18. Корхоналарнинг ёнғинга қарши ҳолатини текширишнинг бригада ва якка тартибдаги усуллари /6/
Литерли (ўта муҳим) корхоналарни текшириш бир гуруҳ (бригада) ёнғиндан сақлаш хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади ва бу гуруҳга ушбу корхона бириктирилган ДЁН ходими ҳам киритилади. Ушбу текшириш услублари кўпинча корхонанинг ўзига хослигига ва ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги даражасига боғлиқдир.
Бино ва иншоотларни бригада усулида текшириш жараёнида тасдиқланган текширишни ўтказиш режасининг муҳлатларига риоя қилиш муҳим рол ўйнайди. Бригада аъзолар сони ва унинг ишини амалга ошириш муддати иш режасида белгиланади. Уни ўтказиш муддати, қоида сифатида, 5 кундан ошмаслиги керак. Текшириш тугаганидан сўнг яна 5 кун давомида эса олинган барча маълумотлар қайта ишланган бўлиб, корхона маъмурияти билан якуний мажлис ўтказилади, ёзма кўрсатма расмийлаштирилади ва у тақдим этилади. Шундай қилиб, йирик корхоналарни бригада усули билан текшириш, қоида сифатида, 10 кунда амалга оширилади. Амалиёт тажрибаси шуни кўрсатадики, текшириш муддатини чўзиб юбориш тезкорликни ва иш унумдорлигини пасайтириб юборади.
Корхонанинг тавсифига кўра текшириш учун бригада таркибига кирувчи бир неча ишчи гуруҳлар тузилади ва улар параллел йўналишларда кўздан кечиришни амалга оширадилар. Ўт ўчириш автоматик воситаларини текшириш учун махсус мутахассислар жалб этилади.
Тайёргарлик кўриш жараёнида иш режаси пухта ишлаб чиқилади ва унда текшириш муддатлари, гуруҳлар ва иш йўналишларига бўлинган бригада аъзолари, ёнғин-тактик машқининг ўтказилиш пайти ва жойи, бригада ишига якун ясаш тартиби ва унда кўриладиган масалалар кўрсатилади.
Бригада таркибига киритилган ДЁН ходимлари тайёргарлик кўриш жараёнида корхона ишлаб чиқаришини ва биноларини тавсифловчи техник ҳужжатларни ва махсус техник адабиётларни, амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини ўрганиб чиқадилар.
Илгари тақдим этилган ёзма кўрсатмалар, ўт ўчириш режаси, корхонада бўлиб ўтган ёнғинлар ҳақидаги маълумотномалар билан танишиб чиқадилар. Бригада ишини бошлашга 2-3 кун қолганда бригада раҳбари ҳар бир ходимнинг қайси даражада тайёргарлик кўрганлигини шахсан текшириб чиқади.
Ёнғин хавфсизлигига қаратилган ишларни текширишни амалга оширишдан камида 1 ой олдинроқ корхона раҳбари бу ҳақда хат орқали огоҳ қилинади. Бригаданинг барча аъзоларига автоматика тизимининг иш ҳолатини текшириш услуби бўйича махсус эсдаликлар берилади.
ЁХБ бригадаси томонидан таклиф этилган тадбирларнинг бажарилиши - комбинатнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш ва ёнғин чиқиш хавфини пасайтириши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |