Электр занжирлар


Кетма–кет тебраниш контурининг амплитуда–частотавий характеристикаси



Download 0,97 Mb.
bet13/18
Sana23.04.2022
Hajmi0,97 Mb.
#577641
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Электр занжирлар 33580

4.6. Кетма–кет тебраниш контурининг амплитуда–частотавий характеристикаси

Ом қонунига кўра занжир қаршилигининг ўзгариши занжирдаги токнинг ўзгаришига олиб келади. Кетма-кет контур тўлиққаршилигининг частотага боғлиқлик графигидан частота ортиши билан дастлаб тўлиқ қаршилик камая бориши, частота резонанс частотага тенглашганда минимал қийматга эришиши, ҳамда частотани ортириш давом эттирилганда контурнинг тўлиққаршилигини ортиб бориши маълум бўлган эди.


Ана шу хулосага асосан контурдаги токнинг частотага боғлиқлик графигини чизамиз.
Р асмдан кўриниб турибдики, контурдаги токнинг ўзгариши контурнинг тўлиққаршилигини ўзгаришига мос бўлиб, резонанс частотада максимал қийматга эришади. Чунки бу вақтда контурнинг тўлиққаршилиги энг кичик қийматга эга бўлар эди. Яна шу нарса кўриниб турибдики, частота резонанс частотадан қанчалик кўп четлашса ток амплитудаси шунчалик кичик бўлар экан. Одатда, контурларни ҳисоблашда резонанс частотага яқин частоталарда рўй берадиган ўзгаришларни ҳисобга олиш амалий аҳамиятга эга. Бу ўзгаришлар кичик бузилишлар деб аталади ва улар рўй берадиган кичик бузилишлар соҳаси аниқланади. Частотанинг резоанс частотадан қанча қийматга четлашганини кўрсатувчи катталик абсолют бузилиш деб аталади. Абсолют бузилишдан ташқари яна умумлашган бузилиш ва нисбий бузилиш деб, номланган катталиклардан ҳам фойдаланилади.
Умумлашган бузилиш контурнинг реактив қаршилигини унинг йўқотиш қаршилигига нисбати сифатида аниқланади. Контурнинг реактив қаршилиги эди. Агар умумлашган бузилишни ҳарфи билан белгиласак.

келиб чиқади.

Ифодадаги -нисбий бузилиш деб аталади.
Контурнинг частотавий характеристикасидан яна шу нарса кўриниб турибдики, у танлаш хусусиятига эга экан. Демак контур ёрдамида керакли частотага эга бўлган токларни ажратиб олиш мумкин бўлади. кетма-кет тебраниш контурида чиқиш кучланиши конденсатордан олинади. Шунинг учун

Бузилишлар кичик бўлган ҳолда бу кучланиш амплитудасини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин

Тенгликнинг иккала томонини Еm га бўлсак,ҳосил бўлган ифода кетма-кет тебраниш контурининг частотавий характеристикаси тенгламаси деб аталади.
Ундан ташқари контурнинг резонанс характеристика деб аталувчи катталик ҳам ишлатилади. Контурнинг резонанс характеристикаси деб токнинг ихти1рий частотадаги қийматини резонанс частотадаги ток қийматига нисбатига айтилади.

Бу иккала ифодадан кўриниб турибдики, резонанс частотада контурнинг узатиш коэффициенти максимал қийматга эга бўлиб контурнинг асллилиги Q га тенг бўлади. Частотанинг резонанс частотадан ҳар қандай оғиши узатиш коэффициентини камайишига олиб келади. Контурнинг мухим параметрларидан бири унинг ўтказиш соҳасидир. Контурнинг ўтказиш соҳаси деб резонанс частота яқинидаги шундай частоталар оралиғига айтиладики, бу оралиқда контурнинг узатиш коэффициенти марта камаяди.
Умумлашган бузилиш бўлганда сигнал амплитудаси марта камаяди. Демак сигналнинг қийматга мос келадиган частоталар оралиғи контурнинг ўтказиш соҳасини белгилайди. Контурнинг ўтказиш соҳасини частотавий характеристика графигидан ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун токнгинг максимал қийматини га бўлиб, ҳосил бўлган қиймат сатҳида горизонтал чизиқ ўтказамиз. Бу чизиқ характеристикани кесиб ўтган нуқталар орқали ўтказиш соҳаси чегараларини аниқлайди.
Умуман олганда контурнинг ўтказиш соҳаси га тенг. бўлганда бўлади.
К онтурнинг ўтказиш соҳаси унинг асллилигига боғлиқ. Асллиликнинг ортиши билан ўтказиш соҳаси торайиб боради. ўтказиш соҳасининг торайиши эса контурнинг танлаш хусусиятини орттиради.
Манба вазифасини бажарувчи генераторнинг ички қаршилиги комплекс катталик
.
Шунинг учун у фақат контурда энергия йўқолишини орттириб қолмай, контурнинг резонанс частотасини ҳам ўзгартиради. Бунга сабаб генераторнинг ички қаршилиги таъсирида конттурнинг асллиги камаяди. Агар ички қаршилик соф актив қаршилигидан иборат десак, контурнинг эффектив асллиги

бўлади.
Кўриниб турибдики кетма-кет тебраниш контурларида ички қаршилиги кичик бўлган генераторлар ишлатилиши керак.
Чунки генератор ички қаршилигини ортиши билан контурнинг эффектив асллиги камайиб боради. Ўз навбатида ўтказиш соҳасини кенгайишига ва пировардида частоталарни танлаш хусусиятининг ёмонлашишига олиб келади. Бу ҳолат кетма-кет тебраниш контурларини кенг кўламда қўлланишига халақит беради. Бундай контурлар асосан радиопри±мникларнинг кириш занжирларида ва асллик ўлчагичларида ишлатилади.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish