2. Мавжуд меъёрлар асосида асосий ёнғин ўчириш автомобиллар сонини ҳисоблаш усулларини, меъёрий ҳужжатини ва кўрсаткичларни тушунтириб беринг / 5; 7; 9; 10/
Керакли сондаги ёнғин ўчириш автомобиллари сонини ҳисоблаш мавжуд меъёрлар асосида ва оммавий хизмат кўрсатиш назарияси ёрдамида амалга оширилади.
ШНҚ 2.07.01–03 “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” нинг 8.17. б. ва 3.2. жадвалига асосан ҳар бир 5 минг аҳолига битта ёнғин ўчириш автомобили керак, лекин иккитадан кам бўлмаслиги керак.
ШНҚ 2.07.01–03 дан кўчирма
3.2. жадвал
Муассаса ва корхона, ўлчаш бирлиги
Ҳисобий сон
Участкалар юзаси
Шаҳар муҳандислик хизматлари, объектлар (шу билан бирга сан.тозалаш, шаҳар ирригация, шаҳар кўкалам хўжалиги) Ёнғин ўчириш деполари, ёнғин ўчириш автомобиллари сонлари ҳамда аҳоли жойларида аҳоли сони билан, минг.киши
Лойиҳалашга топшириқ
бўйича
0.2 1.5 га
1 гача
1
0.6 0.8 ҳар бир объектга
1 5 гача
ҳар 5 минг кишига 1та
0.8 1.2 объектга
5 20 гача
ҳар 5 минг кишига 1та
1.2 1.5 объектга
21 50 гача
ҳар 5 минг кишига 1та
1.5 3 объектга
51 100 гача
ҳар 6 минг кишига 1та
1.5 3 объектга
101 200 гача
ҳар 7 минг кишига 1та
1.5 3 объектга
201 500 гача
ҳар 8 минг кишига 1та
1.5 3 объектга
500 дан юқори
Лойиҳалашга топшириқ бўйича
_
1) Аҳоли сони бўйича
Мисол учун аҳолиси N=104 минг киши ва қурилишлари 3 қаватдан юқори бўлган шаҳар учун:
Nён. авт = 104000 : 7000 =15 ёнғин ўчириш автомобили зарур бўлади.
2) Сув сарфи бўйича
Асосий ёнғин ўчириш автомобилларининг сонини тахминан ташқи ёнғин ўчиришнинг (КМК 2.04.02 – 97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқ ва иншоотлар» 2.12, 2.13 бандлар ва 6,7 жадваллар) сув сарфи бўйича аниқлаш мумкин.
;
бунда Q - шаҳардаги ташқи ёнғин ўчиришдаги сув таъминоти л/с;
в - ҳисобий бир вақтдаги ёнғинлар сони;
q – сув сарфи, бошқа турдаги ишларни ҳам бажарган ҳолдаги битта автомобилдан бериладиган сув миқдори - 14 л/с
Мисол учун ҚМҚ-2.04.02-97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқ ва иншоотлар» 2.12. банди ва 6 жадваллар бўйича
Q=40л/c; в=3; q=14 л/с бундан
та ёнғин ўчириш автомобили
Асосий ёнғин автомобиллар сонини аниқлашда мавжуд талабларга мос равишда, захирада 100 фоиз ёнғин ўчириш автомобиллари бўлиши керак.