Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Симларни тожланиш ва радиоҳалақитлар шартлари бўйича текшириш



Download 14,19 Mb.
bet18/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Симларни тожланиш ва радиоҳалақитлар шартлари бўйича текшириш

1.3.33. Кучланиш 35 кВ ва ундан юқори бўлганда ўтказгичлар, ушбу электр қурилма жойлашган денгиз сатҳидан баландликда ҳавонинг ўртача йиллик зичлиги ва температураси, ўтказгичнинг келтирилган радиуси, ўтказгичларнинг силлиқ эмаслик коэффициенти ҳисобга олинган холда тожланиш содир бўлиши шартлари бўйича текширилиши керак.


Бунда, ҳар қандай ўтказгич сиртидаги энг катта кучланганлик, ўртача эксплуатацион кучланишда аниқланган, умумий тожланиш пайдо бўлишига мос бўлган электр майдони бошланғич кучланганлигининг 0,9 қисмидан катта бўлмаслиги керак.
Текширишни амалдаги раҳбарий кўрсатмаларга мувофиқ ўтказиш лозим.
Бундан ташқари, ўтказгичлар учун тожланишдан ҳосил бўлган радиохалақитнинг руҳсат этилган даражаси шартлари бўйича текширув зарур.
1.4-боб. Электр аппаратлар ва ўтказгичларни қисқа туташув шартлари бўйича танлаш


Қўллаш доираси

1.4.1. Қоидаларнинг мазкур боби кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори, 50 Гц частотасидаги ўзгарувчан ток электр қурилмаларида электр аппаратлар ва ўтказгичларни ҚТ шартлари бўйича танлаш ва қўллашга татбиқ этилади.


Умумий талаблар

1.4.2. ҚТ режими бўйича қуйидагилар текширилиши керак (истисно мазкур Қоидаларнинг 1.4.3-бандига қаралсин):


1. 1000 В дан юқори электр қурилмаларда:
а) электр аппаратлар, ток ўтказгичлар, кабеллар ва бошқа ўтказгичлар, шунингдек уларнинг таянч ва кўтариб турувчи конструкциялари;
б) ҳаво электр узатиш линиялари, зарбали ҚТ токи 50 кА ва ундан юқори бўлганда ҚТ токларининг динамик таъсирида симлар чирмашиб кетишининг олдини олиш учун.
Бундан ташқари, симлари ажратилган линиялар чирмашиб кетиш натижасида симлар ва тиргакларнинг шикастланишини олдини олиш учун ажратилган симларнинг тиргаклари орасидаги масофа текширилиши керак.
Тез харакатланувчи автоматик қайта улаш қурилмалари билан жихозланган ХЛ симлари термик чидамликка ҳам текширилиши керак.
2. 1000 В гача электр қурилмаларда – фақат тақсимловчи шчитлар, ток ўтказгичлар ва куч шкафлари. Ток трансформаторлари ҚТ режими бўйича текширилмайди.
ҚТ токини ўчиришга мўлжалланган ёки ўз ишлаш шароити бўйича қисқа туташтирилган занжирни улаши мумкин бўлган аппаратлар, бундан ташқари, хар қандай мумкин бўлган ҚТ токида ушбу операцияларни бажариш қобилиятига эга бўлиши керак.
ҚТ токларига чидамлилар, бу шундай аппаратлар ва ўтказгичларки, улар келгусида нормал эксплуатация қилинишига тўсқинлик қиладиган электр, механик ва бошқа бузилишларга ва деформацияларга мойил бўлмай, ҳисобланган шароитларда ушбу токлар таъсирига бардош берадилар.
1.4.3. Кучланиш 1000 В дан ортиқ бўлганда қуйидагилар ҚТ режими бўйича текширилмайдилар:
1. Ўрнатмасининг номинал токи 60 А гача бўлган эрувчан сақлагичлар билан химояланган аппаратлар ва ўтказгичлар – электродинамик чидамлилик бўйича.
2. Номинал токидан ва туридан қатъий назар эрувчан сақлагичлар билан химояланган аппаратлар ва ўтказгичлар – термик чидамлилик бўйича.
Занжир эрувчан сақлагич билан химояланган ҳисобланади, қачонки унинг ўчириш қобилияти мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ танланган бўлса ва у мазкур занжирда юзага келиши мумкин бўлган энг кичик авариявий токни ўчириш қобилиятига эга бўлса.
3. Индивидуал электр қабул қилгичларга борувчи, шу жумладан умумий қуввати 2,5 МВ·А ва юқори томонидаги кучланиш 20 кВ гача бўлган цех трансформаторларга борувчи занжирлардаги ўтказгичлар, агар бир пайтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган бўлса:
а) электр ва технологик қисмидаги зарур даражадаги заҳиралаш шундай бажарилганки, кўрсатилган электр қабул қилгичларнинг ўчиши технологик жароённи бузилишига олиб келмайдиган;
б) ҚТ содир бўлганда ўтказгичнинг шикастланиши портлаш ёки ёнғин келтириб чиқара олмайдиган;
в) ортиқча қийинчиликсиз ўтказгични алмаштириш мумкин бўлса.
4. Қоидаларнинг мазкур банди 3 - кичик бандида кўрсатилган индивидуал электр қабул қилгичларга, шунингдек катта бўлмаган тақсимловчи пунктларга борувчи ўтказгичлар, агар бундай электр қабул қилгичлар ва тақсимловчи пунктлар ўз вазифасига кўра жавобгар бўлмаса ва улар учун хеч бўлмаса Қоидаларнинг мазкур банди 3.б- кичик бандида келтирилган шартнинг ўзи бажарилган бўлса.
5. Трансформаторларни ёки реакторланган линияларни таъминловчи 20 кВ гача занжирлардаги ток трансформаторлари, агар ҚТ шартлари бўйича ток трансформаторларини танлаш, трансформация коэффициенти уланган ўлчов асбобларининг (масалан, ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларининг) зарур аниқлик классини таъминлаб бўлмайдиган даражада кўтарилишини талаб этадиган бўлса. Бунда, куч трансформаторлари занжирларининг юқори кучланиш томонида ҚТ токига чидамли бўлмаган ток трансформаторларини қўллашдан воз кечиб, ҳисобга олиш асбобларини паст кучланиш тарафдаги ток трансформаторларига улаш тавсия этилади.
6. ХЛ симлари (шунингдек мазкур Қоидалар 1.4.2-бандининг 1.б- кичик бандига қаранг).
7. Кучланиш трансформатори занжирларининг аппаратлари ва шиналари, агар улар алохида камерада, ёки сақлагичга бириктирилган ёхуд алохида ўрнатилган қўшимча резистордан кейин жойлашган бўлса.
1.4.4. ҚТ токларини аниқлаш учун ҳисоблаш схемасини танлашда, узоқ эксплуатацияга мўлжалланмаган ушбу электр қурилма схемасининг қисқа муддатли кўриниш ўзгариши (масалан, алмашлаб улашлар) билан ҳисоблашмасдан, мазкур электр қурилма узоқ муддат ишлаши шартларидан келиб чиқиш лозим. Электр қурилманинг таъмирлаш ва авариядан кейинги ишлаш режимлари схеманинг қисқа муддатли ўзгаришларига кирмайди.
Ҳисоблаш схемаси, кўрилаётган қурилма билан электр жихатдан боғланаётган ташқи тармоқлар ва таъминловчи манбаларнинг уни режалаштирилган эксплуатацияга киритиш муддатидан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатга истиқболли ривожланишини ҳисобга олиши керак.
Бунда ҚТ токларини ҳисоблашни тақрибан, ҚТ нинг бошланғич пайти учун олиб боришга рухсат этилади.
1.4.5. ҚТ нинг ҳисоблаш тури сифатида қуйидагилар қабул қилиниши лозим:
1. Аппаратлар ва қаттиқ шиналарни, уларга тегишли бўлган кўтариб турувчи ва таянч конструкциялари билан бирга электродинамик барқарорлигини аниқлаш учун – уч фазали ҚТ.
2. Аппаратлар ва ўтказгичларнинг термик барқарорлигини аниқлаш учун – уч фазали ҚТ: электр станцияларнинг генератор кучланишида – уларнинг қайси бирида кўпроқ қизиш хосил бўлишдан келиб чиқиб, уч фазали ёки икки фазали ҚТ.
3. Коммутацион қобилияти бўйича аппаратларни танлаш учун – уч фазали ва бир фазали ерга ҚТ холатлари учун олинган миқдорларнинг энг каттаси бўйича (ерга туташув токи катта бўлган тармоқларда); агар ўчиргич коммутацион қобилиятнинг иккита – уч фазали ва бир фазали миқдорлари билан тавсифланса, тегишлича ҳар иккала миқдорлари бўйича.
1.4.6. Ҳисобланган ҚТ токи кўрилаётган занжирнинг шундай нуқтасидаги шикастланишдан келиб чиқиб аниқланиши лозимки, ундаги ҚТ да ушбу занжирнинг аппаратлари ва ўтказгичлари энг оғир шароитларда бўлиши керак (истиснони мазкур Қоидаларнинг 1.4.7- бандида ва 1.4.17- банднинг 3- кичик бандида қаранг). Бир пайтда ҳар хил фазаларни схеманинг иккита ҳар хил нуқтада ерга туташиш холатлари билан ҳисоблашмасликка рухсат этилади.
1.4.7. Ёпиқ тақсимлаш қурилмаларидаги реакторланган линияларда реакторгача жойлашган ва таъминловчи йиғма шиналардан (линиялардан шахобчаланишлардан – асосий занжир элементларидан) ажратувчи полкалар, тўсиқлар ва х.к. лар билан ажратилган ўтказгичлар ва аппаратлар реактордан кейинги ҚТ токи бўйича йиғилади, агар охирги шу бинода жойлашган ва уланиш шиналар билан амалга оширилган бўлса.
Йиғма шиналардан ажратувчи полкаларгача шинали шахобчаланишлар ва улардаги ўтиш изоляторлар реакторгача бўлган ҚТ дан келиб чиқиб танланиши керак.
1.4.8. Термик барқарорликни ҳисоблашда ҳисобланган вақт сифатида ҚТ жойига энг яқин бўлган ўчиргичда ўрнатилган асосий химояни ишлаш вақти (АҚУ ишлаш вақти ҳисобга олинган холда) билан ушбу ўчиргич ўчишини тўлиқ вақти (ёйнинг ёниш вақти ҳисобга олинган холда) йиғиндиси қабул қилиниши керак.
Асосий химоянинг (ток, кучланиш, қаршилик ва х.к. бўйича) носезгирлик зонаси мавжуд бўлганда, термик барқарорлик қўшимча, ушбу зонадаги шикастланишда ишлайдиган химояни ишлаш вақти плюс ўчиргич ўчишининг тўлиқ вақтидан келиб чиқиб, текширилиши керак. Бунда ҳисобланган ҚТ токи сифатида унинг ушбу шикастланиш жойига мос бўлган қиймати қабул қилиниши керак.
Қуввати 60 МВт ва ундан катта бўлган генераторлар занжирларида, шунингдек шундай қувватдаги генератор – трансформатор блоклари занжирларида қўлланилаётган аппаратлар ва ток ўтказгичлар ҚТ токининг ўтиш вақти 4 с дан келиб чиқиб термик барқарорликка текширилиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish