Эслатма
D: дискни автоматик тарзда ишга тушувчи ва дастурдан чиқувчи ҳолат билан текшириш учун, Объект майдонига ушбуни киритинг:
c:ғwindowsғscandskw.exe d: /n
Мавжуд ҳамма дискларни автоматик тузатишлар бекор қилинган ҳолатда текширтириш учун, Объект майдонига ушбуни киритинг:
c:ғwindowsғscandskw.exe d: /n
қуйида Scandisk дастури яъни «Проверка диска» дастурининг ишчи ойнаси кўрсатилган. Бу алоҳида параметрларсиз «Проверка диска» амали танланган холатдаги кўриниши. Юқоридагилардан фарқли ўлароқ «Проверка диска» дастурига кириш учун «Мой компьютер» дастури ойнасидан Локальнўй диск С: ёрлиғи устига сичқонча кўрсаткичини келтириб, сичқончани ўнг тугмасини босилади, чиққан мулоқот ойнасидан «Проверка диска» амали танланади.
Биринчи майдон дискларни текшириш учун танлаш майдони. Бу майдондан компьютерга уланган дисклар кўрсатилади ва уларни қай бирини текширтириш фойдаланувчига ҳавола. Кейинги майдон текшириш ҳолатларини танлаш майдони. Стандартная - бу файл ва папкаларда учрайдиган хатоларни текширтириш учун (мантиқий хатоларни) ишлатилади. Полная - мантиқий ҳатоларни ва шу билан бирга диск сиртини (физик хатоларни) текширади.
Исправлять ошибки автоматически - ҳолати дискдаги ҳатоларни автоматик тарзда тузатади. Агар ушбу холат фаол бўлмаса дискда учраган хатоликлар ҳақида ахборот берилиб тузатиш ёки тузатмаслик ҳақида сўралади ва иш шунга кўра давом этади.
Мавзу. Операцион тизим қобиқлари ва уларнинг имкониятлари. Window Commander ва Total Commander дастурлари. Windows Commander дастурида ишлаш
Windows мухити Microsоft фирмаси томонидан IBM PC компьютери туридаги компьютерлар учун махсус яратилган дастур бўлиб, унинг компьютерлардан фойдаланувчилар учун қулай бўлган имкониятлари мавжуд. Дастур ёрдамида NC дастури каби файл ва каталог яратиш, нусха олиш, қайта номлаш, ўчириш, матнли файллар чоп қилиш, бир вақтда бир нечта католог ва файллар мажмуаси билан якқол график режимда ишлаш мумкин. Шу боис ундан айни вақтда миллионлаб фойдаланувчилар ўз амалий иш фаолиятида фойдаланмоқдалар.
Microsoft фирмаси гарчанд WINDOWS дастурини дастлаб 1983 йилда яратган бўлсада, йилдан йилга уни такомиллаштирмоқдалар. Дастлаб, Windows 3.1 – Windows – 3.11 версиялари, 1995 йилда Windows-95, орадан уч йил ўтиб Windows-98 версиялари бутун жаҳонга, хусусан Ўзбекистон Республикамизга ҳам кириб келди. Бундан бир неча йил аввал Windows-2000 версияси яратилди ва олам юзини кўрди.
Республикамизда айни вақтда олий ва ўрта махсус билим юртлари ўқув жараёнидан Windows 3.1-3.11 версиялари, Windows-95, Windows-98 ҳамда Windows-2000, Windows millineum, Windows XP версиялари қўлланилмоқда. Шу боис, биз барча Windows дастурлари учун ягона умумий маълумотлар хусусида қисқача маълумот берамиз. WINDOWS Операцион системасида ишлаётган фойдаланувчи ўзига керакли программани тезда топиши ва хоказо имкониятларни ўзида мужассамлаштирган WINDOWS COMMANDER ОС қобиғидан фойдаланса мақсадга муфовиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |