4.2. КЎНДАЛАНГ МАЙДОНЛИ ЭЛЕКТРОМАШИНА КУЧАЙТИРКИЧИНИНГ ИШЛАШ АСОСИ
Кўндаланг майдонли ЭМК ларнинг якорида ҳосил қилинадиган кўндаланг магнит оқими асосий қўзғатиш магнит оқими бўлади.
4.1а – расмда кўндаланг майдонли ЭМК нинг схемаси келтирилган. Кўндаланг майдонли ЭМК конструктив жиҳатдан ўзгармас ток генератори тарзида тайёрланган бўлиб, фарқи эса машинанинг кўндаланг qq ўқи бўйича қўшимча комплект чўткалар ўрнатилган ва уларнинг учлари қисқа туташтирилган. ЭМК нинг статорида бир қанча чулғамлар жойлаштирилган. Қутбларнинг бўйлама dd ўқи бўйича бошқариш чулғамлари БЧ жойлашган (одатда бу чулғамларнинг сони икки ёки тўртга тенг бўлади). Худди шу ўқда компенсацияловчи чулғам КЧ ҳам жойлаштирилади. Кучайтиркичнинг компенсациялаш даражасини ростлаш мақсадида бу чулғамга параллел ўзгарувчан қаршилик Rш уланган.
Коммутация жараёнини яхшилаш учун шу занжирга қўшимча қутбларнинг чулғами ҚҚЧ уланган. Баъзи ҳолларда коммутация жараёнини яхшилаш мақсадида кичик қаршиликка эга бўлган кўндаланг занжирга якор билан кетма – кет кўндаланг қўшимча магнитловчи чулғам ҚМЧ ҳам уланади.
4.1 – расм. Кўндаланг майдонли ЭМКнинг схемаси (а), якордаги кўндаланг майдон ҳосил қилувчи токнинг йўналиши (б) ва бўйлама майдон ҳосил қилувчи токнинг йўналишлари (в)
ЭМК нинг ишлаш асосини кўриб чиқамиз. Ҳаракатга келтирувчи мотор тезлик билан унинг якорини айлантирмоқда ва БЧ лардан бирига U1 ўзгармас ток кучланиши берилган. Шунда унча катта бўлмаган қўзғатиш магнит оқими Ф1 таъсирида якорнинг кўндаланг занжири qq да ЭЮК ҳосил бўлади ва унинг қиймати ҳам мос равишда кичик бўлади ( машинанинг конструктив коэффициенти). Якорнинг кўнда-ланг занжири кичик қаршиликка эга бўлгани учун ҳам ундан ўтаётган ток I2 нинг қиймати катта бўлади.
4.1б – расмда кўндаланг магнит оқим Фq ни ҳосил қилувчи ток I2 нинг якор ўтказгичларидан ўтиш йўли кўрсатилган. Бу магнит оқим таъсирида якорнинг бўйланма занжири dd да ҳосил бўлади ва бу ЭЮК бўйланма чўткаларнинг учларига узатилади. ЭЮК Е3 таъсирида I3 токи юзага келади ва натижада юкланиш Rюк да кучланиш пасайиши U3 cодир бўлади.
4.1в – расмда бошқарув магнит оқими Ф1 га қарама – қарши йўналган бўйлама магнит оқими Фd ни ҳосил қилувчи ток I3 нинг якор ўтказгичларидан ўтиш йўли кўрсатилган. Агар ўз вақтида чора кўрилмаса катта қийматдаги Фd магнит оқими кучайтиргични магнитсизлаштириши ва хеч қандай кучайтириш содир бўлмаслиги мумкин. Бўйлама магнит оқимини компенсациялаш учун (мувозанатлаштириш учун) статорда компенсация чулғами КЧ жойлаштирилган.
Якорнинг бўйланма магнит оқими Фd магнит юритувчи куч – МЮК га пропорционал
, (4.5)
бу ерда якор чулғами параллел шоҳобчаларидаги ўрамлар сони.
Бўйлама МДС Fd ва унга пропорционал бўлган магнит оқими Фd нинг ўзгариши ток I3 га боғлиқ эканлиги (4.5) дан кўриниб турибди, яъни унинг қиймати юкланиш Rюк нинг қийматига боғлиқ. Агар компенсацияловчи чулғам КЧ нинг МЮК Fк ҳам ток I3 га боғлиқ бўлгандагина бу чулғамнинг компенсациялаш хусусиятининг самарали бўлади. Шунинг учун КЧ чулғами машинанинг бўйлама занжирига якор чулғамига кетма – кет уланади. Шунда компенсацияловчи чулғам ҳосил қилаётган МЮК
, (4.6)
бу ерда компенсацияловчи чулғамнинг ўрамлари сони.
Кучайтиркичнинг компенсацияланганлик даражаси қуйидаги компен-сациялаш коэффициенти билан аниқланади:
k = Fk / Fd . (4.7)
ЭМКнинг иш режимлари:
1) k = 1, машина тўлиқ компенсацияланган, яъни якорнинг бўйлама ва компенсация чулғами МЮКлари ўзаро тенг;
2) k > 1, машина тўлиқ компенсацияланмаган, яъни якорнинг бўйлама МЮК компенсация чулғами МЮКидан катта;
3) k < 1, машина тўлиқ ўта компенсацияланган, яъни якорнинг бўйлама МЮК компенсация чулғами МЮКидан кичик.
Одатда ЭМК лар озгина ўта компенсацияланган ҳолда ишлаб чиқарилади, яъни компенсациялаш коэффициенти k = 1,05 бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |