3. FAT32 файллар тизими
Windows 95 0SR2 ишлаб чиқарилиши билан 32 разрядли файл тизим FAT32 ишга туширилган ва уни қўллаб-қувватлаш Windows 98 да таъминланади. Кириш чиқиш операцияларни барчасини тезлиги ва унумдорлигини ошириб, у қаттиқ дискларга оптимал киришини таъминлайди. Ҳажми 2 Гбайт дан ошиқ бўлган томларни ишлатиш учун мўлжалланган файл тизимнинг такомиллашган версиясини FAT32 намоён қилади. Windows 2000 FAT файл тизимни қўллаб-қувватлаш давом этади, шунингдек FAT32 учун қўшимча қувватлашни қўшади.
FAT32 файл тизимнинг микониятлари FAT 16 файл тизимнинг имкониятларидан анча ошиқ. Чунки файл тизим қаттиқ дискларни қувватлайди, уларнинг ўлчамлари назарий охиригача 2 терабайтга етиши мумкин.
Бунга қўшимча FAT32 катта дискларда кластер ўлчамларини камайтиради, шундай қилиб ишлатимлайдиган майдон ҳажмини пасайтиради. Масалан, ўлчами 2Гбайт бўлган қаттиқ дискда FAT16 ишлатганда, кластер ўлчами 32 Кбайтни ташкил қилади. Агар шу дискни FAT32ни ишлатиб форматлаштирилса, бунда кластер ўлчами фақат 4 Кбайтни ташкил қилади. Дсиклар (Формал, эдиск, Дефраг ва Сcандиск) билан ишлаш учун мўлжалланган Microsoftнинг барча утилитлари FAT 32 ни қувватлашни таъминот учун қайта ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, диск билан ишлаш учун драйверларни, қурилмаларни ва утилитларни ишлаб чиқаручи етакчи фирмаларни қўллаб-қувватлаш учун Microsoft катта ишлар олиб боради.
Шундай қилиб, FAT файл тизимни аввалги иш бажаришларига қараганда FAT32 файл тизими қуйидаги устунликларни таъминлайди:
Ўлчами 2 терабайтгача бўлган дискларни қувватлашини таъминлайди;
Диск майдони унумлироқ ишлатилади. FAT32 майдароқ кластерларни (ўлчамлари 8 Гбайт бўлган дисклар учун 4 Кбайт ўлчамли кластерлар ишлатилади) ишлатиш ҳисобига FAT га нисбатан дискли майдонни 10-15% га ишлатиш унумдорлигини оширишга имкон яратади, шунингдек, компьютерни ишлатиш учун керак бўлган ресурсларга талабни пасайтиради.
Юқори ишончлик даражасини таъминлайди. FAT32 илдизли каталогни бир жойдан иккинчи жойга силжитиш ва ўз- ўзидан стандарт нусхаси ўрнига FAT ни заҳирадаги нусхасини ишлатишга имкон яратади. қўшимча қилиб FAT32 дисклардаги юкланувчи ёзув кенгайтирилган ва маълумотларнинг энг муҳим тузилмаларни заҳира нусхаларини ўз таркибига киритган. Бу эса FAT32 дисклари якка ҳолда бузилишларга, FAT томларига қараганда сезгирлиги камроқ.
Дастурларни анча тез юкланиши. FAT32 кластерларининг ўлчамлари кичик бўлгани учун, иловалар ва уларни юклаш учун файллар дискда оптимал равишда жойланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |