9.Кўнгилли ўт ўчириш ташкилотлари. Уларнинг вазифаси ва мақсади /4/
Кўнгилли ўт ўчириш ташкилотларининг мақсади Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига ўргатишда Давлат ёнғин назорати хизматига амалий ёрдам бериш.
Кўнгилли ўт ўчириш дружиналари
Кўнгилли ўт ўчириш жамоа ташкилотлари (КЎЎД,) ўз иш фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 июндаги 243-сон Қарорининг талабларига асосан «Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг саноат корхоналари ва бошқа объектларида Кўнгилли ўт ўчириш жамоа ташкилотлари Низоми»га асосан амалга оширилади. Уларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларнинг қандай бажарилаётганини ва унга қандай риоя этилаётганини назорат қилишни амалга ошириш;
б) ишчилар ва хизматчилар ўртасида объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларга риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
в) ёнғин ўчириш техникасининг, ёнғин ўчириш дастлабки воситаларининг соз ва жанговар ҳолатдалигини назорат қилиш;
г) ёнғин чиққан ҳолларда ўт ўчириш командасини чақириш ва одамларни хавфли жойдан кўчириш ҳамда объектдаги мавжуд ўт ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга оид шошилинч чоралар кўриш;
д) зарур бўлган ҳолларда кўнгилли ўт ўчириш дружинаси аъзоларининг ўт ўчириш машиналарида, мотопомпаларида ва ўт ўчиришнинг бошқа кўчма ва турғун воситаларининг жанговар гуруҳларидаги ишларда қатнашиш, шунингдек, ўта зарур ҳолларда, цехлар ва бошқа объектларда навбатчиликда туриш;
е) объектнинг ёнғин-техник комиссияси ва ёнғинларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда ўт ўчиришнинг янги усулларини жорий этувчи давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш.
Ёш ўт ўчирувчилар дружиналарининг (ЁЎЎД) асосий вазифалари:
а) ўқувчиларни тарбиялашда, уларни ҳар томонлама камол топтиришда, уларда фаол ҳаётий нуқтаи назарни шакллантиришда мактабга фаол ёрдам бериш;
б) давлат мулкини, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ҳамда мол мулкини ёнғинлардан сақлашда катталарга амалий ёрдам кўрсатиш ;
в) ўт ўчириш ишининг асосларини, ёнғиннинг олдини олиш ва уни ўчириш, ёнғиндан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникма ва малакаларини эгаллаш;
г) ўт ўчириш амалий спорти бўйича спортчилар захираларини тайёрлаш;
Ёнғин-техник комиссияларининг (ЁТК) асосий вазифалари:
а) ишлаб чиқариш технология жараёнлари, агрегатлар, қурилмалар, лабораториялар, устахоналар, омборлар, бозорлар ва шу кабилар ишидаги ёнғин, портлаш ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган бузилишларни аниқлаш ва бу бузилишларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
б) корхоналарнинг ёнғиндан сақлаш хизматига ёнғин-профилактика ишларини ташкил этиш ва ўтказишда, ишлаб чиқариш, омборхона, маъмурий ва бошқа бино ҳамда иншоотларда қаттиқ ёнғинга қарши тартибни ўрнатишда кўмаклашиш;
в) ёнғин хавфини камайтириш ва объектнинг ёнғинга қарши ҳимоясини яхшилашга оид рационализаторлик ва ихтирочилик ишини ташкил этиш.
г) ишчилар, хизматчилар ва муҳандис-техник ходимлар ўртасида ёнғинга қарши қоидаларга ҳамда ёнғинга қарши ўрнатилган тартибга риоя қилиш масалалари бўйича оммавий тушунтириш ишларини олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |