Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва методикасининг назарий асослари
Режа:
1. Элементар математик тушунчаларни ривожлантириш муаммолари.
2. Элементар математик тушунчаларни ривожлантиришда таълим муаммолари.
Элементар математик тушунчаларни ривожлантириш муаммолари
Болаларга математикадан таълим бериш ва мактабгача таълимдаги ўқувтарбия жараёнини такомиллаштиришнинг мақсадларидан бири — бу болаларда математик тушунчаларни ривожлантиришдир.
Болалар математик тушунчаларини ривожлантириш учун педагогика, фалсафа, мантиқ, психология ва бошқа бир қатор фундаментал фанларда ўрганиладиган хусусиятлар ва қонуниятларни билиш керак.
Болалардаги математик билим ҳаётдан ажралмаган ҳолда дунёни чуқурроқ, тўлароқ ўрганишга имкон яратади. Бунда болаларда математик тушунчалардан олдин мавжуд бўлган ғоя катта аҳамиятга эгадир. Ҳар бир янгиликдан олдин ғоя пайдо бўлади, кейин шу янгилик ҳам келиб чиққан натижаларни исботлаш учун умумий услубни англашга ва шу натижани умумий ифодалашга ҳаракат қилади.
Математик масалаларни ечиш жараёни ўзининг моҳияти бўйича мустақил фикрлашни талаб қилади. Математик тушунчаларни ривожлантириш даражаси турли инсонларда турлича бўлади. Унинг шаклланиши доимий машқ қилишни талаб қилади. Бу машқлар оила ва мактабгача таълимдан бошланади. Ҳар бир мустақил ечилган масала, тузилган масала ва масалани ечиш жараёнида учраган қийинчиликларни мустақил енгишида матонат шаклланади, ижодий қобилиятлар ривожланади.
Руҳшуносларнинг фикрига қараганда, математик тушунчаларни шакллантириш муаммоси мураккаб ва серқирралидир. Ўзининг моҳияти бўйича ҳар бир фикр ижодий, паст ёки юқори даражанинг маҳсулидир. Ҳар бир фикр — изланиш ва янгиликни яратиш ҳамда уни оммалаштиришга қаратилган мустақил ҳаракатдан иборат.
А дабиётлар таҳлиллари шуни кўрсатадики, математик тушунчаларни ривожлантириш маҳсулининг юқори даражадаги янгилиги, унга эришиш жараёнининг ўзига хослиги ва ақлий ривожланишга сезиларли таъсир кўрсатиш билан ифодаланади. Айрим муаллифлар боланинг турли фикрлашлари уларнинг олдида турган янги муаммоларни мустақил ечишга, чуқур билимларни тез эгаллашга, қулай имкониятга енгил ўтишга ундайди, деб ҳисоблайдилар.
С.Л.Рубинштейннинг биринчилардан бўлиб умумий ақлий ривожланиш борасида қилган изланишлари мақсадга мувофиқдир.
У руҳшуносликдаги фаолият тоифасини руҳий изланишнинг объекти ҳамда мақсади қилиб киритди ва асослади. Фаолият назарияси асосида С.Л. Рубинштейн фаолият тушунчасини субъектдан объектга ўтиш деб киритади. С.Л.Рубинштейн фаолиятнинг иккинчи босқичини объектдан субъектга қараб борган алоқадан иборат деб ҳисоблайди. С.Л.Рубинштейннинг диққат марказида, инсон фаолияти жараёнида фақатгина ўзига хос бўлган шахс сифатида ўзининг хусусиятларининамоён этиб қолмай, балки ундаги руҳиятнинг шаклланиши объект бўлиб аниқланади, деган мазмун туради. “Фаолият”, “ҳаракат” тушунчаларининг фундаментал психологик тушунчалари А. Н. Леонтьев ишларида ёритилган.
Фаолият — субъектнинг бир-бирига боғланган реаллигининг ўзаро таъсир кўрсатиши деб билган А.Н.Леонтьев, реалликнинг бола онгида акс эттирилиши — “таъсир”нинг натижаси бўлмай, ўзаро таъсир, яъни бир-бирига дуч келган жараёнларнинг натижасидир, деб ҳисоблайди.
А. Н. Леонтьев ва С.Л. Рубинштейннинг ўқитиш амалиётидаги хулосаларига қараганда, математик тушунчаларни шакллантиришда фаолият шаклларининг ишланмаси ва ишлатилиши ҳамда таълимдаги фаолият тамойилларининг бирбирига кетма-кет ўтказилиши энг фойдали ва натижали йўналишдир.
Математик тушунчаларни ривожлантиришда бўлган барча изланишлар икки асосий йўналишда олиб борилмоқда. Биринчи йўналишда математик тушунчаларнинг ўзига хос хусусиятлари таърифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |