Назорат саволлари
1. Электр энергияни тежаш чора тадбирлари
2. Электр энергиянинг ишончлилик даражаси
3. Номинал кучланиш тушунчаси
4. Тортувчи нимстанцияларнинг темир йўл электр таъминоти тизимидаги ўрни
5. Очиқ ва ёпиқ тақсимлаш қурилмалари
2-Маъруза
Электр таъминоти тизими хақида умумий маълумотлар.
Электр таъминоти тизими хақида умумий маълумотлар
Режа:
2.1. Темир йўл транспорти электр таъминоти ҳақида умумий тушунчалар
2.2. Электр транспорти электр таъминоти тизими параметрлари
Таянч сўзлар: энергетика тизими, электр тизим, электр тармоғи, электр қурилма, тақсимловчи қурилма, электр нимстанция, ёқилғи сарфи, рекуперация, носинусоидал ток ва кучланиш
2.1. Темир йўл транспорти электр таъминоти ҳақида умумий тушунчалар
Темир йўл транспортини электрлаштириш юк ва йўловчиларни ташиш оқимини катталаштиришга; электр поезди тезлигини ҳамда вагонларининг сони ва поезд массасини оширишга; унинг ҳисобига меҳнат унимдорлигини оширишга ва ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашга имкон беради. Айниқса темир йўл профили катта кўтарилиш бурчагига эга бўлган ҳолларда электр тортишнинг қуввати топловоз тортиш қувватидан анча юқорилиги қўл келади. Ғилдирак жуфтлиги билан ҳаракатланувчи замоновий поездларнинг тезлиги тезюрар поездларда 160-250 км/соатга ва жуда тезюрар поездларда 300-350 км/соатга етган ва ундан ҳам ошириш ҳамда 400 км/соатга етказиш мўлжалланмоқда. Ғилдирак жуфтлиги ўрнига магнит осма қўлланган Хитойнинг Шанхай шаҳри аэропортига қатновчи жуда тезюрар Transrapid электропоездининг тезлиги 430 км/соатга боради. Ҳозирги кунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Бухоро йўнишларида йўловчилар ташиш тезюрар элект поездларга ҳамда оғир массали ва кўп вагонли поездларда юк ташиш электр тортиш тизимига ўтказилган бўлиб, Электр таъминоти маркази томонидан амалда сарф қилинаётган электр энергиясининг 80% дан ортиқроғи электр тортиш учун ишлатилмақда.
Фанга тегишли адабиёт ва интернет материаллардан самарали фойдаланиш учун қуйидаги асосий тушунчаларни билиш керак.
Ишлаш режимининг умумийлиги ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг узлуксизлиги билан бир бутун бўлиб боғланган электр станциялар, нимстанциялар, электр узатгичлар ва иссиқлик тармоқлари тўплами энергетика тизими ташкил этади.
Энергия тизимининг электр қисми –электр тизими деб аталиб, унга электр станциялар (уларнинг синхрон генераторлари, тақсимловчи электр ускуналари, кучланишни кўтаргувчи трансформаторлари). ҳаво электр узатгичлар, электр ним станциялар, электр тармоқлари ва истеъмолчилари киради.
Электр тармоғи электр тизимининг бир қисми бўлиб, электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш вазифасини бажарувчи ним станциялар ва ҳаво электр узатгичлардан ташкил топади. Электр тармоқ маълум бир худудда нимстанциялар, электр узатгичлар ва электр тақсимлагичларни ҳамда уларни бошқариш ва ҳимоялаш аппаратларини ўзида мужассамлаштирган электр қурилмалар тўпламидир. У тақсимлагич нимстанциялар ва уларни ўзаро бирлаштирувчи ҳаво ва кабель электр узатгичлари ташкил топади.
Электр қурилма – бу шундай қурилмаки, унда электр энергия ишлаб чиқарилиши ва электр энергиясини бир турдан-ўзгарувчи токдан иккинчи турга-ўзгармас токка ёки тескарига ўгирилиши, кучланиши ёки частотасини ўзгартирилиши, электр энергиясини тақсимланиши ёки истеъмол қилиниши мумкин. Электр қурилманинг ишлаш тартиби ва вазифаси унинг электр схемаси белгилайди.
Тақсимловчи қурилмалар (распределительное устройства РУ) электр қурилмалар сафига кириб, муаййян кучланишли электр энергиясини қабул қилиш ва тақсимлаш учун мўлжалланган бўлиб, унинг таркибига коммутация аппаратлари. ёрдамчи қурилмалар ҳамда . уловчи ток ўтказгичлар киради.
Электр ним станцияси электр қурилмалар тўплами бўлиб, унда электр энергиясининг кучланиши, ток тури-ўзгармас ё ўзгарувчан, частотаси бўйича ўзгартирилиб, истеъмолчиларга фидерларга бўлиб, тақсимланади. Ним станция таркиби электр энергиясининг кўрсатгичлари-параметрларини ўзгартириш учун ҳамда қувватини тақсимлаш учун хизмат қиладиган трансформаторлар, энергияни турдан–турга айлантирувчи бошқа қурилмалар, тақсимлаш қурилмалари, бошқариш қурилмалари, ҳимоялаш ва ўлчов асбоблари ҳамда ёрдамчи иншоотлардан ташкил топади. Ним станцияларнинг ташқи электр таъминоти ҳаво электр узатгичлари орқали амалга оширилади. Электр транспорти тизимида нимстанциялар, хизмат бурчига қараб, тортиш ва пасайтириш ёки бирлашган тортиш-пасайтириш гуруҳларига ажратилади. Улар ер ости ва ер устида жойланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |