Windows XP Professional ва интернетга уланиш ёрдамида Майкрософт корпорациясининг махсус хизматида тизимли ва дастурий хатоларни қайд қилиш мумкин. Агар хато юзага келган пайтда фойдаланувчи уни қайд қилишни хоҳласа юзага келган муаммо ҳақидаги техник маълумотлар интернет орқали Майкрософт корпорациясининг махсус хизматига жўнатилади. Агар бундай муаммо аллақачон рўйхатга олинган бўлса, бу масала бўйича қўшимча маълу-мотлар жўнатилиши мумкин. Майкрософт корпорацияси томонидан олинган маълумотлар ишлаб чиқувчилар гуруҳлари томонидан сифатни назоратга олиш учун фойдаланилади ва рекламани тарқатиш мақсадида фойдаланувчиларни излаб топиш учун ишлатилмайди.
NetMeeting
Энди тармоқ бўйича ер куррасининг исталган нуқтасида жойлашган фойдаланувчилар билан виртуал мажлислар ташкил қилиш мумкин. NetMeeting дастури муҳокамаларда фаол қатнашиш, умумий дастурларда NetMeeting “Оқ тахта” каби воситалари ёрдамида ишлаш, шунингдек маълумотларни интернет ёки ташкилотнинг интратармоғи орқали узатиш имконини беради. Бундан ташқари, аудио ва видеоуску-наларни, шунингдек “Суҳбат” дастуридан фойдаланиб бошқа одамлар билан гаплашиш мумкин.
CleаrType ClearType технологиясини экран шрифтлари акс эттириш учун ишлатиш сўзларни компьютернинг экранидаги акси худди қоғоз саҳифасидагидек аниқ акс эттирилиши учун имкон яратади. Бу технологияни ишлатиш шрифтларни акс эттиришни хал қилишни сезиларли даражада яхшилашга имконини яратади, бу эса мавжуд электрон жадваллар, матнли ҳужжатлар ва Web-саҳифаларни акс эттирувчи энг юқори даражадаги аниқликни таъминлайди. ClearType технологияси текис экранли мониторлар учун қўлланилади, шунинг учун уни қўлда кўтариб юриладиган компьютерлар ва текис экранли бошқа қурилмалар учун ишлатиш тавсия этилади. Стол устига қўйиладиган компьютерларнинг мониторларида агар экран текис бўлмаса, ClearType шрифтлари бироз чеклангандек кўриниши мумкин.
Файллар ва папкалар билан ишлаш учун янги имкониятлар Windows XP Professionalдан фойдаланилганда файллар ва папкалар билан ишлаш анча самарали бажарилади. Энди анча тушунарли бўлган Web-саҳифаларнинг интерфейси билан ишлаш ва файллар ҳамда папкалар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиш мумкин. Маълум бир типдаги файлларни маълум бир дастурлар билан солиштиришга кўпроқ имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари файллар ва папкалар билан автоном ишлаш максимал даражада соддалаштирилган. Компьютердаги жойни тежаш мақсадида файллар ва папкаларни қисиш оддий ва тез бажарилади.