Корхонада шаҳодатланган бир - бири билан ўзаро боғлиқ сифат менежменти тизимининг мавжудлиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигининг муҳим омили, бир қатор ҳолларда эса шартномалар имзолашда ёки тендер савдоларида иштирок этишда мажбурий шарт ҳам ҳисобланади.
Буни қабул қилган ҳолда, корхона раҳбарияти томонидан 2004 йилда сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этишни таъминлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди. 2004 йилнинг сентябрида “ТЮФ НОРД СЕРТ” фирмасининг шаҳодатлаш тафтишидан муваффақият билан ўтилган эди ва ENISO 9001: 2000 ва Ўз ИСО 9001: 2001. халқаро стандартга мувофиқлик шаҳодатномаси олинган эди.
2015 йилнинг мартида Европада энг йирик шаҳодатлаш ташкилотларидан бири ҳисобланган TÜF CERT (ташкилотларнинг менежмент тизимини шаҳодатлаш бўйича мустақил ташкилот) фирмасининг шаҳодатлаш тафтишидан муваффақият билан ўтилган эди ва мувофиқлик шаҳодатномаси қуйидаги стандартлар бўйича олинган эди: ISO 9001:2008 (сифат менежменти), ISO 14001:2004 (экология менежменти), OHSAS 18001:2007 (меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги) №TIC 15100159183, UZ.SMT.04.007.01669. Ушбу шаҳодатнома “NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ лойиҳалаш, асосий газқувурлари, озиқ-овқат қувурлари, нефтгаз мажмуи ва уларнинг инфратузилмаси ва ижтимоий маданий турмуш объектларини қуриш ва таъмирлаш соҳаларида сифат менежментининг яхлит тизимини татбиқ этганини ва қўллаётганини тасдиқлайди.
Расийлаштирилган яхлит сифат менежменти тизими ўзи билан қуйидагиларни ифодалайди:
- сифат бўйича қўлланма, бунда корхона ва унинг фаолияти ҳақида маълумот берилган; ташкилий тузилмаси, сифат соҳасида ходимларнинг масъулияти ва ваколатлари белгиланган;
- яхлитланган сифат менежменти тизимининг усуллари (СТУ), унда таъминловчиларни ва харидларни баҳолаш жараёнлари, келаётган материалларни кирим назорати, қурилиш - монтаж ишларини бажариш амалиёт назорати, тайёр маҳсулотни синовдан ўтказиш, ходимларни жой-жойига қўйиш ва ўқитиш тартибини қўшган ҳолда сифат тизимини бошқариш тартиби белгиланган;
- йўл ва ер усти қурилиши бўйича технологик йўриқномалар (ТЙ), уларда қурилиш - монтаж ишларини бажариш технологик тартиби ва қоидалари белгиланган.
Шу жумладан:
ТЙ-01 “Материалларни ташиш ва сақлаш”;
ТЙ -02 “Трассани буюртмачидан қабул қилиш, ва унинг режасини тузиш”;
ТЙ -04 “Ишлаб чиқаришни муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш”;
ТЙ -08 “Ер қазиш ишлари”;
ТЙ -12 “Ётқизиш ишларидан кейин қазилган чуқурликларни кўмиш, ерларни қайта тиклаш”;
ТЙ -13 “Табиий ва сунъий тўсиқлар орқали ўтиш жойлари қуриш”;
ТЙ -15 “ЭКҲ қурилиши”;
ТЙ -16 “Фойдаланувчи ташкилотга зарур ижро ҳужжатларини топшириш”;
ТЙ -18 “Ишчи ва давлат комиссияси далолатномаларини расмийлаштириш”.
Сифат менежментининг яхлитланган тизими корхонанинг барча бўлинмаларига тааллуқли. Сифат тизимини амалга ошириш учун бошқарув ходимлари томонидан аниқ ёзма йўриқномалар (меъёрлар, низомлар) ишлаб чиқилган ва ҳар бир ходим ушбу йўриқномаларга мувофиқ ишлаши ва ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичида ишни сифатли бажариши учун татбиқ этилган.
Сифат соҳасида тасдиқланган Мақсадлар ва Сиёсат мавжуд. Ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилган тузилмавий бўлинмалар ўз фаолиятида сифат менежменти тизими бўйича ҳужжатлардан фойдаланишади, бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилашнинг узлуксиз жараёнини таъминлайди.
Тузилмавий қурилиш участкаларида, сифат даражасига қўйилган замонавий талабларга мувофиқ, ходимларни қурилиш - монтаж ишларини бажариш қоидаларига ўргатиш амалга оширилади.
Корхонада ходимларни маҳсулот сифатини бошқариш асосларига ўргатиш амалга оширилади. Сифат тизимини таъминлаш ва такомиллаштириш билан машғул бўлган ходимлар мунтазам равишда ўқув курсларида малака ошириш йиғинларидан ўтишади.
Сифат менежменти тизимининг ҳужжатлари корхона ходимлари томонидан вақти - вақти билан қайта кўриб чиқилади ва муҳимлиги аниқланади. Сифат менежментининг яхлитланган тизими талаблари ижросининг ички тафтиши ва кузатишнинг узлуксиз жараёни амалга оширилади.
Корхонада турли ўқитиш усуллари, ҳамда корхона инфратузилмасини ва ишлаб чиқариш шароитларини такомиллаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун ходимларни рағбатлантириш тизимидан фаол фойдаланиш йўли билан ходимларнинг касбий маҳорати ва малакасини мунтазам равишда ошириш муҳим ҳисобланади.
Ишларни бажаришнинг янги, юқори технологияга асосланган усулларини мунтазам равишда татбиқ этиш, замонавий машиналар ва механизмлардан кенг кўламда фойдаланиш таъминланмоқда.
Юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилган талабномаларга мувофиқ материаллар ва ускуналарнинг етказиб берилиши, доимий ишлаб турувчи комиссия аъзолари томонидан етказиб берилаётган моддий - техник воситаларнинг кирим назоратини амалга оширилиши, ва улар белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатда, камчиликлар далолатномасининг тузилиши йўлга қўйилган, яъни ишлаб чиқариш жараёнларига сифати паст материалларнинг жалб этилиши истисно этилган.
Қурилиш участкаларида штаблар ташкил этилган, у ерда мунтазам равишда ишлаб чиқариш масалалари бўйича мажлислар, ҳамда сифатга, бажарилган ишларга бағишланган - “Сифат кунлари” ўтказилади. Зарур бўлганда, номутаносибликлар юзага келишига йўл қўймаслик бўйича олдини олувчи ва тартибга солувчи ҳаракатлар ишлаб чиқилади.
2015 йилнинг декабрида корхонада татбиқ этилган сифат менежменти тизими “ТЮФ СЕРТ” фирмаси томонидан шаҳодатни тасдиқлаш бўйича биринчи марта ўтказилган тафтишдан муваффақиятли ўтди.
ISO 9001:2008, ISO 14001:2004, OHSAS 18001:2007 бўйича корхона амал қиладиган сифат тамойиллари бу:
истеъмолчи манфаатларини назарда тутиш;
раҳбар пешқадамлиги;
барча ходимларнинг жалб этилганлиги;
жараёнли ёндашув;
сифат менежментига тизимли ёндашув”;
доимо яхшиланиш;
далилларга асосланган қарорлар қабул қилиш;
таъминловчилар билан ўзаро манфаатли муносабатлар.
Шунга мувофиқ раҳбариятнинг ва жамоанинг сифат соҳасидаги сиёсати қуйидагиларга йўналтирилган:
ёқилғи - энергетика мажмуи объектларида ишларни бажаришга;
кафолатланган сифат билан, белгиланган муддатларда ва биринчи талаб бўйича топшириладиган давлат буюртмасининг ишлаб чиқариш - фуқаролик қурилиши ва ижтимоий соҳасига ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги тендер объектларига;
буюртмачиларнинг кутган натижаларига ва талабларига имкон қадар мос келишга, таъминловчилар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга, шунингдек, сифат менежментининг яхлитланган тизими самарадорлигини мунтазам равишда оширишга;
асосий бойлик ва ишлаб чиқариш кучи сифатида меҳнат жамоаси ҳисобланишини раҳбарият томонидан англанишига;
барча босқичларда корхонага мос келадиган мақсадларни ишлаб чиқишга ва ўз олдига қўйиш учун қулай шароитларни яратишга ва сифат соҳасидаги мақсадларни мунтазам равишда таҳлил қилишга ва ишлаб чиқаришни такомиллаштиришни таъминлашга;
ходимлар эътиборига сифат соҳасидаги сиёсатни етказишга ва сифат менежментининг яхлитланган тизимини лозим даражада ишлаши учун ходимлар томонидан масъулиятни англашини таъминлашга;
бажарилган ишларнинг сифати ва сифат менежментининг яхлитланган тизими талабларига нисбатан аниқланган номутаносибликлар тўғрисида қурилиш -монтаж участкаларидан ҳисобот олиш талабларига;
сифатга бўлган талабларга номутаносиблик қайд этилган ҳолатларни вақти -вақти билан таҳлил қилишга ва тартибга солувчи ва олдини олувчи чораларни кўришга;
юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантиришга ва ўз ишида камчиликларга йўл қўйган ходимларни жазолаш тўғрисида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган низомларни қўллашга;
доимо яроқли бўлишга қаратилган сифат соҳасидаги жорий сиёсатнинг тизимли таҳлилига, ва зарур бўлганда сифат менежменти тизимининг самарадорлигини ошириш ва буюртмачининг талабларини янада тўлиқ қондириш мақсадида тартибга солишга.