Ёнfин хавфсизлиги


Маҳаллий ва айрилган (алоҳида) иккиламчи ёниш ўчоқлари



Download 2,42 Mb.
bet39/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Маҳаллий ва айрилган (алоҳида) иккиламчи ёниш ўчоқлари. Иккиламчи ёниш ўчоқларини икки гуруҳга бўлиб кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Иккиламчи ўчоқларнинг биринчи гуруҳига маҳаллий ўчоқлар, деб аталувчиларини, иккинчисига эса – айрилган (алоҳида) ўчоқлар, деб аталувчи ўчоқлар киради.
Ёнишнинг маҳаллий иккиламчи ўчоқлари ёниш ҳудудига тегишли жойларда маълум ёнувчан материалларнинг бир жойга тўпланиб қолиши ва ёниш учун яхши шароит яратилганлиги ҳисобидан вужудга келади (масалан, яхши ҳаво алмашинуви ҳисобидан). Шунингдек, улар ёнғин яхши ўчирилмаган (ноқулай) жойларда ёки барча бу шароитларнинг мужассам топган жойларида ҳам вужудга келиши мумкин. Бир неча шароитнинг бирваракайига вужудга келиши ҳолатлари жуда хилма-хил бўлади.
Ёнишнинг айрилган (алоҳида) иккиламчи ўчоқлари асосий ёниш зонаси билан бевосита боғланмаганлар. Улар ён иморатлар, бинолар, бино қисмлари, предметлар ва материалларга иссиқликнинг узатилиши, радиация, конвекция ва иссиқлик ўтказиш натижасида, шунингдек ёниш зонасидан ташқаридаги ёнувчан материалларга ёнаётган чўғ, учқун ва шу кабиларнинг тушиши натижасида пайдо бўлишади. Олдинроқ бундай ҳолатларга хос бўлган бир нечта мисоллар келтириб ўтгандик. Ёнишнинг айрилган (алоҳида) иккиламчи ўчоқлари, ундан ташқари, ёнғин пайтида ёнувчан суюқликлар ва газларнинг оқиши натижасида уларнинг йўлида бир жойда сақлаб бўлмайдиган нарсалар билан учраганда ҳам ҳосил бўлади.
Ёнишнинг айрилган (алоҳида) иккиламчи ўчоқлари амалиётда кам учрайди, лекин уларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини ҳамма вақт эътиборга олиш керак. Бу турдаги ўчоқлар кўпинча конвектив иссиқлик узатиш ва радиация ҳисобидан пайдо бўлишади.
Маълум шароитларда ёнғиннинг ривожланиб бориши сари айрилган (алоҳида) ўчоқлар бирлашиб ёнишнинг умумий, янада кенгроқ зонасини ташкил қилиши мумкин.
Албатта, ёнғинда бир нечта ўчоқлар ҳам бўлиши мумкин. Ёнғин ўчоғининг бир нечта бўлиши кўпинча қасддан ўт қўйганда, учқунланиш чоғида, жуда камдан-кам ҳолатларда эса – олов билан эҳтиётсизлик билан муомалада бўлганда вужудга келиши мумкин. Бунақа ҳолатлар шунингдек электр тармоғининг алоҳида участкаларида ўтказгичларнинг қобиғи қониқарсиз ҳолатга келиб қолган жойларида қисқа туташув рўй берганида ёки кучланишнинг меъёридан ошиб кетиши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу электр кучланишининг бирор-бир қурилмалар, биноларнинг конструкциялари устига тушган пайтларда ҳам вужудга келиши мумкин.
Бир неча ўчоқ ҳосил бўлиши ҳолатлари нисбатан камроқ учраб туради. Қасддан ўт қўйишлар бундан мустасно.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish