Мавзу. қўшимча имкониятли буйруқ файлларини ҳосил қилиш. Шартли маълумотлар ойнаси.
DOS буйруқ файллари ёрдамида компьютерни бошқариш жараёнини системалаштирувчи воситаларни ҳосил қилиш мумкин.
Кўпгина ҳолларда буйруқ файлларини DOS буйруқларига мурожаат қилинади. Система менюсини ташкил этишда, фойдаланувчи томонидан дастурларни юклашда, файлларни архивлаш, дискни форматлаш ва бошқа ишлар учун қўлланилади. Бундай системалар маълумотларни йўқотиш эҳтимоллигини камайтиради. Бундан ташқари система менюсини ишлатиш орқали MSDOSни билиш талаб этилмайди.
Буйруқ файлларини ўз самарали томонлари билан бирга, имкониятлари чегараланган.
Интерактив буйруқлар.
қаттиқ диск учун меню ҳосил қилиш учун экранга саволни чиқариш ва фойдаланувчи жавобини киритиш имконияти бўлиши керак.жавоблар одатда кўпинча битта белгидан иборат бўлади. DOS нинг ўзида бундай мулоқот қилиш имконияти кўрсатилмаган. DOS буйруқлари ёрдамида ташкил этилган. Меню 1, 2, 3 ва ҳоказо сонларни ўз ичига олган айрим вариантларни ўз ичига олади.
Экранга менюни чиқариш орқали буйруқ файлини иши тамомланади. Бу рақам DOS учун аҳамиятли эмас. Фақат DOS ни бу рақамларни 1.BAT, 2.BAT, 3.BAT ва хоказо.
Буйруқ файллари сифатида қабул қилишга мажбур этади. Бундай система катта ҳажмда ва қулай бўлмаган дастурлаш билан бирга ишлаш ҳам қулай бўлмайди.
ASK - буйруқ файли ичида менюда керакли бўлган бўлимни танлаш имконини беради. ASK экранга маълумот чиқаради ва фойдаланувчидан битта белгили жавобни киритишни сўрайди. Сўнг бу жавобни DOS IF буйруғи ёрдамида тахлил қилиб буйруқ файлидаги аниқ бир меткага бошқаришни узатилади.
BEEP - компьютер динамикасини бошқариш, яъни буйруқ файлларида товушни бериш имконини беради. Буйруқни бажарилиши жараёнида BEEP буйруғи керакли частотани, товуш давомийлиги ва такрорланишини танлаб, амалга оширади.
BOX - Экраннинг кўрсатилган шар ёки икки чизиқли рамка хосил қилиш. Экран ойналарини ташкил этишда хизмат қилади.
СLS - Экранни тозалаш ва курсорни экраннинг юқори қисмига ўрнатади. SA буйруғи ёрдамида рангларни белгилаш мумкин.
Delay - Кўрсатилган вақтга буйруқни бажарилишини тўхтатиш. Вақт машина тактлари сифатида кўрсатилади. Вақт ўтиши билан кейинги буйруқ бажарилиши бошланади.
PRINT CHAR - экранга кўрсатилган белгини белгиланган марта чиқариш.
WINDOW - экранга икки чизиқли рамка ҳосил қилиш. Бундан ташқари буйруқ ойнани кенгайтириш ва чиқариш эффектларига эга.
SA - экран рангини танлаш.
Ранглар - ANSI - драйвери рангини ўзгартириш имкониятини беради; лекин DOS муҳитида бунинг учун махсус бошқарувчи ESC кетма-кетлигини киритиш ва ҳосил қилиш талаб этилади. Масалан, экранга кўк фонга оқ ҳарфни чиқариш учун қуйидаги буйруқ берилади: PROMPT $e [37,44m].
Бу ерда 37 - белгиларнинг оқ ранг коди, 44 - фоннинг кўк ранг коди.
Матнни жойлаштириш.
ANSI драйвери, матнларни экраннинг ихтиёрий жойига чиқарувчи буйруқларни тушунади. Фақат бунда горизонтал ва вертикал кўзғалишни бошқарувчи махсус кодларни сақлаш талаб этилади.
Batch Enhances дастури бу муаммоларни ҳал этиб, бундан ташқари бир неча фойдали воситаларни тақдим этади: экран кўринишини яхшилаш, буйруқ файллари имкониятини орттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |