Ер рекультивацияси ва мухофазаси фанининг максади


Рекультивация икки боскичда амалга оширилади



Download 1,02 Mb.
bet2/3
Sana01.06.2022
Hajmi1,02 Mb.
#626960
1   2   3
Bog'liq
Рекультивация

Рекультивация икки боскичда амалга оширилади:
Техник рекультивация - ерларни текислаш, шакллар ҳосил килиш, рекультивация килинадиган майдонларга унумдор катламни тушаш, йуллар, гидротехник ва мелиоратив иншоотларни куриш.
Биологик рекультивация - техник рекультивациядан сунг ҳосил булган майдонларда микроорганизмларни жонлантириб, уларда усимлик усиши ва ҳайвонот дунёсининг яшаши учун шароит яратиш максадида агротехник ва фитомелиоратив тадбирларни куллаш оркали ерларнинг хужалик унумдорлигини тиклаш.
Рекультивациянинг биринчи боскич ишлари ҳар бир ҳолат учун алоҳида ёндошишни талаб килади. Чунки, бу ишларда казилма бойликларни казиб олиш чукурлиги, бу жараёнда кулланиладиган техника турларини ҳисобга олиши керак. Шунинг учун ҳам бу боскич ишлари ҳам бир неча боскичларда бажарилган ишлар таркибидан иборат булади. Масалан, жинс уюмларининг сирт кисмини кишлок хужалик техникаси ҳаракатланиши мумкин булган даражада текислаш, хандакларини тулдириш баъзи тепаликларни киркиш, эрозияни йукотиш, текисланган жинс устига унумдор тупрок катламини тукиш ва уни маълум калинликда таркатиш, зарурият турилганда, тупрок эрозиясининг олдини олиш максадида далада кундаланг тупрок уюмларини ҳосил килиш.
Рекультивация ишларининг аксариятида текисланган юзага унумдор тупрок катламини тушаш ишлари бажарилади. Шунинг учун ҳам бу ҳосил килинган катламнинг бошка ишларни бажаришда сакланиши шартлиги, унинг йуколиб кетишига йул куйилмаслигига катта эътибор берилиши керак.
Украинанинг темир ва кумир шахталари таъсирида бузилган ерлар рекультивация қилиниб, текисланиб, устига 70-80 см қалинликда қора тупроқ тукиб, бугдой экилганда ҳосилдорлиги қушни хужаликларга нисбатан 1,5-2 марта юқори булганлиги кайд этилган.
Унумдор тупрок катламини саклаш ва уни ҳимоялаш Узбекистон Республикасининг Ер кодексини 11-бобида келтирилган ва қонун билан ҳимояланади.
Биологик рекультивация боскичлари маҳаллий табиий шарт- шароитларга борлик равишда амалга оширилади.
Биологик рекультивацияда техник рекультивация қилинган, лекин унумдорлиги пасайган тупроқлар угитлар солиниб, дарахтлар ва қишлоқ хужалик экинлари экилиб унумдор тупроққа айлантирилади.
Грунтларни органик моддалар билан бойитиш нафакат улар устига унумдор тупрок катламини тушаш, балки минерал ўғитлар аралаштирилган ёгоч кипигини рекультивациянинг I боскичида текисланган грунтга аралаштириш, уларни окова сувлар билан суғориш, микробиологик услубларни куллаш оркали ҳам эришишни эътибордан четда колдирмаслик керак.
Ер юзасидан қишлоқ хужалигига яроқли ерлар майдонининг қисқаришида ва айниқса, унинг эрозияга учрашида ҳар хил қурилишларнинг таъсири ҳам каттадир.

Маълумки, ҳар хил қурилишлар туфайли тупроқ эрозияси кучаяди, чунки ер агдарилади, бир жойдан иккинчи жойга кучирилади, табиий жипслиги бузилган бундай тупроқларни сув ювади ва шамол учириб кетади. Агар зудлик билан бу ерлар рекультивация қилинмаса ташландиқ жойга айланиб ҳолади.


Узбекистонда ҳозир рекультивация қилиниши керак булган майдон 29,6 минг гектарни ташкил этади. Шундан 9,0 минг гектари рекультивация қилиниб, қишлоқ хужалигида ва бошқа хужалик соҳаларида фойдаланилмоқда. Келажакда рекультивация қилинадиган ер майдони кулами 20,6 минг гектарга етказилиши режалаштирилган.
Узбектонда саноат чиқиндилари билан банд булган ерлар купроқ Олмалиқ-Оҳангарон саноат тугуни ҳудудида учрайди. Бу эса зудлик билан бундай ерларни рекультивация қилиш кераклигини тақозо этади.
Назорат саволлари
1. Ерларни рекултивациялашнинг моҳияти. 2. Тупроқ унумдорлигининг асосий курсатгичлари. 3. Ер юзасига кутарилган жинсларнинг улардан фойдаланиш мумкинлиги буйича таснифи. 4. Бузилган ерларни рекультивация килишда ерларни тиклаш боскичлари. 5. Техник рекультивация. 6. Биологик рекультивация.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish