18
(электр токининг R қаршиликли ўтказгичдан ўтиб, уни қизитишга
сарфлаган иши). Бу қонунни
рус физиги академик Эмилий
Христианович Ленц (1804 – 1865 ) 1842 йилда ва инглиз олими Жеймс
Прескотт Жоуль ( 1818 – 1889 ) 1841 йилда бир-биридан мустақил
равишда аниқлаган. Жоуль-Ленц қонунидан электротехник қурилма,
асбоб ва аппаратларни яратишда ва уларнинг қизиш жараѐнларини
ҳисоблашда кенг фойдаланилади.
1.7.
Кирхгоф қонунларини бевосита қўллаш усули.
Немис физиги Густав Роберт Кирхгоф (1824-1887) ўзининг
қонунларини 1847 йилда таърифлаб берган. Бу қонунлар ҳар қандай
мураккаб электр занжирларни ҳисоблашда қўлланилиши мумкин
бўлган асосий қонунлардир. Кирхгоф қонунлари –
электр занжири
режимини тасвирловчи энг умумий ва энг универсал қонунлардир. Бу
қонунларга асосланган ҳисоблаш усуллари ҳар қандай электр занжирини
ҳисоблашга яроқлидирлар.
Ҳисоблаш тартиби.
1. Тармоқлар
сони
аниқланади,
яъни
номаълум
токлар
сони.Токларнинг йўналишлари ихтиѐрий равишда танлаб олинади
ва стрелкалар ѐрдамида схемада кўрсатиб қўйилади.
2. Нечта тенглама Кирхгофнинг биринчи қонуни бўйича ва нечтаси
иккинчи қонуни бўйича тузилиши кераклиги аниқлаб олинади.
Тенгламаларнинг умумий сони номаълум токларнинг сонига
тенг бўлиши керак, яъни тармоқлар сони
в га тенг бўлиши
керак.
Кирхгофнинг биринчи қонуни бўйича
y – 1 та тенглама
тузилади, яъни тугунлар сонидан битта кам, бу ерда
у – схемадаги
тугунлар сони.
Тугунларнинг биттаси учун тузилган тенглама қолган
тугунлар учун тузилган тенгламалардан келиб чиқади,
яъни у
мустақил тенглама эмас. У қолган
у – 1 та тенгламани қўшиб
19
ҳосил қилиниши мумкин. Кирхгофнинг иккинчи қонуни бўйича
тузиладиган тенгламалар сони умумий тенгламалар сонидан
Кирхгофнинг биринчи қонуни бўйича тузилган тенгламалар
сонинг айрилганига тенг. Яъни Кирхгофнинг иккинчи қонунига
асосан
в – ( у – 1) та тенглама тузиш керак. 1-расмдаги
схемада тармоқлар сони
в=6,
тугунлар сони у=4. Кирхгофнинг
биринчи қонуни бўйича
y – 1 =4 – 1 =3 та тенглама,
иккинчи
қонуни бўйича эса
в – (у – 1 )=6 – (4 – 1 )=3 та тенглама тузиш
керак.
3. Кирхгоф қонунлари бўйича тенгламалар тузилади. Кирхгофнинг
биринчи қонуни бўйича
y – 1 та
тенглама тузилганда тугунга
кирувчи токлар мусбат ишора билан, тугундан чиқувчи токлар эса
манфий ишора билан ѐзилади. Иккинчи қонун бўйича контурлар
учун тенгламалар шундай тузиладики, ҳар
бир кейинги контурда
камида битта илгариги контурларга кирмаган тармоқ бўлсин.
Контурни айланиб чиқиш йўналиши ихтиѐрий равишда танлаб
олинади (масалан, соат стрелкасининг айланиш йўналишида).
Танлаб олинган йўналишда контурни айланиб чиқишда ток ва
электр юритувчи кучлар мусбат ишора билан ѐзиладилар, агар
уларнинг йўналишилари айланиб чиқиш йўналиши билан бир хил
бўлса. Акс ҳолда уларнинг ишоралари манфий бўлади. 1-расмдаги
схемада тўртта тугун бор. Бу схема
учун Кирхгофнинг биринчи
қонуни бўйича тузиладиган тенгламалар сони учта бўлиши керак
( яъни тугунлар сонидан битта кам ).
20
1-расм
1-расмдаги схема учун Кирхгофнинг биринчи қонуни бўйича учта
тенглама тузамиз:
тугун 1 учун
тугун 2 учун
тугун 3 учун
Кирхгофнинг иккинчи қонуни бўйича учта тенглама тузамиз:
контур I учун
контур II учун
контур III учун
Тенгламаларни биргаликда ечиб, токларни топамиз. Агар бирорта
токнинг сон қиймати манфий чиқиб қолса, бу шуни англатадики:
токнинг ҳақиқий йўналиши танлаб олинган ток йўналишига қарама-
қарши экан.
Do'stlaringiz bilan baham: