Электрофил қўш боғларнинг региоселективликдан энантиоселективликгача конжугат алькинилланиши. Абстракт


Рутений билан катализланган конжугатли алкинилланиш



Download 88,84 Kb.
bet5/16
Sana05.06.2022
Hajmi88,84 Kb.
#639036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
2.2.2. Рутений билан катализланган конжугатли алкинилланиш.
Винил кетонларнинг терминал алкинлар билан конжугат алкинилланишига Ru катализатори билан ҳам эришилди. Дихнеуф [Ru(O2CH)(CO)2(PPh3)]2 комплексидан бутенонни алкиниллаш учун фойдаланилгани ҳақида хабар берди, бу жараён эса 50% дан паст унумдорликка эга бўлиб, фенилацетилендан ташқари кўпчилик алифатик ва ароматик алкинларни синовдан ўтказди24. Чанг, кўплаб алкил алмаштирувчиларга, винил кетонларга ва [RuCl2(p-cymene)]2 пирролидинни бирлаштириб турли хил терминал алкинларга 1,4-бирикиши кўп ҳолларда яхши унум берди25 (15-схема). Турли хил функционал гуруҳлар реакция шароитларига мос эди.
Бошқа томондан, Уемура ва унинг жамоаси хлорид ион манбаи сифатида Ru3(CO)12 ва бис (трифенилфосфин) иминюм хлорид ([PPN]Cl) иштирокида N-метилпиролидинонда (NMP) 60 °C да этил акрилатнинг терминал алкинлар билан конжугат алкинилланиши учун реакция тартибини ишлаб чиқди. Ароматик алкинлар ундан юқори фенил гуруҳига бириктирилган электрон берувчи ўринбосарлар билан яхши унумдорликда реакцияга киришди. Триметилсилацетилен ва 1-октин секинроқ реаксияга киришиб, паст унумдорликка эга алкинилланиш маҳсулотларини берди26а. Кейинчалик, бу муаллифлар реакцияни энонлар ва этил 2-бутиноатгача кенгайтирдилар. Бундан ташқари, муаллифлар [PPN]Cl ўрнига LiI иштирокида реакция натижасида кутилган β-алкинил эфирлари ўрнига конжугат диенлари ҳосил бўлишини аниқладилар (16-схема).
2012 йилда Ито ва бошқалар Ru(II)-фебокс комплекси (фебох=фенил бисоксазолин) билан катализ остида турли α,β-тўйинмаган карбонил бирикмаларига (кетонлар, эстерлар, амидлар ва фосфонат) терминал алкинларни (арилацетилен ва триметилсилацетилен) конжугат бириктириш жараёни ҳақида хабар берди. Метилвинилкетон, фенилвинилкетон, алкил акрилатлар ва акриламидларга арилалкинлар ва триметилсилацетилен қўшилиши яхши самаралар билан амалга оширилди. Aммо циклогексилацетилен кетонлар ва акрил эфирлар билан пастроқ унум берди (17-схема).

Download 88,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish