Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ўтказгичларнинг кесим юзасини токнинг иқтисодий зичлиги бўйича танлаш



Download 14,19 Mb.
bet17/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ўтказгичларнинг кесим юзасини токнинг иқтисодий зичлиги бўйича танлаш


1.3.25. Ўтказгичларнинг кесим юзаси токнинг иқтисодий зичлиги бўйича теширилган бўлиши керак. Иқтисодий бўйича мақсадга мувофиқ кесим S, мм2, қуйидаги нисбийликдан келиб чиқиб аниқланади

бу ерда: I – энерготизимнинг максимум юкламали соатида ҳисобланган ток, А;


Jиқт. – 1.3.36 - жадвал (мазкур Қоидалар 1-иловаси ) бўйича аниқланадиган, берилган шароитлар учун токнинг иқтисодий зичлигини меъёрланган миқдори, А/мм2.
Кўрсатилган ҳисоб натижасида келиб чиққан кесим юзаси энг яқин стандарт кесим юзасигача яхлитланади. Ҳисобланган ток нормал ишлаш режими учун қабул қилинади, токнинг авариядан кейинги ва таъмирлаш режимлардаги ортиши ҳисобга олинмайди.
1.3.26. Кучланиши 330 кВ ва ундан юқори бўлган ўзгармас ва ўзгарувчан ток электр узатиш линиялари симлари, шунингдек катта максимум соатлари сони билан ишлайдиган тизимлараро алоқа линиялари ва катта қувватли эгилувчан ва эгилмас ток ўтказгичлар кесим юзаларини танлаш техник-иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга оширилади.
1.3.27. Электр таъминотининг ишончлилиги шартларидан келиб чиқиб, токнинг иқтисодий зичлигини қондириш мақсадида линиялар ва занжирлар сонини заруридан ортиқ кўпайтириш техник-иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга оширилади. Бунда линиялар ва занжирлар сонини кўпайтиришни олдини олиш мақсадида, 1.3.36 – жадвалда келтирилган меёрланган қийматлардан икки баробар ортишига рухсат этилади.
Техник-иқтисодий ҳисоблашларда қўшимча линия учун барча харажатлар, шу жумладан линияларнинг иккала охиридаги тақсимлаш қурилмаларининг ускуналари ва камералари ҳисобга олиниши лозим. Шунингдек линиянинг кучланишини кўтариш мақсадга мувофиқлиги ҳам текширилиши лозим.
Ушбу кўрсатмалардан мавжуд симларни кесим юзаси каттароқ бўлган симларга алмаштиришда ёки юклама ошганида токнинг иқтисодий зичлигини таъминлаш учун қўшимча линиялар ўтказишда ҳам фойдаланиш лозим. Бундай холатларда аппаратлар ва материаллар нарҳи қўшилган холда линия ускуналарини демонтаж қилиш ва монтаж қилиш бўйича барча ишларнинг тўлиқ нарҳи ҳам ҳисобга олиниши керак.
1.3.28. Қуйидаги холларда токнинг иқтисодий зичлиги текширилмайди:
кучланиши 1000 В гача бўлган саноат корхоналари ва иншоотлари тармоқлари, агар корхоналарнинг юклама максимумидан фойдаланиш соатлари 4000 – 5000 бўлса;
кучланиши 1000 В гача бўлган алоҳида электр қабул қилгичларга шахобчалар, шунингдек саноат корхоналарининг, уй-жой ва ижтимоий биноларнинг ёритиш тармоқлари;
барча кучланишдаги электр қурилмаларнинг йиғма шиналари ва очиқ ва ёпиқ тақсимлаш қурилмалари доирасида бўлган шиналар;
резисторларга, ишга тушириш реостатларига ва х. к. ларга борувчи симлар;
вақтинчалик иншоотлар тармоқлари, шунингдек ишлаш муддати 3 – 5 йил бўлган қурилмалар.
1.3.29. 1.3.36 – жадвалдан фойдаланганда қуйидагиларга риоя этиш керак (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.3.27-бандига қаранг):
1. Тунги вақтдаги юклама максимумида токнинг иқтисодий зичлиги 40% га ортади.
2. Кесим юзаси 16 мм2 ва ундан кичик бўлган изоляцияланган ўтказгичлар учун токнинг иқтисодий зичлиги 40% га ортади.
3. кесим юзаси бир хил бўлган n шахобчаланувчи юкламаларли линиялар учун токнинг иқтисодий зичлиги линия бошида ку маротаба ортиши мумкин, бунда ку қуйидагидан аниқланади



бу ерда I1, I2, .....,In – линиянинг алоҳида учаскаларининг юкламалари; l1, l2, ......,ln – линия алоҳида участкаларининг узунликлари;


L – линиянинг тўлиқ узунлиги.
4. Бир пайтда m таси ишлаб турган n та бир турдаги, ўзаро заҳираловчи электр қабул қилгичларни (масалан, сув таъминловчи насосларни, ўзгартирувчи агрегатларни ва х. к.) таъминлаш учун ўтказгичларнинг кесим юзасини танлашда токнинг иқтисодий зичлигини 1.3.36 – жадвалдагидан kn маротаба орттириш мумкин, бунда kn қуйида келтирилганга тенг:



1.3.30. Кучланишни юклама остида ростлайдиган трансформаторлари бўлган 35/6-10 кВ ли пасайтирувчи подстанцияларни таъминловчи қишлоқ жойлардаги 35 кВ ХЛ симларининг кесим юзасини токнинг иқтисодий зичлиги бўйича танлаш керак. Симларнинг кесим юзасини танлашда ҳисобланган юкламани ХЛ ни эксплуатацияга киритилган йилдан бошлаб 5 йиллик келажакка қабул қилиш тавсия этилади. Қишлоқ жойлардаги 35 кВ тармоқларни заҳиралашга мўлжалланган 35 кВ ХЛ учун, авариялардан ва таъмирлашлардан кейинги режимларда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминланишидан келиб чиқиб, узоқ муддат руҳсат этилган ток бўйича симларнинг минимал кесим юзаси қўлланилиши керак.


1.3.31. Оралиқда қувват олинадиган симларнинг, ҳаво ва кабель линиялари толаларининг иқтисодий кесим юзасини танлаш, участкаларнинг алохида ҳар бири учун, участкаларнинг тегишли ҳисобланган токларидан келиб чиқиб амалга оширилиши керак. Бунда, қўшни участкалар учун симларнинг кесим юзасини, энг узун участканинг иқтисодий қийматига тегишли бўлган, бир хил кесим юза қабул қилишга рухсат этилади, агар ушбу участкалар учун иқтисодий кесим юзалар катталиклари орасидаги фарқ кесим юзалари стандарти шкаласи бўйича бир поғона атрофида бўлса. Узунлиги 1 км гача бўлган шахобчалардаги симларнинг кесим юзасини шахобчаланаётган ХЛ даги каби қабул қилинади. Агар шаҳобча ундан узун бўлса, иқтисодий кесим юзаси ушбу шаҳобчанинг ҳисобланган юкламаси бўйича аниқланади.
1.3.32. Кучланиши 6 – 20 кВ бўлган электр узатиш линиялари учун 1.3.36 – жадвалда келтирилган ток зичлиги миқдорларини қўллаш, фақатгина қўлланилаётган кучланишни ростлаш ва реактив қувват компенсацияси қурилмалари ҳисобга олинган холда улар электр энергияси истеъмолчиларида кучланишни рухсат этилган чегараларидан ортиқ ўзгаришларини келтириб чиқармаган холларда рухсат этилади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish