Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш турлари: динамик кўздан кечириш ва унинг аҳамияти



Download 2,42 Mb.
bet30/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш турлари: динамик кўздан кечириш ва унинг аҳамияти /2; 7/

Динамик кўздан кечириш – кўздан кечириш тури бўлиб, унинг жараёнида хоналарни, буюмларни, ускуналар ва бошқа жиҳозларни синчиклаб кўздан кечириш мақсадида, улар турган жойларга бориш учун йўлаклар тозаланади, бино элементлари очилади ва ўринларидан қўзғатилади. Динамик кўздан кечириш жараёнида хоналарда ёнган буюмлар олиб ташланади, буюмлар зарурат туғилса, ўринларидан силжитилади. Динамик кўздан кечиришда қуйидагилар амалга оширилади:
- белгиланган тартибда олдинма-кетин ёнғин бўлган жойнинг ҳамма қисмлари тадқиқот қилиниб, ёнғин ўчоғини аниқлаш мақсадида унинг аломатларини излаш;
- аниқланган ёки эҳтимол қилинаётган ёнғин ўчоғида ашёвий далилларни топиш мақсадида қазиш ишлари ва кулларни ковлаш (тинтиш);
- ёнғин бўлган жойнинг алоҳида қисмларини, топилган буюмларни ва изларни, агар ашёвий далил сифатида хизмат қилса - суратга олиш;
- зарурат туғилганда ва имкони бўлган ҳолларда ёнғин бўлган жойнинг айрим участкаларини илгариги ҳолатига тиклаш ёки моделлаштириш;
- барча топилган ашёвий далиллар ва изларни ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш баённомасида қайд қилиш.
Динамик кўздан кечириш жараёнида ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тусмоллар қилинади ва улар текшириб чиқилади.
Аниқланган ёки эҳтимол қилинаётган ёнғин ўчоғи жойлашган жойда қазиш (ковлаш) ишларини амалга ошириш ҳам кўпинча ўзининг яхши натижасини беради. Бу ёнғин ўчоғининг жойлашган жойини ва унинг сабабини аниқлашда қўшимча исботловчи ёки уни инкор этувчи далилларни топишда ёрдам беради.
Кўздан кечиришнинг бу босқичида фақат суратга олиш эмас, балки видеокамерага тушириш ишлари йўлга қўйилиши ҳам тавсия этилади. Видеокамерадан алоҳида тергов ҳаракатларини қайд қилиш билангина чекланиб қолмасдан, балки унинг имкониятларидан ёнғин бўлган жойдаги ҳолатларни қайд қилишда ҳам кенг фойдаланиш зарур.
Шундай ҳолатлар ҳам вужудга келиши мумкинки, кўздан кечириш жараёнида тозалаш ва ковлаш ишларини фақатгина ёнғин ўчоғи атрофида эмас, балки ёниш зонасининг барча ҳудуди бўйлаб олиб боришга тўғри келади.
Айрим ҳолатларда бир қарашда ёнғин ўчоғининг ҳолати билан боғлиқ бўлмаган жойлардаги куйиндиларни тозалаш ишлари ҳам ўзининг яхши самарасини бериши мумкин. Ёнғин ўчоғининг ҳолати билан боғлиқ бўлган ҳеч бир тусмол (эҳтимол), ҳатто энг кам эҳтимоллиси ҳам, у текширилиб бўлмагунга қадар инкор этилмаслиги зарур. Аввалига исботловчи далиллар кам бўлади. Шунинг учун бир қарашдан ҳақиқатга ўхшаб кўрилган, лекин ўз исботини ҳали топмаган тусмолга кўпроқ эътибор бериш ҳақиқий тусмолни топишда чалғиб кетишга олиб келади.
Ковлаш ёки тозалаш ишларини амалга ошириш чоғида ҳатто айрим бир ҳидларга ҳам эътибор бериш лозим, негаки улар ёнғиннинг сабабини аниқлашда бир туртки бўлиши ҳам мумкин. Кўздан кечириш ишларини амалга оширишда маҳаллий ишчилар ва хизматчиларнинг хизматини ҳам рад этмаслик зарур, лекин терговчи бунда уларнинг кимлигини ва ёнғин пайтида ёки ёнғиндан олдин қаерда бўлганликларини ва нима ишлар билан шуғулланганликларини ҳам эътиборга олиб, уларнинг ҳатти-ҳаракатларини зимдан кузатиб бориши зарур. Бу одамлар орасида ёнғин ҳолатларини яхши биладиган ва ёнғин сабабини аниқлашда яқиндан ёрдам бера олиши мумкин бўлган ё бўлмаса умуман ёнғин чиқишида айбдор бўлган шахслар ҳам бўлиши мумкин. Лекин улар буни яшириб, терговчи ёки суриштирувчидан уларнинг бу ҳақдаги фикрларини билиб олиш учун секин турли саволлар бериш орқали қизиқиб қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам кўздан кечириш пайтида терговчи ёки суриштирувчи ўз фикрини билдиришга шошмаслиги ва атрофдагиларга билдирмаслиги лозим. Барча фикр-мулоҳазаларни эътиборга олиш лозим, ҳатто маҳаллий ходимлар томонидан шунчаки билдирилган эътирозларни ҳам, масалан ёнғин ўчоғида мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган ускуна ва унинг жойлашиши, бу корхонада илгари ҳам содир этилган ёнғин ҳақидаги маълумотлар ёнғин сабабини аниқлашда ҳал қилувчи вазифани бажариши ҳам мумкин.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish