириш (Прокуратура тўғрисидаги қонуннинг 3-моддаси).
Жамоат ер назорати-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш борасидаги ер қонунчилиги талабларига риоя этишни нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан текшириш (Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонуннинг 7-моддаси ва Янги таҳрирдаги фуқароларини ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонуннинг 10 моддаси).
Ер назоратини ахборотлаш шакли-огоҳлантирувчи ва жазоловчи чораларни қўллаш мақсадида давлт назоратининг ер муносабати субъектларининг ер қонунчилиги талабларини бажарилишларига доир зарурий маълумотларни йиғиш ва уларни умумлаштиришга қаратилган текширищ тури.
Ердан фойдаланишдаги қонунбузарлик учун жиноий жавобгарлик-Жиноат кодекси (14-модда), Ер кодекси (90-модда) ва умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларида кўрсатилган жиноятнинг ҳамма белгиларини ўзида акс эттирган жазога сазовор қилиш.
Ер тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда, маҳаллий давлат органларига ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан, ер ижараси шартномасини муддатдан олдин бекор қилиш, шунингдек, ердан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйиш тўғрисида материаллар тақдим этиш ҳуқуқи берилган.

    • Ер қонунчилигини бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш хати

    • Ер қонунчилиги маъмурий ҳуқуқбузарлиги тўғрисида баённома

    • Ер қонунчилиги бузилиши ҳақида ишни кўриб чиқишга келиши учун чақириқ қоғози

    • Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тўғрисида баённома

    • Ер қонунчилиги бузилганлик учун маъмурий жавогарликка тортиш тўғрисида қарор

Бошкариш тизимини вужудга келтириш вактида ахборот окимларининг камчиликлари:

  1. турил хил структуралар туплайдиган бир хилдаги ахборотлар утишининг параллелиги (хатто бир структуранинг турли хил элементлари хам)

  2. ахборотлар шаклланиш вактида муштаракликнинг йуклиги хар кайси структура тизимнинг режали ва хисобот курсаткичларидан, норматив справочки маълумотларидан хужжатлар формаси ва хакозалардан фойдаланади. Ахборотнинг бир хл массив ива куринишлари хар хилд даврийлиги (хар куни, хар ойда, хар кварталда) билан бир неча марта намоён булади. Мохиятига кура бу бор ахборот окимининг изчил такрорланишидир.

  3. Ахборотнинг такрорланиши. Ахборотнинг бир хил маслив ива куринишлари хар хил даврийлик билан (хар куни, хар ойда, хар кварталда) бир неча марта намоён булади. Мохиятига кура бу бир ахборот окимининг изчил такрорланишидир;

  4. ахборотнинг кечикиши. Бошкарувчилик корорнинг кабул килиниши, ахборотга ишлов бериш, узатиш вакти кавакт булиши керак, унинг давомида бошкариладиган объектга кайтариб булмайдиган жараён руй бериши мумкин;

  5. ахборот туплаш шартлари ва ягона талабнинг йуклиги туфайли тез-тез руй бериб туриши, ахборотнинг тулалиги ва ишончлилигининг етарли эмаслиги;

  6. ахборотлар хажмининг ортикчалиги окибатида хам характери буйича, хам хажми буйича маълумотлар ва хабарларнинг тартибсизлиги;

  7. маълумотларга ишлов бери шва олишнинг хар хил муддатлари ва услублари сабабли ахборотларини таккослаб булмаслиги;

Ер ресурларини умумий давлат бошкарилишини-давлат маблаги хисобидан бутун жамият манфаатида давлатнинг хукумат органлари амалга оширадилар. Шунинг учун бу органлар кабул килган карорлар ер муносабатларининг барча субъектлари учун мажбурийдир. Давлат бошкарилиши давлатнинг худудий устунлиги хукукига асосланган ва мамлакатннг барчаларига таркатилади. Давлат турли хил тоифадаги фондининг ерларига фармойиш бериш, фойдаланиш, эгалик килиш буйича узининг ваколатлигини реализация килинишини таъминлайди. Будай холда давлат ер сабаби буйича фукаролик-хукукий муносабатларда, бу муносабатларнинг бошка иштирокчилари каби, иштирок этади.
Ердан фойдаланишни бошкариш услублари юкорида билдирилган фикрларни инобатга олган холда такомиллаштириш иктисодий ислохатларни амалга ошириш самарадорлиги янада орттиради деб хисоблаймиз.



Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish