Тўртинчи, сўнгги босқич. Масаланинг устида ишлашнинг ушбу босқичи келиб чиққан натижанинг тўғрилигини текшириш ва чамалаб кўрмоқни (аммо текшириш ечимнинг ажралмас қисми бўлиб келмайди), бошқа ечим имкониятларини топишни, уларни таққослаш, топилган ечимнинг фойдаси ва камчилигини аниқлаш, масалани ечиш жараёнида фойдаланилган ва келажакда фойдаланиш мумкин бўлган усул ҳамда услубларни ажратиш ва уларнинг бола ёдида қолиши, топилган натижага кўмаклашувчи математик характердаги натижаларни аниқлашни таҳлил қилади.
Педагог тарбиячилар қуйидаги саволларни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишлари мумкин:
Масалани ечиш жараёнидаги бола фикрлаш психологиясининг хусусиятларини қандай ўрганиш мумкин?
Ушбу ўрганишлардан фойдаланган ҳолда масалани ечишга ўргатиш услуби ҳақидаги назарияни қандай тузиш мумкин?
Болада математик тушунчаларни ривожлантириш учун унинг шахс хусусиятларини билиш муҳимдир.
Бунинг учун педагог (тарбиячи), бола ҳақидаги муҳим маълумотларга, яъни унинг ижодий фаолиятига тайёргарлиги ҳақида маълумотларга эга бўлиши муҳимдир. Фаолият жараёнида рўй бераётган ўзгаришлар ва фаолиятнинг сўнгги натижалари ҳақида билиш катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун математик тушунчаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи ахборотнинг уч шаклини шартли равишда ажратиш мумкин: дастлабки, жорий ва сўнгги. Ахборотнинг аҳамияти шундаки, у олдинда турдаги ишнинг мақсадини ёки боланинг аниқ вазифаларини бажаришга тайёргарлигини тўғри аниқлашга имконият яратади.
Педагогикада дастлабки ахборотнинг қуйидаги турлари мавжуд:
шахс хусусиятлари; ақлий қобилиятлар, талаб, қизиқиш; билим ва билиш даражаси.
Ушбу маълумотлар боланинг масалани ижодий бажаришга тайёрлигини аниқлашда муҳимдир. Шунинг учун бундай фаолиятни ташкил қилишда қуйидагиларни билиш керак:
а ) билим даражаси, яъни боланинг ижодий фаолияти қандай тушунчаларга асосланиб бажарилади;
б) ижодий ишлашнинг қандай
шаклланганлиги;
д) болаларда учрайдиган ўзига хос
қийинчиликлар;
е) боланинг шахсий хусусиятлари.
Билим жараёнининг ҳолатини таърифлайдиган ахборот ҳам катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун педагог (тарбиячи) эътибори боланинг мақсадга қараб ҳаракатланишини таърифлайдиган жорий ахборот кўрсаткичларига қаратилиши керак. Н.Ф.Тализин жорий ахборотни қуйидаги турларга бўлади: ўрганувчи томонидан дастурланган фаолият бажарилаяптими; бажарилиши тўғрими; фаолият шакли ўзлаштиришнинг ушбу босқичига мос келадими; умумийлаштириш, ўзлаштириш, бажариш тезлигига асосланиб фаолият шаклланмоқдами.
Ҳар бир аниқ ҳолатда жорий ахборотнинг мазмуни болага, топширилган дастурга боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |