Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Аппаратлар ва ўтказгичларни танлаш учун қисқа туташув токларини аниқлаш



Download 14,19 Mb.
bet19/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Аппаратлар ва ўтказгичларни танлаш учун қисқа туташув токларини аниқлаш

1.4.9. 1000 В гача ва ундан юқори электр қурилмаларда аппаратлар ва ўтказгичларни ва кўтариб турувчи конструкцияларни танлаш учун ҚТ токларини аниқлашда қуйидагилардан келиб чиқиш лозим:


1. Кўрилаётган ҚТ нуқтасини таъминлашда қатнашаётган барча манбалар бир пайтда номинал қувватда ишламоқдалар.
2. Барча синхрон машиналар кучланишни автоматик ростлагичларига ва қўзғалишни жадаллаштириш қурилмаларига эгалар.
3. Қисқа туташув вақтнинг шундай онида содир бўладики, унда ҚТ токи энг катта қийматга эга бўлади.
4. Барча таъминот манбаларининг электр юритувчи кучлари фаза бўйича мос келадилар.
5. Ҳар поғонанинг ҳисоблаш кучланиши тармоқнинг номинал кучланишидан 5% ортиқ қабул қилинади.
6. Ушбу тармоққа уланган синхрон компенсаторларни, синхрон ва асинхрон электр двигателларни ҚТ токига таъсири ҳисобга олиниши керак. Асинхрон электр двигателларнинг ҚТ токига таъсири ҳисобга олинмайди, агар электр двигателларнинг қуввати 100 кВт гача бўлса ва электр двигателлар ҚТ жойидан трансформациянинг бир поғонаси билан ажралган бўлса, шунингдек ҳар қандай қувватда бўлса, агар улар ҚТ жойидан икки ва ундан ортиқ трансформация поғонаси билан ажралган бўлса, ёки улардан ток ҚТ жойига тармоқдан фақат асосий ҚТ токи ўтадиган, катта қаршиликка эга бўлган элементлар (линиялар, трансформаторлар ва х.к.) орқали келиши мумкин бўлса.
1.4.10. 1000 В дан юқори электр қурилмаларда ҳисоблаш қаршилиги сифатида электр машиналарни, трансформаторлар ва автотрансформаторларни, реакторларни, хаво ва кабель линияларини, шунингдек ток ўтказгичларни индуктив қаршиликлари қабул қилиниши лозим. Актив қаршилик фақат симининг кесим юзаси кичик бўлган ва пўлат симли ХЛ, шунингдек кичик кесим юзали катта актив қаршиликли узун кабель тармоқлари учун ҳисобга олиниши лозим.
1.4.11. 1000 В гача электр қурилмаларда ҳисоблаш қаршилиги сифатида занжирни барча элементларининг индуктив ва актив қаршиликлари, занжирдаги ўтиш контактларининг актив қаршилигини қўшган холда, ҳисобга олиниши лозим. Бунда, агар занжирнинг тўлиқ қаршилиги 10% дан ортиққа камаймаса, қаршиликни бир турини (активни ёки индуктивни) инобатга олмасликка рухсат этилади.
1.4.12. Агар 1000 В гача электр тармоқлар пасайтирувчи трансформаторлардан таъминланаётган бўлса, ҚТ токларини ҳисоблашда трансформаторга келтирилган кучланиш ўзгармас ва унинг номинал кучланишига тенг деган шартдан келиб чиқиш лозим.
1.4.13. Токни чегаралашга таъсир этувчи эрувчи сақлагич билан химояланган занжир элементлари, сақлагичдан ўтаётган ҚТ токининг энг катта оний миқдори бўйича электродинамик барқарорликка текширилиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish