Электромашина кучайтиркичлар


АСИНХРОН ТАХОГЕНЕРАТОРЛАР



Download 0,93 Mb.
bet10/10
Sana24.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#187438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МИКРОМАШИНА

5.3. АСИНХРОН ТАХОГЕНЕРАТОРЛАР

Автоматика ва ҳисоблаш – ечиш қурилмаларида конструктив тузилиши номагнит ичи бўш роторли ижрочи асинхрон машинадан фарқ қилмайдиган асинхрон генераторлар қўлланилади.





5.2 – расм. Асинхрон тахогенераторнинг схемалари

5.2а – расмда асинхрон тахогенераторнинг схемаси тасвирланган. Асинхрон тахогенераторнинг статорида жойлашган қўзғатиш чулғами ҚЧ га амплитудаси ва частотаси ўзгармас бўлган қўзғатиш кучланиши UҚ берилади. Тахогенератор статорида жойлашган иккинчи чулғам генератор чулғами ГЧ деб аталади ва унинг учларидан чиқиш сигнали UГ олинади. Умуман олганда бу чулғам ташқи юкланиш қаршилиги Rюк билан туташган бўлади.


Асинхрон генераторнинг ишлашини 5.2б – расмдаги эквивалент схемаси асосида кўриб чиқамиз. Ишлаш асосини таҳлил қилишни соддалаштириш мақсадида роторини маълум сонли ўрамларнинг учларини ўзаро қисқа туташтирилган ва ташқи генератор чулғами ГЧ ташқи қаршиликка уланмаган деб қабул қиламиз. Ротори қўзғалмас ҳолда бўлганида тахогенераторни трансформатор деб ҳам қараш мумкин, бунда бирламчи чулғам деб ҚЧ ни олсак иккиламчи чулғам деб ротор чулғамини деб қараш мумкин. ҚЧ чулғами ҳосил қиладиган МЮК роторни кесиб ўтиши натижасида унинг ўрамларида трансформатор ЭБК ЕТр ни (шартли равишда ички ўрамлар ҳалқасида кўрсатилган) юзага келтиради. Ротор қисқа туташтирилган бўлгани учун бу ўрамлардан трансформатор токи IТр ўтиб қўзғатиш чулғами ҚЧ нинг магнит оқимига тескари йўналган магнит майдонини юзага келтиради. Натижада частотаси қўзғатиш кучланиши частотасига мос бўлган қўзғатиш ўқида магнит оқимларининг натижавий магнит оқими ФҚ ўрнатилади. Қўзғатиш ўқида ўрнатилган магнит оқими векторининг йўналиши генератор ўқига перпендикуляр бўлган учун генератор чулғамидаги ЭЮК ЕГ нинг қиймати нолга тенг бўлади.
Тахогенератор роторини бурчак тезлик билан ҳаракатга келтирамиз. Тахогенератор ротори симметрик бўлгани учун трансформатор ЭЮК қиймати ўзгармасдан қолади. Қўзғатиш ўқи, ротори тўхтатилган ҳолдагидек ротор тезлигига боғлиқ бўлмаган магнит оқими таъсирида бўлади. Ротор ўрамлари бу магнит оқимида айланади ва натижада бу ўрамларда айланиш ЭЮК ҳосил бўлади


(5.4)

бу ерда машинанинг конструктив кўрсаткичларига боғлиқ бўлган коэффициент.


(5.4) ифодадан кўриниб турибдики, ФҚ = const бўлганида нинг қиймати роторнинг айланиш тезлиги билан чизиқли боғланган ва унинг частотаси қўзғатиш кучланиши частотасига тенгдир. ЭЮК таъсирида ротор чулғамидан оқади ва у генератор чулғами ўқи бўйлаб оқимини юзага келтиради. токининг қиймати тўғридан – тўғри га боғлиқ бўлгани учун ҳам бу ток ҳосил қилган магнит оқими нинг қиймати роторнинг айланиш тезлиги га тўғри пропорционал бўлади. Магнит оқими генератор ГЧ да трансформатор ЭЮК ни ҳосил қилади ва унинг ҳақиқий қиймати қуйидаги тенглама билан аниқланади

(5.5)


бу ерда генератор чулғами ГЧ нинг ўрамлар сони; генератор чулғами ГЧ нинг чулғам коэффициенти.


ФГ нинг қиймати ротор айланиш тезлигига тўғри пропорционал бўлгани учун


(5.5) тенгламани ўзгартириб қуйидаги кўринишда ёзамиз:


(5.6)


бу ерда тахогенераторнинг конструктив кўрсаткичлари ва қўзғатиш кучланишига боғлиқ бўлган коэффициент.


(5.6) тенгламани таҳлил шуни кўсатадики, тахогенераторнинг ЭЮК ЕГ нинг қиймати тахогенератор ротори айлаши тезлигига тўғри пропорционал эканлигини билдиради.
Асинхрон тахогенераторнинг ташқи тавсифини нисбий каталикларда, яъни генератор чулғами чиқишидаги кучланишнинг қўзғатиш чулғамига берилаётган қўзғатиш кучланишига нибати UГ/UҚ нинг ротор тезлигининг нисбий ўзгариши (бу ерда синхрон тезлик) га боғлиқ тавсифи 5.3а – расмда келтирилган.

5.3 – расм. Асинхрон генераторнинг чиқиш (а) ва кучайтириш коэффициентининг статик (б) тавсифлари (пунктир билан идеал чизиқли тавсифлари тасвирланган)

5.3б – расмда асинхрон тахогенераторнинг статик кучайтириш коэффициенти kk = dUГ/d нинг ротор айланиш тезлиги га боғлиқ ўзгариш тавсифи берилган. Тавсифдан кўриниб турибдики, ротор тезлигининг ошиши билан реал статик кучайтиш коэффициентининг камайиши чиқиш занжиридаги актив ва реактив қаршиликлар таъирида ҳамда қолдиқ ЭЮК нинг мавжудлиги натижасида рўй беради.


Асинхрон тахогенераторларнинг ўзгармас ток тахогенераторларига нисбатан асосий афзалликлари: сирпанувчи контактларнинг йўқлиги сабабли ишончлилик даражаси юқори; иш жараёнида радиотўсиқ электромагнит тўлқинлар юзага келмайди; конструктив тузилиши содда.
Асинхрон тахогенераторларни ўзгармас ток генераторлари билан солиштирадиган бўлсак улар қуйидаги камчиликларга эга: чиқиш тавсифининг чизиқлилик даражаси бир мунча паст; кучайтириш коэффициенти кичикроқ; фаза хатолиги мавжуд; чиқиш кучланишининг қиймати юкланиш характерига боғлиқ.
Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish