4. NTFS файллар тизимининг устунликлари
Windows NT (NTFS) файл тизим унумдорликни, ишончликни ва эффективликни биргаликда олиб боришни таъминлайдики, FAT нинг (FAT16 ҳам ва FAT32 ҳам) ҳар қандай файл тизимнинг бажарувчилари ёрдамида таклиф қилолмайди. NTFS ни ишлаб чиқарилишини асосий мақсадлари – файллар устидаги стандарт амалларининг (бунга ўқиш, ёзиш ва қидириш киради) катта тезлигини таъминлаш ва қўшимча имкониятларни таклиф қилиш, шу жумладан жуда катта дискларда бузилган файл тизимни тиклаш киради. Бундан ташқари, NTFS корпоратив муҳитларда керак бўлган файлли серверларда ва юқори унумдорлик компьютерларда маълумотларни ҳимоя қилиш механизмларига эга. NTFS файлли тизим маълумотларига кириш назоратини ва эгасини имтиёзларини қўллаб туради, бу эса ҳаётий муҳим конфиденсиал маълумотларнинг бутунликигини таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга. Windows 2000 ли компьютердаги умумий ипаклар уларга берилган кириш ҳуқуқига эга, NTFS ни папка ва файллари улар бўлинадиганми ёки йўқилишидан қатъий назар уларга берилган кириш ҳуқуқларига эга бўлиши мумкин. NTFS – Windows 2000 да ягона файл тизим бўлиб, алоҳида файлларга кириш ҳуқуқини бериш мумкин. Бироқ, агар файл NTFS бўлимидан ёки томидан FAT бўлимига ёки томига нусха олинган бўлса, бунда NTFS файл тизимига хос бўлган барча кириш ҳуқуқлари ва бошқа ноёб атрибутлари йўқолиши мумкин.
NTFS файл тизими – оддий ва бир вақтда ўта қувватли. Амалиётда томдаги барча объйектлар файлларни ифодалайди, файлдаги барчаси эса атрибутларни ифодалайди, бунга маълумотлар атрибутлари, хавфсизлик тизимининг атрибутлари, файл номининг атрибутлари киради. NTFS томидаги ҳар бир эгалланган сектор қандайдир файлга тегишли. Файл тизимнинг мега маълумотлари ҳам файлнинг қисми бўлади (файл тизимнинг ўзини баёни ахборотни ифодалайди). Windows 2000 тизимларида NTFS нинг 5.0 версияси ишлатилиб, унинг базасида янги функционал имкониятлари бажарилади: дискнинг квотаси, файллар ва каталогларни (FFS) шифрлаш ва ҳ.к. бу файл тизими олдинги Windows НТ версиялари билан мос келмайди, шунинг учун операцион тизимнинг энг олдинги версиялари юклатилса, бунда NTFS 5.0 бўлимларига кириш мумкин бўлмайди. (Windows NT 4.0 учун Sеrvicе Pack 4 қўйиш керак). NTFSни олдинги версиялари билан ўрнатилса, NTFS 5.0 гача атоматиук NTFS ни бошқа томларни ҳам конвертациялаш мумкин.
Фақат NTFS файл тизим томонидан бугунги кунда таъминланадиган баъзи бир имконияларидан:
FAT га қараганда, NTFS кенг диапазон ечимларни таъминлайди, бу эса муайян файллар ва каталоглар учун ечимларни алоҳида ўрнатишга имкон беради. Бу қайси фойдаланувчи ва гуруҳлар файлга ёки папкага киришига эга ва кириш турини кўрсатишга имкон яратади.
Маълумотларни тиклаш учун ўрнатилган воситалар; шунинг учун, NTFS томида фойдаланувчи дискни тиклаш дастурини қачон юргизиш кераклиги жуда камдан кам учрайдиган ҳолат.
NTFS тизими барбод бўлганда ҳам транзиктий журналидан ва назорат ахборотидан фойдаланиб, файл тизимни зиддият келтирмаслигини автомат равишда тиклаш имкониятига эга.
В-дарахтлар кўринишида амалга оширилган NTFS файл тизимнинг папкалар тузилиши, FAT томларга қараганда, катта ҳажмдаги папкалар файлларига киришни анча тезлаштиришга имкон беради.
Айрим папкалар ва файлларни NTFS сиқишга имкон яратади, декомррессияни бажараётган дастурни чиқариш зарурлигисиз уларга ёзиш ва сиқилган файлларни ўқиш мумкин.
Windows 2000 серверни ўрнатилаётганда тизим қўйилиши керак бўлган бўлим учун фойдаланувчига файл тизимини танлаш таклиф қилинади. Бу қарорни қабул қила туриб, пастда келтираётган тавсияларни ҳисобга олиш керак:
Агар қаттиқ дискни танланган бўлимини ҳажми 2 Гбайт дан ошмаса FAT опциясини танлаш керак ва бунда MS-DOS, Windows 3х, Windows 95 ва OS/2 операцион тизимлар бошқаришда компьютерни юклаганда бу бўлимда файлларга кириш имкониятини таъминлаш керак бўлади.
FAT опциясини яна шундай ҳолатда, яъни Windows 2000 ни фойдаланиш орқали компьютерни ҳамда OS/2 версияли Windows 95 ёки Windows 98 каби операцион тизимларни фойдаланиш керак ва бундай ҳолатда диск ўлчами 2 Гбайтдан ошади. Бу ҳолатда FAT32 файл тизимни фойдаланиш билан диск формат қилади.
NTFS опциясини танлаш керак бўлади, агар Windows 2000 хавсиз тизим ва NTFS файл тизими тақдим этадиган устунликлари билан тўлиқ ҳолда фойдаланиш талаб қилинса. Бу ҳолатда ўрнатиш дастури NTFS 5.0 файл тизимини ишлатиб қаттиқ дискни формат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |