Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин ҳудудида жойлашган предмет ва материалларнинг тавсифи, миқдори, ҳолати ва ўзаро жойлашувининг ёнғин сабабини аниқлашдаги аҳамияти



Download 2,42 Mb.
bet28/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин ҳудудида жойлашган предмет ва материалларнинг тавсифи, миқдори, ҳолати ва ўзаро жойлашувининг ёнғин сабабини аниқлашдаги аҳамияти /2; 7/

Ёнғин зонасида мавжуд бўлган нарсалар ҳақидаги аниқ маълумотлар ёнғин сабабини аниқлашда жуда катта аҳамиятга эга. Энг аввало уларнинг алангаланиши қобилияти ва ёнувчанлигини, маълум шароитларда пайқалмайдиган даражада секин тутаб ёниши ёки фаол алангаланиб ёниши қобилияти, алоҳида бўлакларга бўлиниб ёниш хусусияти ва шу кабилар ҳақида билиш зарур.
Ёнувчан материалларнинг ёнғин зонасида мавжудлиги ёки уларнинг йўқлиги, уларнинг муҳим жиҳатлари ва миқдори ҳақидаги маълумотлар маълум ҳолатларда ёнғиннинг қуйидаги сабаблардан пайдо бўлишини текшириш чоғида асқотади: тўсатдан тушириб юборилган олов (ўчирилмаган сигарета, гугурт донаси ва бошқалар), учқунланиш, ўз-ўзидан ёниб кетиш, бир жойда сақлаб бўлмайдиган кимёвий моддаларни сақлаш қоидаларини бузиш, қуруқ ишқаланиш, қизиб кетиш, қуёш нурларининг бир жойга тўпланиши (фокусланиши), қасддан ўт қўйиш ва бошқалар.
Бундай маълумотлар жуда кўп ҳолатларда ёнғин пайтида кузатилган ҳодисаларни, ёнғин тарқалишининг муҳим жиҳатлари ва унинг оқибатларини баҳолаш чоғида, ёнғин ўчоғи ҳолати ҳақидаги масалани ечишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Пакетларда, яшикларда, коробкаларда, қопларда ва шу кабиларда донали материаллар ва предметлар сақланаётган участкада ёнғин содир этилган чоғда унинг сабабини тадқиқот қилиш учун уларнинг ўзаро жойлашиш тартибини, оралиқларнинг ўлчамларини, баландлигини, зичлигини ва тахлашнинг бошқа муҳим жиҳатларини, маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда, ҳаммасини аниқлаб олиш зарур. Бундай маълумотларни ёнғин ўчоғи ҳолати ва унинг оқибатлари билан таққослаганда ёнғин сабабини ишончли аниқлаш имкони туғилади.
Транспортировка қилинадиган юкларни нотўғри тахлаш натижасида уларнинг таралари, упаковкалари шикастланиши мумкин. Шунинг учун ёнғин сабабини тадқиқот қилиш чоғида, масалан транспортда (нақлиётда), ёнғин зонасида бўлган юклар ва бошқа нарсаларнинг тавсифини, жойлашиш ҳолатини, муҳим хусусиятларини ва бошқа жиҳатларини синчиклаб текшириш зарур. Масалан, бочкалар ҳаммаси ҳам оғзи тепага қаратилган ҳолда тахланганми ёки битта-иккитасининг оғзи пастга қараган ҳолда қолиб кетганми, акс ҳолатда эса унинг ичидаги мавжуд ёнғиндан хавфли суюқлик тўқилиши ва атрофдаги моддалар билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланиб кетган бўлиши мумкин.
Айрим пайтларда ёнғин участкасида қандай нарсалар, предметлар ва материаллар сақланганлиги аниқ билиб олинса, ёнғин ўғрилик содир этилишига уринганлик натижасида содир этилганлиги тусмолини тадқиқот қилишда ёрдам беради.
Маълум модда ва материаллар ёниш пайтида ўзига хос белгиларга эга бўлиб, ёнғин пайтида уларнинг мавжудлиги ёки бўлмаслиги ёнғиннинг ҳақиқий сабабини аниқлаш чоғида у ёки бу тусмолнинг ўз тасдиғини топишида ёки унинг инкор қилинишида керак бўлади Ёнғин ўчоғини аниқлаш билан боғлиқ бўлган ёниш зонасида жойлашган ёнувчан материалларни ҳисобга олишнинг муҳим ўз ўрни бор.
Маълум ёнувчан предметлар, ускуналар ва материалларнинг қандай жойлашганлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларнинг мавжудлиги ёнғинда етказилган талафот ва вайроналикларнинг, ўйилишларнинг ҳақиқий сабабларини аниқлашга имкон беради. Бўлмаса, тахмин қилинаётган ёнғин ўчоғидаги бундай белгиларни тушунтириб беришда катта хатоликларга йўл қўйиш, ёнғин ўчоғи ҳолати тўғрисида эса нотўғри хулоса чиқариш мумкин. Бу эса ўз навбатида ёнғин сабабини аниқлашда хатоликларга йўл қўйишга олиб келади.
Тўқилиш ва эриш хусусиятига эга бўлмаган материаллар ёнган чоғда полда ўчоқ талафотларининг ҳосил бўлиши бир қатор қўшимча ҳолатлар билан аниқланади.
Ёнғин бўлган бино ва иншоотлар қурилишининг муҳим жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ёнишнинг шарт-шароитлари аниқланади, шунингдек бошқа алоқадор ҳолатлар, масалан, эшик ва дераза тешиклари, форточка ёки синган ойналар орқали ҳавонинг хонага кириши ва шу кабилар.
Агар ёнғиндан кейин хона сақланиб қолган бўлса, унда пол, девор, токчалар ва товарларнинг ёниш тавсифи ва дудланганлиги даражасига кўра, шунингдек маълум предметлар ва материалларнинг қолдиқлари мавжудлиги ёки уларнинг умуман йўқлигига қараб, ечилиши керак бўлган масалани ҳал қилиш имкони туғилади, яъни ёнғингача ушбу хонада мавжуд бўлиши лозим бўлган нарсалар аслида ёнғин пайтида бўлганми ёки йўқ.
Унчалик катта бўлмаган, яъни ривожланиш ва тарқалишга улгурмаган ёнғинларда сақланаётган моддий бойликлар бутунлай ёниб кетмайди. Ёнмай қолган қисмларига қараб уларнинг бор-йўқлигини, айрим ҳолатларда эса уларнинг миқдорини аниқласа бўлади. Тахланган предметлар билан юқори ҳароратдан ҳимояланган участкалар очиқ жойларга нисбатан анча яхши сақланиб қолади. Бундай участкалар деворлар, поллар ёки токчалар бўлишлари мумкин ва унда тахланган предметлар, газламалар бўлаклари ва шу кабилар ёнғинда ўзларининг «муҳр»ларини қолдиришади. Деворлар, токчаларнинг юқори қисмлари ва шифтлар эса у ерда сақланган предметларнинг куйиши натижасида ўйилишлар ва ўпиришларни юзага келтиради.
Барча ҳолатларда ҳам ёнғингача хонада жойлашган барча жиҳозларнинг ўзаро жойлашуви кўрсатилган хона схемасини тузиш жуда муҳимдир. Бунда имкон қадар масштабга риоя қилиш зарур.
Нақлиётда ва омборларда рўй берган ёнғинлар сабабини тадқиқот қилишда ёнғин зонасида мавжуд бўлган юклар ва товарларнинг миқдорини кўрсатувчи ҳужжатлар билан танишиб чиқиш лозим. Ундан ташқари юкларни ташиш, сақлаш ва тахлаш қоидалари, бир жойда сақлаш мумкин бўлган юклар, материал ва моддалар ҳақидаги маълумотлар билан ҳам танишиб чиқиш шарт.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish