Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин ўчоғининг бетон ва ғишт конструкцияларидаги белгилари (излари)



Download 2,42 Mb.
bet36/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин ўчоғининг бетон ва ғишт конструкцияларидаги белгилари (излари) /2; 7/

Бетон ва ғиштин конструкцияларда ёнғин ўчоғини қайси белгиларга қараб аниқлаш мумкинлигини, шунингдек, уларнинг қайси сабабдан пайдо бўлишини айтиб ўтиш лозим.
Ёнғин бўлган жойнинг тепасида ёнмайдиган шифтларда вужудга келган ёнғин ўчоғининг белгилари. Омборларда содир этилган ёнғинларнинг ўчоғини аниқлашга гоҳида шу нарса ҳам халал берадики, ёнғинни ўчириш пайтида ёнган ёки ёнаётган нарсаларни қутқариш билан бир қаторда омбордан ёниш зонасида мавжуд бўлмаган ва ёнмаган нарсалар ҳам ташқарига олиб чиқилади. Ёнмаган нарсалар қайта тахланиши, сараланиши, қуритилиши ва ҳисобга олиниши каби заруратларга эҳтиёж туғилиши сабабли ҳам ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ёнғин чиққан жойда етказилган талафотларнинг тавсифига қараб ёнғин ўчоғини аниқлашда қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун ҳам бундай ҳолатларда ёнғин ўчоғи тепасида ҳосил бўладиган талафотлар изларини ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Кўпгина ҳолатларда омборларда содир этилган ёнғинлардан сўнг кўздан кечириш пайтида шифтдаги ўчоқ излари ҳисобланмиш «доғ»лардан ташқари омборда бошқа ҳеч нарса сақланиб қолмайди.
Агар ёнғин ўчоғи тепасида ёнмайдиган конструкциялар мавжуд бўлса, уларда иссиқлик таъсири остида пайдо бўлувчи махсус белгилар билан бир қаторда ёки бундай белгилар ҳатто мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам, бундай конструкцияларнинг анчагина қизиб кетиши кузатилади. Бундай иссиқлик қўл билан ёки махсус асбоблар ёрдамида аниқланиши мумкин. Агар ёнган жойларда бундай ўлчаш ишларини амалга оширишнинг имкони бўлмаса, уни қизиши эҳтимол қилинган конструкциянинг тескари, яъни ёнғин бўлган жойга қарама-қарши томонида ҳам амалга ошириш мумкин. Ушбу тарзда, масалан, қуйи қаватда жойлашган хона шифтининг тагида жойлашган ёнғин ўчоғини «силаб» топиш мумкин.
Бетон ва ғиштли конструкцияларда қуйидаги белгиларга қараб ёнғин ўчоғини аниқлаш мумкин:
- табиий рангининг ўзгарганлиги ва дудланган жойлари;
- устки қатламнинг кўчиши ва ёриқлар пайдо бўлиши;
- айрим жойларнинг қўпорилиши.
Ёнғин ўчоғи зонасида олов излари кўпинча қирраси пастга караган - «ўчоқли конус» деб аталадиган учбурчак ҳосил қилади. У олов излари, дудланган, деформацияланган, ҳимоя қатламлари кўчган жойларда бўлади.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish