ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ
Эрозия тўғрисида тушунча
Тоғ жинсларининг, тупроқнинг ёки бошқа бир юзалар бутлигининг ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятларининг парчаланиб бузилиши эрозия деб аталади. тоғ жинслари тупроқ, металл, тармоқ эрозияларига фарқланади. Шунингдек, физикавий, кимёвий, биологик эрозия тушунчалари мавжуд булиб, бундаги емирувчи кучлар ҳаво ҳароратининг кескин узгариши, шамол, ҳаракатдаги сув ва унинг таркибида учрайдиган ишқор ва кислоталар, биологик агентлар ҳисобланади.
Ҳаётда антропоген, зооген, геологик, ёнбош, тик, ер ости, чуқур, шамол, сув, чизиқли, томчили, йул, ирригация, текислик, дарё, қурилиш, техник, кимёвий, транспорт эрозиялари учрайди.
Антропоген (жадаллашган) эрозия - инсон нотурри фаолият олиб борган майдонларда (қишлоқ хужалиги ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш) тупроқ ва унинг остки қатлам грунтларининг сув ва шамол кучи таъсирида ювилишидир.
Зооген (яйлов) эрозия - яйловларда чорва молларининг боқилиши натижасида уларнинг туёқлари билан усимликлар кесилиб бушаган тупроклар ва утлаш жараёнида юлинган утлар остида жипслиги бушашган утли тупроқ қатламининг шамол ва ҳаракатдаги сувлар таъсирида кучиши.
Шамол эрозияси (дефляция) - шамол кучи таъсирида тоғ жинслари ва тупроқ заррачаларининг кучиши.
Сув эрозияси - тупроқ, геологик жинслар ва қурилиш материалларининг ҳаракатдаги сувлар (эриган қор, ёмрир ва оқар сувлар) таъсирида емирилиши. Сув эрозияси ёнбош, оқим, тик, чуқур, ирригация, томчили, чизиқли, текислик, ер ости эрозияларига таснифланади.
Ёнбош эрозия (1-расм) дарё қирғоқларининг ювилиши куринишида, оқим эрозияси (2-расм) оқим сувлари таъсирида юза тупроқларнинг ювилиши куринишида, тик эрозия механик таркиби енгил тупроқ қатламларидан лойқа заррачаларининг қуйи қатламларга ювилиши куринишида, чуқур эрозия сув узанининг жойида чуқурлашиши куринишида, ирригация эрозияси Суғориш жараёнида тупроқнинг ювилиши куринишида, томчили эрозия ёмрир томчилари таъсирида тупроқ структурасининг бузилиши куринишида, чизиқли эрозия (3- расм) сув оқимлари тупланиб оқадиган сойларда тупроқларнинг жарлик куринишда емирилишидир. Текислик эрозияси (4-расм) бутун майдон буйлаб ёмрир ва эриган Қор сувлари таъсирида тупроқларнинг нисбатан бир текис емирилиши, ер ости эрозияси ер ости сувларининг ётиқ ва тик қаракати туфайли тоғ жинсларининг бузилиши (эриши) дир.
расм. Ёнбош эрозиянинг куриниши
расм. Оқим эрозиясининг куриниши
3-расм. Чизиқли эрозиянинг куриниши
расм. Текислик эрозиясининг куриниши
Тупроқ эрозияси - Тупроқнинг устки ва остки унумдор қатламларининг шамол ва эриган қор ва ёмгир сувлари таъсирида емирилишидир.
Тупроқ эрозияси ва унинг турлари
Тупроқнинг устки ҳосилдор қисмининг сув ва шамол таъсирида ювилиб ёки учирилиб кетишига тупрок эрозияси дейилади. Эрозия деҳқончилик учун жуда катта зарар келтирувчи офат ҳисобланади ва лотинча "erosia" деган суздан олинган булиб, "кемириш" ёки "емириш" деган маънони билдиради.
Тупроқ эрозияси табиий ва сунъийга булинади. Тупроқни кишиларнинг хужалик фаолияти таъсирисиз табиий ҳолда эрозияга учраши табиий эрозия деб, кишиларнинг таъсири натижасида эрозияга учраши сунъий (антропоген) ёки тезлаштирилган эрозия деб айтилади.
Тупроқнинг устки унумдор (гумус) қатлами табиий ва антропоген эрозия таъсирида ювилиб ва учириб кетилади. Натижада тупроқ қашшоқлашиб унинг таркиби бузилиб, яроқсиз ерларга айланиб ҳолади. Эрозияга учраган тупроқда ҳосилдорлик 5-10 маротаба камайиб, ҳар хил бегона утлар 2-4 марта купаяди. Шу сабабли дунё буйича эрозия натижасида йилига (Л. И. Куракова маълумотига кура) 1000 млрд. доллар зарар курилмоқда.
Табиатда тупроқнинг табиий ҳолда эрозияга учраш жараёнлари геологик эрозия деб юритилади. Геологик эрозия бу инсоннинг таъсирисиз руй берадиган жараён булиб, бу жараён тупроқ ҳосил булиш жараёни тезлигига тенгдир. Геологик эрозия Ер эволюциясининг бир қисми ҳисобланиб, уни олдини олиш мумкин эмас. Чунки у бутун геологик даврда давом этади.
Геологик эрозия тектоник жараёнлар туфайли руй беради. Тектоник жараёнлар таъсирида тоглар кутарилади, музлар ҳаракат килади, дарё водийларида қатор қайирлар вужудга келади, трансгрессия туфайли куп жойларни денгиз суви босади. Вақтнинг утиши билан нураш туфайли баланд тоглар (Қозогистон паст тоглари) пасаяди, муз қайтади, денгиз чекинади, улар урнида аста-секин тупроқ вужудга келиб, усимликлар усади, тупроқнинг устки қисмида яна ҳосилдор қатлам вужудга кела бошлайди. Дарё водийларида эса қатор қайирлар ва дельталар шаклланади.
Тупроқнинг сунъий ёки тезлаштирилган эрозияси ер юзида инсон пайдо булгандан сунг ерлардан нотугри фойдаланиш туфайли руй бера бошлаган. Тезлаштирилган эрозия таъсирида тупроқнинг устки ҳосилдор қисми деярли учирилиб, ювилиб йуқ қилинади. Бу эрозия табиий геологик эрозияга нисбатан минг маротаба тез руй беради.
Эрозияга қарши махсус чоралар курилганда Қиялиги, 6-10о булган ерларни ҳайдаш мумкин. Қиялиги 100 дан ортиқ булган ерларни ҳайдаш хавфли булиб, бунда сув эрозияси тезлашади. Қиргизистон тупроқшуносларининг маълумотига кура ёнбагир ётиқ булган ерлар бир марта сугорилганда жуяклардан ювилган тупрок гектарига 690 тоннага етган. Узбекистон тупроқшуносларининг қиялиги 100 ва 200 булган ерларда утказган тажрибаларига кура, қиялиги 10Қ булган ерда ёгин миқдори 2,5 мм булганда оқим вужудга келмаган, қиялиги 200 булган ерда эса ҳар гектаридан 18 м3 оқим вужудга келган. Худди шу жойда ёгин миқдори 46,3 мм булганда 100 ёнбагирда гектаридан 104 м3, 200 ли ёнбагирда эса 216 м3 оқим вужудга келган. Демак, ерқиялик қанча катта булса, эрозия жараёни шунчалик тез руй берар экан.
Маълум ҳудудга доимо бир хил экин экилаверса тупроқнинг ҳолати ёмонлашиб, озуқа моддалар миқдори камайиб бораверади. Жуда куп хужаликларда тупроқдаги озуқа моддаларни купайтириш максадида минерал угитлар ишлатилади. Натижада тупроқ таркибида минерал моддалар купайиб, органик моддалар камаяди. Оқибатда, тупроқнинг физик хусусиятлари бузилади, таркиби ёмонлашади, сув ва шамол эрозиясига таъсирчан булиб ҳолади. Шу сабабли ут-дала алмашлаб экишни жорий қилиш, органик угитлар солиш тупроқнинг таркибини яхшилайди ва эрозия жараёни сустлашади.
Қумлоқ ва қумли ерларни хайдашда шамол кучини, йуналишини ҳисобга олиб, иложи борича куп йиллик ем-хашак экинлари экиш, сунгра тупроқ таркиби яхшилангач, бир йиллик экинлар экиш яхши натижа беради. Акс ҳолда шамол ёки сув таъсирида тупроқ эрозияга дучор булади.
Ниҳоят, сугориладиган ерларда экиладиган экинларнинг сугориш меъёрига, қоидасига ва сугоришнинг илғор усулларига риоя қилинмаган ҳолда иш тутиш ерларнинг қайта шурлашишига, жарларнинг вужудга келишига, ортиқча намиққан ва шурланган ерлар майдонининг купайишига сабаб булади.
Тупроқни эрозиядан муҳофаза қилишда урмон ва умуман усимликларнинг роли жуда катта. Чунки усимликлар тупроқда чиринди миқдорини купайтиришдан ташқари Қор ва ёмгир сувларининг ер сиртидан оқиб кетишини камайтиради, уларнинг тупроқ орасига сингишига ёрдам беради, натижада тупроқда нам сақланиб қолишига имкон яратади. Ф. К. Кочерга маълумотига кура, Урта Осиё тогли районларида урмонлар ер усти оқимини сусайтириб, тупроққа сингдириши орқали ёгин сувларининг 50% ини тутиб ҳолади. Аксинча, урмон ва буталарни куплаб кесиш натижасида ёққан ёгиннинг 90% и тог ёнбагирлари орқали оқиб кетади. Умуман урмонлар кесилган ерларда ер усти оқими 2-3 марта купайиб, ер остига сингиши камаяди, тупрокда намлик камайиб, сизот сувлари сатҳи пасаяди, Тупроқ эрозияси кучаяди. Мутахассисларнинг маълумотига кура 10 минг га ердаги урмонзорлар 500 минг м3 сувни ушлаб ҳолишга кодир экан.
Усимликлар қоплами қанчалик зич булса, тупроқ эрозияси шунчалик сустлашади.
Зичлиги 0,6-0,8 ва ундан юқори булган урмонларда эрозия кузатилмайди. Экиладиган экинларнинг зичлиги камайган сари тупроқнинг сув утказувчанлиги ҳам камайиб боради. Тажриба кузатувлари натижалари зичлиги 0,5-0,8 булган урмон тупроқлари билан урмонсиз майдонлар тупроқларининг сув утказувчанлиги нисбати 30/1 эканлигини, зичлиги 0,3 булган майдонлардаги нисбати 7/1 эканлигини курсатган. Бунда тукилган барглардан ҳосил булган тушам ва дарахт барглари ҳам сув шимилувчанлик ва ёмгир кучининг ерга таъсирини камайтиришда муҳим урин тутади.
Аксинча, усимликнинг зичлиги 0,25 булса, ёгин миқдори 6,4 мм булганда ҳар гектар ерда 21,0 м3, ёгин миҚдори 49,6 мм булганда эса 232,3 м3 сув оқими вужудга келади. Натижада тупроқнинг устки ҳосилдор қисми ювилади, эрозия жараёни бошланади.
Усимликлар билан қопланган ерларда очиқ жойларга нисбатан Тупроқда нам куп булиб, сув кам бугланади. Масалан, май-июнь ойларида Зарафшон водийсининг усимликлар билан қопланган ерларидаги тупроқнинг 10 см қисмидан булган бугланишнинг миқдори очиқ жойдаги тупроққа нисбатан 1,1-1,6 % кам булган. Шунингдек, текислик жойларда (айниқса, Марказий Осиё чулларида) тупроқнинг унумдор қисмини шамол таъсирида учирилиб кетишидан сақлашда ва қумларни мустаҳкамлашда иҳотазорларнинг роли жуда катта.
Эрозия жараёнининг вужудга келишида ва унинг тезлашишида яйловлардан нотугри, пала-партиш фойдаланиш ҳам муҳим омил ҳисобланади. Чорва молларининг купайиши ҳам усимликлар қоплами ҳолатининг ёмонлашишига сабаб булади. Чунки моллар ҳали етилмаган ёш усимликларни еб, нобуд килади. Бир районда доимо мол боқилиши натижасида, уша жойнинг усимлик қоплами сийраклашади, айниқса, туёқлари билан усимликларни кесиб, тупроқни бушатиб юборади. Сунгра ёгин сувлари ёки шамол туфайли у ерларда тупроқ эрозияси бошланади. АКТТТда чорва моллари куп боқилган, усимликлар сийраклашиб эрозияга учраган яйловларга ёққан ёринларнинг (О. С. Оуэннинг маълумотига кура) 61% и оқимга айланиб, ҳар гектардан 16 т тупроқнинг ювилиб кетганлиги қайд этилган. Лекин моллар куп боҚилмаган усимликлар яхши сақланган қушни яйловларда эса ёққан ёриннинг фақат 0,5% и оқимга айланган, ҳолгани тупроқ таркибида сақланиб ҳар гектар майдондан фақат 7 кг тупроқ ювилган.
Ҳамдустлик мамлакатларининг чалачул ва чул зоналарида шамол эрозия жараёни тезлашишида чорва молларининг роли катта. Чунки мол қумлардаги утларни еб, оёри билан қумларнинг жипслигини бузади. Натижада улар шамол таъсирида учирилади, барханлар вужудга келади. Агар илрор агротехнологияларга риоя қилмай қумларда мол бир жойда сурункасига боқилса, бу ерларда 3-4 йил ичида қум кучиб барханлар вужудга келади. Бу барханларни усимликлар экиб тухтатиш учун эса 15-20 йил керак булади.
Тупроқ эрозиясининг сув таъсирида потенциал ҳосил булиш хавфи ёрадиган ёмрир ва қор эриши жадалликларига, ер рельефига, тупроқнинг хусусиятларига борлиқдир.
Ёнбарирнинг тури буйича тупроқ эрозиясининг вужудга келиш схемаси қуйидаги 5-расмда келтирилган. Жумладан, қавариқ ёнбарир тупрори ювилиши ҳажмининг ундаги нишаблик қиймати ва сув айирричдан узоҚлигига борлиқлиги 6-расмда курсатилган.
Тупроқнинг устки қатлами (0-10 см) таркибидаги лойқа ва чиринди миқдорининг мавжудлиги тупроқнинг эрозияга мойиллигидан далолатдир. Ундан ташқари тупроқнинг ҳайдалган ёки ҳайдалмаганлиги, унга экин экилган ёки экилмаганлиги, ундаги усимликнинг зичлиги ҳам тупроқнинг эрозияга мойиллик даражасини белгилайди.
Устки эрозия ёки тупроқнинг ювилиши сув эрозиясининг кенг тарқалган шаклларидан биридир. Бунда эриган қор сувлари, ёққан ёмрир томчилари, аввало, тупроққа урилиб, унинг доналарини ивитиб юмшатади, сунгра вужудга келган оқими тупроқнинг уша ивиган гумусли устки қисмини ювиб кетади. Бундай ҳодисалар МДҲнинг урмон-дашт, дашт, чалачул ва чул зоналарида тез-тез учраб туради. Ҳудуднинг табиий шароитига борлиқ ҳолда С. С. Соболевнинг маълумотига кура, МДДнинг урта ва жанубий қисмида куп йиллар давомида ҳар гектар ердан 426 минг тоннагача азот, 142 минг тоннагача фосфор ва 28,4 минг тоннагача калий моддалари ювилиб кетади.
Узбекистонда эриган қор суви таъсирида қиялиги 12-150 булган ерларнинг ҳар гектаридан 87-176 тоннагача тупроқ ювилса, қиялик 200 булганда унинг миқдори гектаридан 216 тоннагача етиши мумкин.
Хитойда хар йили сув эрозияси туфайли 2,5 млрд. тонна тупроқнинг хосилдор устки қисми ювилиб кетади, фақат Хуанхэ дарёси лёссли худуддан оқиб тупроқни ювиб, жарлар хосил қилиб, йилига 650 млн. тоннагача Тупроқнинг хосилдор қисмини лойқа тариқасида оқизиб кетса, Америкадаги Миссисипи дарёси Мексика қултигига 700 млн. тоннагача лойқа оқизиқ келтиради. Дарёларнинг текислик қисмида - ёнбош эрозияси кучли булади. Масалан, Амударёнинг ҚиргоҚ эрозияси жуда кучли булиб, у "дейгиш" дейилади ва у бир неча минут ичида унлаб метр қалинликдаги қиргоқларни упириб кетади. Термиз яқинида Амударёнинг эни 1,5 км гача булган Қиргогини 40-50 кун ичида упириб кетганлиги маълум. "Дейгиш" ходисаси, айниқса, қуйи Амударёда кучли булиб, ҳосилдор тупроқли қиргоқларни қисқа вақт ичида бир неча метр кенгликда ювиб туради. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида "дейгиш" натижасида 73-120 га ҳосилдор ерларнинг ювилиб кетганлиги қайд қилинган.
Қаварии; ёнбагир
Тўғри ёнбагмр
Ботиқ ёнбагир
Погонали ёнбагир
расм. Ёнбагир тури буйича ювиладиган ва ювилган Тупроқларнинг жойлашиши
6-расм. Қавариқ ёнбагир нишаблиги ва сув айиргичдан узоқлиги буйича қумоқ тупроқларнинг ювилиш ҳажми
Do'stlaringiz bilan baham: |