Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин ўчоғини тўғри аниқлашнинг аҳамияти



Download 2,42 Mb.
bet32/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин ўчоғини тўғри аниқлашнинг аҳамияти /2; 7/

Ёнғин ўчоғини аниқлаш ёнғин сабабини тадқиқот қилишда ҳал қилиниши шарт бўлган асосий учта саволлардан бири ҳисобланади.
Ёнғинни суриштириш материаллари орасида ёнғин ўчоғи ҳақида маълумотларнинг мавжуд бўлмаслиги, одатда, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби тўғрисидаги қилинадиган хулосаларнинг хом бўлишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида шикоятларнинг келиб чиқишига, протест эълон қилинишига ва ишларнинг қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлади.
Ёнғинлар билан боғлиқ бўлган жиноят ишларида айбланувчилар кўпинча ёнғин сабаби ҳақидаги хулосага ўзларининг норозиликларини билдиришади. Шу сабабли суд жараёнида катта баҳс-мунозаралар туғилади ва ёнғин сабаби бўйича янги тусмоллар тузила бошлайди. Баҳслар кўпинча ёнғин ўчоғи ҳолати ҳақидаги исботланган ишончли хулоса билан ҳал қилинади. Ёнғин ўчоғини аниқлаш билан боғлиқ бўлмаган тусмоллар кўриб чиқилмаслиги керак.
Шунинг учун ҳам ёнғин ўчоғини суриштиришнинг дастлабки босқичидаёқ тез ва аниқ белгилаш жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Агар у шундай қилинмаса, суриштириш чўзилиб кетади ёки умуман ўзининг натижасини бермаслиги ҳам мумкин.
Гоҳида ёнғин ўчоғини аниқлаш жуда мураккаб вазифалардан ҳисобланади. Лекин, шу билан биргаликда, бу мураккаб вазифани ечиш ёнғин сабабини аниқлаш бўйича масъулиятли ва ўз ечимини топиши шарт бўлган босқичдан иборатдир. Ёнғин ҳудудидаги маълум бир жойни «ёнғин ўчоғи» дейишнинг ўзи етарли эмас. Бундай хулосани ҳар томонлама асослаб бериш керак, исботлар ва далиллар етарли даражада тўплангандагина суриштириш ишининг барча кейинги босқичлардаги мувозанати таъминланган бўларди.
Ёнғин сабабининг ўзи ҳали жуда тушунарли бўлмаган ҳолатларда унинг ўчоғини аниқлаш ишлари суриштирувчидан катта вақт сарфлашини, қатъиятли бўлишини, ҳамма вақт ҳам кузатувчан бўлишини, умумлаштира олишни ва ўз вазифасига виждонан ёндашишни талаб қилади. Бу ерда махсус билимларга ва амалий тажрибага эга бўлиш ҳам жуда муҳимдир.
Ёнғин ўчоғи ҳолати ҳақида якуний хулосани фақат қуйидаги барча имкониятлар тугаганидан кейингина чиқариш керак: ёнғин бўлган жой синчковлик билан кўздан кечирилган; гувоҳларнинг кўрсатмалари йиғилган ва таҳлил қилинган; ёнғинда олдинги ҳолатнинг ва ўт ўчириш жараёнининг ўзига хос муҳим жиҳатлари ҳисобга олинган; зарурат туғилганда илмий-техникавий воситалар ва шу кабиларнинг барчаси.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish