Электр транспорти электр таъминоти фанига кириш. К настоящему времени Вы заработали баллов: из возможных



Download 127,21 Kb.
bet5/17
Sana21.02.2022
Hajmi127,21 Kb.
#49112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Назорат саволлари
1. Электр қурилма тушунчасининг моҳияти
2. Тақсимловчи қурилмаларнинг қўлланилиши
3. Электр транспорти электр таъминоти тизими параметрлари
4. Электрлашган темир йўллар электр таъминоти тизими

3-Маъруза


Электр транспорти тортувчи нимстанциялари, электр тармоғи ва электр жиҳозларини ҳимоялаш
ежа:
3.1. Тортувчи нимстанцияларнинг турлари
3.2. Электр тармоғи ва электр жиҳозларнинг релели ҳимояси
Таянч сўзлар: тортувчи нимстанциянинг сифатлари, ўзгармас токли тортувчи нимстанциялар, оралиқ тортувчи нимстанция, таянч тортувчи нимстанция, шахобчаланган тортувчи нимстанциялар, транзит тортувчи нимстанциялар, релели ҳимоя, автоматик қайта улагич.
3.1. Тортувчи нимстанцияларнинг турлари
Тортувчи ним станция ТНС (тяговая подстанция ТП) бу электр истеъмолчи ним станцияси бўлиб, у электрлашган ер усти транспорти: темир йўл, метрополитен, троллейбус, трамвайларнинг контакт тармоғини юқори сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминлаб туришга мўлжалланган. Тортувчи ним станциялардан бошқа нотортувчи истъмолчилар ҳам электр энергияси билан таъминланадилар. Тортувчи ним станцияси контакт тармоғи орқали транспорт воситаларига боғлиқ электр тортиш тизимларининг электр таъминотини амалга оширувчи нимстанциядир.
Тортувчи ним станциялар қуйидаги сифатлари билан бир-биридан фарқ қилиб туради:
-электр тортишга хизмат кўрсатувчи амалдаги энергия тизимлари билан: 1) 27,5 кВ юқори кучланишли 50 Гц частотали ўзгарувчан ток тизими; 2) 2х27,5 кВ юқори кучланишли 50 Гц частотали ўзгарувчан ток тизими; 3) 3,2 кВ юқори кучланишли ўзгармас ток тизими; 4) ўзгарувчан ток ва ўзгармас ток тўқнашувчи оралиқ тизими;
-тортувчи ним станцияларга кириб келувчи тармоқ кучланиши билан: 6 кВ, 10 кВ, 35 кВ, 110 кВ, 220 кВ;
-ташқи электр таъминоти тармоғига уланиш схемаси билан: таянч ним станция шаклида, оралиқ ним станция шаклида, чекка (боши берк-тупик) ним станция шаклида;
-ним станцияни бошқариш схемаси билан: телебошқарувли, микропроцессор ва компьютер бошқарувли, телебошқарувсиз ним станция;
-ним станцияга хизмат кўрсатиш усули билан: навбатчи хизматчиси йўқ ТНС, навбатчиликни уйда бажарадиган хизматчилик ТНС, муаййян навбатчи хизматчили ТНС;
-ним станция тури билан: турғун ним станция ва ҳаракатланувчи ним станция.
Ўзгармас токли тортувчи ним станциялар бир-биридан қуйидагилар билан фарқланади: ўзгартгичларнинг тури -тўғрилагичли ёки тўғрилагич-инверторли, трасформациялаш усули бир ёки икки поғоналик. Тортувчи ним станцияларга 35 кВ кучланиш кириб келса, ўзгартгичланишига қараб 1,52-3,79 кВ кучланиш берадиган бир поғонали трансформатор ўрнатилади. Агар ТНС шиналарга 110 кВ кучланиш кириб келса, уни махсус трансформатор ёрдамида аввало 10 кВ ёки 35 кВга пасайтириб берилади.
Таянч тортувчи ним станция (опорная ТП) электр энергия таъминотини ташқи электр тақсимоти тармоғидан сони уч ва ундан ортиқ бўлган 110 кВ ёки 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатгичларидан олади.
Оралиқ тортувчи ним станция (промежуточная ТП) ташқи электр таъминоти тармоғидан электр энергиясини олиб, тортиш тармоғининг таянч станциялари оралиғини энергия билан таъминлайди. Икки турдаги оралиқ тортувчи ним станциялари мавжуд: шахобчаланган ТНС ва транзит ТНС.
 Шахобчаланган тортувчи ним станция (ответвленная ТП) ёпиқ шахобчаланган икки 110 кВ ёки 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатгичидан электр энергиясини олади.
 Транзит тортувчи ним станция (транзитная ТП) биттагина 110 кВ ёки 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатгичидан электр энергиясини олади.
Боши берк тортувчи ним станция (тупиковая ТП) бошқа тортувчи ёки район ним станциясидан икки радиал 110 кВ ёки 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатгичидан электр энергиясини олади.
Пасайтиргич нимстанция темир йўл бўйлаб қаерга жойлашганига қараб бекат хўжаликлари, тоннель, депо хожатларини қондириш учун 10кВ ли юқори кучланишни 400 В ва 230/133 В кучланишга айлантириб беради. Бундай кучланиш тортиш куч қурилмалари ва ёритиш юкламалари ва СЦБ қурилмаларининг электр таъминида ишлатилади.
Баъзи ҳолларда тортувчи ним станция бошқа электр таъминоти қурилмалари билан бирлаштириб уйғунлаштирилади: жумладан, район ним станцияси билан, ёки контакт тармоғи дистанцияси билан, ё уларнинг навбатчилик пунктлари билан. Бундай ним станция бирлашган тортувчи ним станция деб ҳам юритилади.
Электр энергиясидан кенг фойдаланишининг асосий сабаби унинг бошқа энергияларга нисбатан қуйидаги афзаликларидир:
-Электр энергияси ишлаб чиқариш учун кўпчилик табиий энергия манбаларидан, биринчи навбатда, ёқилғи ва сув манбаларидан фойдаланиш имкони;
-Электр энергиясини унча кўп маблағ сарфламасдан узоқ масофага сифатли узатиш имкони;
-Электр энергиясини жойлашиши ва қуввати турлича бўлган истеъoмолчилар орасида бемалол тақсимлаш имкони;
-Электр энергиясини бошқа хил энергияга: иссиқлик, механик, ёруғлик, юқори частота, магнит импульси, гироимпульс, кимёвий ва бошқа энергияга айлантиришнинг осонлиги ва юқори самараси.
Электр энергияси электр станцияларда синхрон генераторлари ёрдамида ишлаб чиқарилади. Электр станцияларининг асосий вазифаси механик, иссиқлик, атом, сув оқими, ёруғлик, шамол ва бошқа энергияларни электр энергиясига айлантириб беришдир. Электр станцияларнинг кўпчилиги фақат электр энергиясини ишлаб чиқарса, баъзиларида электр энергияси ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарилади. Электр станцияларида қўлланилган генераторларининг турига қараб 6–20 кВ юқори кучланишли электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу кучланиш куч трансформаторлари ёрдамида 35-750 кВ юқори кучланишга айлантирилади.
Электр энергияси истеъмол қилинаётганида, у кўпинча бошқа турдаги энергияларга қайта ўгирилади: электр двигательда у механик энергияга; чўғланма лампаларда, дастлаб, иссиқлик энергиясига, сўнгра эса ёруғлик оқими энергиясига; темир йўлда-поезднинг кинетик энергиясига айланади. Энергиянинг бир турдан бошқа турга айланишида албатта маълум исроф бўлади. Исрофлар миқдори шу энергияни бир турдан иккинчи турга айлантирувчи қурилмаларнинг мукаммалигига боғлиқдир. Электр энергиясининг электр станциясидан истеъмол қилиш жойига узатиш жараёнида ҳам исроф бўлади.
Натижада, энергиянинг кичик қисми турли машина, механизм ва қурилмаларда бўладиган исрофга, катта қисми эса фойдали иш бажаришга сарф бўлади. Энергия исрофи қанча кам бўлса, қурилма (электр станцияси, айрим генератор, электр двигатели, электр узатгичи ва боҳқалар) фойдали иш коэффициенти (ФИК) и шунча юқори бўлади. +урилманинг ФИКи қанча юқори бўлса, у шунча тежамли бўлади.
Ҳаво электр узатгичлари ток ўтказучи кўп томирли алюминий симлар, осма изоляторлар ва изолятор гирляндалари ёки таянч изоляторлари, таянч устунлари ва изоляторларни тутиб турувчи конструкциялар ҳамда яшин ҳимолагич трослардан ташкил топган. Электр узатгичлар туман, аҳоли пунктлари, истеъмолчи худудларида жойлашган бўлади.
Электр схемалар блок схема, принципиал схема ва монтаж схемаларга бўлинади, Ҳамда бирламчи ва иккиламчи уламалар орқали ифодалайди.
Комплектланган трансформатор нимстанцияси КТП ички ёки ташқи қурилмалар турида бажариб, уч фазали саноат частотали ўзгарувчан токни қабул қилиш ва тақсимлаш учун хизмат қилади. КТП ичидага коммутация аппаратлари, ҳимоя, автоматика ва телемеханика ҳамда ўлчов асбоблари ва қўшимча қурилмалар жойлаштирилган шкафдан тузилган.
Комплект тақсимловчи қурилмалар икки турдан иборат: 10 кВ ёки 6 кВ кучланишли КРУ ва КСО лардан иборатдир.
Иккиламчи кучланиши 400 В гача бўлган саноат ва шаҳар тармоқларидаги трансформаторли кичик тақсимлаш нимстанциялари трансформатор пунктлари дейилади.

Download 127,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish